Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Машғулотларни кузатиш бўйича умумий кўрсатмалар


Download 0.69 Mb.
bet9/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Машғулотларни кузатиш бўйича умумий кўрсатмалар
Ижобий натижаларга эришиш таълим жараёнининг тўғри ташкил этилишига боғлиқдир. Машғулотларга киришда, энг аввало, гигиеник шароитларга риоя қилинишига эътибор бериш керак: машғулот ўтказиладиган хона яхши шамоллатилган бўлиши лозим; меъёрий ёритилган ва ёруғлик чап томондан тушиб турган бўлиши керак; жиҳозлар, асбоб-ускуна ва материаллар ҳамда уларни жойлаштириш педагогик, гигиеник ва эстетик талабларга жавоб бериши керак. Машғулотларнинг давомийлиги белгиланган меъёрийарга мувофиқ келиши керак, вақтдан эса тўлиқ фойдаланиш лозим. Машғулотнинг бошланиши, болалар эътибориниинг уюштирилиши, болалар олдига таълим ёки ижодий вазифаларнинг қўйилиши, уни бажариш усулларининг тушунтирилиши катта аҳамиятга эгадир.
Тарбиячининг иши кузатилар экан, болалар билан алоқаси мавжудлигини, уларнинг муваффақиятларига қизиқиш билдирилаётганлигини, уларга ҳайрихохлик ва моҳирлик билан муносабатда бўлинаётганлигини, болалар олдига ўқув ижодий топшириқнинг қўйилишини эътиборга олиш муҳимдир. Айниқса, тарбиячининг нутқига (саводли, тушунарли, эмоционал таъсирли қилиб гапира оладими) алоҳида эътибор бериш керак.
Тарбиячи ҳаракат усулларини тушунтириши, кўрсатишлар вақтида болаларни фаоллаштириши, уларни айтаётган гапларни англашга, эслаб қолишга ундаши муҳимдир. Болаларга у ёки бу ҳолатни ткарорлашларига, айтишларига (масалан, масалани ҳал қилиш, ўйинчоқни қандай ясаш) имкон бериш керак. Тушунтиришлар 3-5 дақиқадан ортиқ вақтни олмаслиги керак.
Педагог машғулот давомида болаларнинг индивидуал хусусиятларини назарда тутиб, болаларни ишда фаол қатнашишга жалб қилади, уларда ўқув фаолияти малакаларини таркиб топтиради, ўз ҳаракатларини баҳолаш ва назорат қилиш қобилиятларини ўстиради. Ўқув вазиятидан болаларда ўртоқларига нисбатан хайрихоҳлик билан муносабатдан бўлиш, чидам, мақсадга интилганликни ривожлантиришдан фойдаланилади.
Мудира эътибор берадиган асосий объект, бу болалар ҳамда уларнинг машғулотнинг бошланиши ва давомийлиги хатта-ҳаракатларидир. У болалар машғулотларда хатти-ҳаракат қоидаларини бажараётган ёки бажармаётганликларини кузатади. Машғулотларда болалар тўғри ўтиришлари, чалғийвермасликлари, тарбиячи ва ўртоқларининг гапларига диққат билан қулоқ солишлари, фақат тарбиячи сўрагандагина жавоб беришлари керак: жавоб бераётганда ўринларидан туришлари, агар керак бўлса, стол ёнига келишлари лозим; расм бўйича гапирганда кўрсаткичдан фойдаланишлари лозим. Каттароқ болалар ўз иш жойларини дарҳол тайёрлай олишлари, керакли материални (бўёқ, сув, пластилин ва шу кабиларни) олиб келишлари, зарур мавзуда ишлай олишлари керак.
Машғулот давомида асосий эътибор дастур материалининг болалар томонидан ўзлаштирилишига, болалар билимини сифатига, нутқ, қўл ва ҳаракат кўникмаси ҳамда малакаларининг ривожланганлик даражасига қаратилиши лозим. Машғулот кўзатилар экан, айрим болалар қандай ишлаётганлигини қайд этиш,айрим топшириғларни бажариш вақтида юзага келган қийинчиликларни аниқлаш муҳимдир. Мудира далилларни қайд этади, кейин шулар асосида болалар томонидан билимларнинг эгалланиши, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлиги ҳақида хулосалар чиқаради.
Шунингдек, мактабгача таълим муассасасининг мудиралари (бир гуруҳда турли ёшдаги болалар тарбияланадиган) ёшга қараб гуруҳчаларга бўлиш қандай ташкил этилганлиги (кичик ва катта гуруҳчалар қаерда ва қандай жойлаштирилганлиги, гуруҳчалар ишини қандай бошлаганликлари – бир вақтда бошлаган ёки бошламаганлиги, қайси гуруҳча олдинроқ шуғуллана бошлаганлиги) ва ҳар қайси ёшга кўра бўлинган гуруҳчалар учун машғулотнинг давомийлиги, машғулот якунида кичик болалар нима билан машғул бўлишган ҳамда катта болалар ишда давом этиб туришганда улар ўзларини қандай тутишгани, тарбиячи барча болаларнинг актив фаолиятларини қандай усуллар билан таъминлагани, у ўз диққатини болаларнинг икки-уч гуруҳчасига тақсимлай олган ёки олмаганлиги, ҳар бир бола фаолиятини назаридан қочирган-қочирмаганлиги, болаларда эътиборнинг тўпланганлиги ва мустақилликнинг тарбияланган-тарбияланмаганлиги ҳақида қўшимча тарзда тушунтириши керак.
Мудира қанчалик кўп нарсани кўра олса ва эслаб қола олса, у машғулотнинг ижобий томонлари ва нуқсонларини шунчалик чуқур таҳлил қила олади, у чиқарадиган хулосалар шунчалик ишончли бўлади.
Кузатишлар вақтида ёзиб бориш керакми ва у қайси схемада бўлиши керак? Ёзувлар кўрилганларни, кузатилаётган нарсалар ҳақида ўз фикрини, ижобий ёки салбий фактларни қайд этиш учун зарурдир. Машғулотларни талил қилишда хулосаларни исботлашга асослашга ёрдам беради.
Қандай ёзиш кераклиги ҳақидаги масала принципиал масала эмас: ҳар ким ўзига қандай қулай бўлса, шундай ёзавериши мумкин.
Кузатиш ва фактларни тўплаш ишнинг биринчи ярми бўлса, иккинчиси фактларни таҳлил қилиш ва педагогик жараённинг ютуқлари ва камчиликлари ҳақида асосли хулосалар чиқаришдан иборат. Амалда эса қуйидаги каби ҳолатлар учрайди: мудира тарбиячининг ишини таҳлил қилади ва хулосалар чиқаради, аммо уларни конкрет фактлар, ишонарли мисоллар билан тасдиқламайди. Бундай ҳолларда хулосалар тасодифий, субъектив туюлиши мумкин. Бошқача ҳам бўлади: мудири машғулотни диққат билан кузатган, кўпгина фактларни ёзган ва эслаб қолган, аммо бу фактларни таҳлил қилмаган, уларни умумлаштирмаган, шунинг учун чиқарилган хулоса ва тарбиячига берилган тавсиялар бундай вақтда рецептив ҳарактерда бўлиб қолади. демак, мудира ўзида кузатиш, фактларни кўриш, шунингдек, уларни таҳлил қилиш, умумлаштириш кўникмасини таркиб топтириш керак. Машғулотларни тахлил қилиш учун: 1) машғулотнинг ташкил этилишини; 2) дастур мазмунини; 3) машғулотни ўтказиш методикасини ва; 4) унