Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Тасвирий фаолият машғулотлари учун материаллар ва ускуналар


Download 0.69 Mb.
bet12/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Тасвирий фаолият машғулотлари учун материаллар ва ускуналар
Тасвирий фаолият машғулотлари педагогик ўйланган моддий жихозланишни: махсус ускуналар, асбоблар ва тасвирий материаллари талаб қилинади. Машғулот ўтказиш учун шароит яратувчи барча предметлар тахталар, мольбертлар, тагликлар ва ҳакозолар; асбоблар: тасвирий жараёнида керак бўладиган қаламлар, мўйқаламлар, қайчилар ва бошқа нарсалар: тасвир яратишда ишлатиладиган тасвирий материаллари – жихозлаш ускуналарига киради. Мудира тарбиячи-методист билан биргаликда тасвирий фаолият машғулотларини муваффақиятли ўтказиш ва болалар ижодиётини ўстириш учун олинган борча керакли нарсаларини кўриб чиқади, материал ҳамда ускуналардан қандай фойдаланилаётганлигини, болаларда уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабат тарбияланаётганлигини текшириб чиқади. Тасвирий фаолиятнинг ҳар хил турлари турлича жиҳозланади.
Расм-предметли, мазмунли, декоратив, ўйланган фикр бўйича солиш машғулотлари учун доскалар; болалар чизган расмларни намойиш қилиш учун учта рейкали доскалар; натура учун таглик; столга қўйиладиган доскалар–йиғма мольбертлар (катта гуруҳлар учун) ва бошқалар керак бўлади.
Болаларнинг кўриш фаолиятини сақлаш мақсадида катта гуруҳларда сатҳи қия турадиган индивидуал тахталардан фойдаланиш мақбулдир, чунки бундай тахталар нурнинг кўзга бурчак остида эмас, балки перпендикуляр йўналишда тушишни таъминлайди.
Қаламлар. Расм солиш учун болаларга рангли қаламлар набори керак: кичик гурухда бешта қаламдан (қизил, кўк, яшил, сариқ, ва қора); ўрта гуруҳда-олтита қаламдан (қизил, кўк, яшил, сариқ, қора ва жигар ранг) фойдаланилади; катта гуруҳларда юқорида айтилганлардан ташқари-қизғиш, бинафша ранг, тўқ қизил, пушти зангори, оч яшил ранглар қўшилади. Кичик гуруҳларда қаламлар думалоқ бўлиши керак. Катта гурухларнинг болаларига юмшоқ графитли қаламлар тавсия қилинади. Қаламни ишлатишга тайёрлашда ёғоч қатлами 25-30 мм олиниб, графити 8-10 мм очилади (рангли қаламларнинг ёғочи камроқ олиниши керак, чунки уларнинг ўзаклари йўғонроқ, қаттиқроқ босганда уваланиб, синиб кетади).
Мўйқаламлар. Бўёқ билан расм чизиш учун туки юмшоқ ва эластик колонок, олмахон ва шу кабиларнинг қилидан қилинган думалоқ мўйқаламлар керак. Мўйқаламлар номерларига кўра фарқланади: 1-8 ингичка, 8-16 йўғон. Кичик гуруҳ болаларига 12-14 номерли мўйқаламларни бериш тавсия қилинади. Бундай мўйқалам қоғозга босилганда ёрқин, яхши сезиладиган из қолдиради, предметнинг шаклини беришни осонлаштиради. Ўрта ва катта гуруҳлар болаларига ҳам ингичка, ҳам йўғон мўйқаламларни бериш мумкин.
Болаларнинг мўйқаламлардан фойдаланишларини кузатилар экан, энг аввало, улар уни тўғри ушлашни билишларига, тарбиячи буни эслатиши ва кўрсатишига: машғулот вақтида ва тугугандан сўнг болалар мўйқаламни тагликка қўйишларига (тарбиячи тагликларни қалин картондан ёки ўзунасига иккига қирқилган ғалтакдан тайёрлаши мумкин) эътибор бериш керак. Болаларга мўйқаламни сувли банкада қолдиришга рухсат бермаслик керак, бундан қилинганда унинг туки эгилади, ҳар томонга тарқаб, шаклини йўқотади. Агар тукли мўйқаламларга тежамкорлик билан муносабатда бўлинса, улар ўзоқ муддат хизмат қилади. Машғулот учун бўёқ тайёрлашда уни мўйқалам билан аралаштирмаслик керак, буни чўп билан қилиш анча қулай. Акварель бўёғи билан расм солишда мўйқаламнинг туклари елпиғич сингари тарқаб кетмаслиги учун уни босмасдан, бўёқ енгил ярим айлана ҳаракат билан олинади. Иш тугагандан кейин, бўёқ қуриб қолмасданоқ, мўйқалам яхшилаб ювилади. Мўйқаламларни стаканда мўйини юқорига қилиб сақлаш тавсия қилинди. Мудира машғулот бошланишидан олдин, қоғоз қандай тайёрланганлигини кўради. Расм солиш учун анчагина қалин, бир оз ғадир будур қоғоз (яхшиси ярим ватман) керак. Қалин ёзув қоғози унинг ўрнини босиши мумкин. Расм солиш учун устига қалам деярли из қолдирмай сирпанадиган ялтироқ ва қалам кучлироқ босилганда йиртилиб кетадиган юпқа қоғозлар ярамайди. Иш вақтида қоғоз қимирламай, бир текис туриши керак (болалар қоғоз ҳолатини ўзгартиришлари мумкин бўлган манзарали расмлар солиш бундан мустасно).
Кичик гуруҳ болаларига расм солиш учун ёзув қоғози катталигидаги қоғозни бериш тавсия қилинади у болакай қўлини ёзгандаги кенгликка мувофиқ келади. Ўрта ва катта гуруҳ болаларига алоҳида предметларни тасвирийлари учун ёзув қоғозининг ярмини (бутун қоғоздан ҳам фойдаланиш мумкин) бериш тавсия қилинади: мазмунли расмлар учун каттароқ форматдаги қоғозни бериш керак. Расм солиш учун қоғоз тайёрлар экан, тарбиячи тасвирланадиган предметнинг тузилишини ва размерини ҳисобга олиши керак.
Гуашь бўёқлар билан расм солишда тўйинган ва юмшоқ тондаги рангли қоғозлардан фойдаланилади. Катта гуруҳ болалари керакли рангдаги қоғозларини мустақил тайёрлай оладилар (қоғозга тус беришда гуашь ва акварель бўёқлардан ҳамда йўғон, юмшоқ мўйқаламлардан фойдаланадилар: размери унчалик катта бўлмаган ясси бўёқ мўйқаламлари–флейцлар қулайдир. Бўёқ олдин горизонталига, сўнгра унинг устидан вертикалига берилади).
Бўёқлар. Расм солишда сувли бўёқнинг икки тури–гуашь ва акварельдан фойдаланилади. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун пастасимон, шаффоф бўлмаган бўёқлар–гуашь қулайдир.
Бўёқни мўйқаламда турадиган, ундан томиб тушмайдиган, суюқроқ қаймоқ қуюқлигидай қилиб аралаштирилиши керак. Бўёқларни болалар рангни кўриб туришлари учун қирралари паст шаффоф банкачаларга қуйган маъқул.
Ёпиқ қопқоқчали полиэтилен банкачалардаги гуашь бўёқларидан фойдаланиш қулай: тарбиячилар бўёқни уларнинг ўзида тайёрлайдилар ва машғулотдан сўнг уларни бошқа нарсага қўймай қолдираверадилар. Бунда бўёқ тежам билан сарфланади ва уни тайёрлашга кўп вақт кетмайди. Тарбиячи бўёқнинг керакли рангини чиқаришни билиши керак. Акварель бўёқлар катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари болаларига тавсия қилинади. Акварель бўёқларининг фарқловчи хусусияти, буларнинг кукун қилиб майдаланган пигмент ва кўп миқдордаги ёпиштирувчи моддалардан (боғловчи сифатида) иборатлигидир. Кукун қилиб фойдаланганлиги туфайли акварель бўёқлар ўзларининг асосий фазилатлари–шаффофлик касб этадилар. Ҳозирга кунда акварель ҳар хил кўринишларда ишлаб чиқарилмоқда. Мактабгача таълим муассасаси шароитларида ярим юмшоқ акварелдан фойдаланиш маъқулроқ. Болаларнинг акварель бўёқларидан худди гуашь бўёқлари билан расм солганидек фойдаланишларига йўл қўйиб бўлмайди. Болалар акварель бўёқлари билан расм солар эканлар, предметлар контурини олдин қоғозга оддий қалам билан туширадилар. Машғулотлар ва болаларнинг мустақил бадиий ва ижодий фаолиятлари учун пастель–турли рангдаги йўғон стерженчалар тавсия этилади. Пастель йиғмасида ҳар бири бир нечта тусга эга бўлган бешта ранг бўлади, бунинг ўзи иш учун тайёр палитрадир. Пастель қаттиқ, юмшоқ ва ўртача турларга бўлинади. Болалар учун юмшоқ пастель тавсия этилади. Бу бўёқ эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни талаб этади, чунки у осон уваланади, синади. Шунинг учун пастель стерженининг ҳар бирини зар қоғозга ўраш керак бўлади. Рангли мум бўрлар стержень кўринишида 12 дан 36 тагача рангда набор қилиб сотилади. Унинг билан ҳам ҳудди пастель сингари расм солинади. Рангли мум бўрларнинг афзаллиги шундаки, улар билан қалам чизиғи қалинлигидаги чизиқни чизиш мумкин. Шунинг учун мум бўрлар билан расм чизишда оддий қаламдан фойдаланилмайди. Рангли бўрлардан машғулотлардан бўш вақтларда тахта (доска) га расм чизишда фойдаланилади. Ўчириш учун иккита – қуруқ ва озгина намланган латта керак: қуруғи билан хатолар йўқотилади, расмга бўр чанги (кукуни) тушурилиб, айрим жойлари хиралаштирилади: хўли билан энг тўқ жойлари оқартирилади, охирида эса расм доскадан ўчирилади. Расм солишга мўлжалланган кўмир ўзунлиги 10-12 см ва диаметри 5-8 мм бўлган йирик стержендан иборат бўлади. У юмшоқ, синувчан, уқаланувчан материал бўлганлиги учун зар қоғозга ўралиши керак. Кўмир тўқ хира-қора из қолдиради. Кўмир билан ишлашда унинг чангини сақлаб қоладиган тукли қоғозлар – гулқоғоз, ўраш учун ишлатиладиган ва расм солиш қоғозлари ишлатилади. Агар кўмир билан ишланган расм устидан пахта тампони озгина ҳўллаб, расм солинган қоғоз сатҳидан вертикалига енгил суриб чиқилса, бўёқ янада мустаҳкамланади.
Лой ва пластилиндан нарсалар ясаш учун махсус ускуналар: айланадиган доирали дастгоҳ (катта гуруҳлар учун), сув солинадиган идишлар, латта; болалар ясаган нарсаларни бўяш учун–грунтовка; бундан ташқари, бўяшда ишлатиладиган махсус бўёқлар–ангоблар керак бўлади. Натура ёки намунани намойиш қилиш учун натура учун мўлжалланган тагликлардан фойдаланса бўлади. Каркаслар–турли узунлик ва кенгликдаги оддий тахталар ҳам ускуналарга киритилади. Каркаслардан фойдаланиш болаларга жониворларнинг оёқларини мукаммалроқ тасвирлашда ва уларнинг фигураларини барқарор қилишга имкон беради.
Нарсалар ясаш машғулотлари учун пластик материаллар–лой, пластилин керак бўлади, бунда асосий ясаш учун энг мақбул материал, бу лойдир. Кичик гуруҳларда фақат лойдан фойдаланилади, чунки бу ёшдаги болалар пластилиндан нарса ясашда қийналадилар. Ўрта гуруҳда ҳам болалар асосан лойдан нарсалар ясайдилар. Рангли пластилиндан катта гуруҳларда мазмунли нарсалар ясашда фойдаланилади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling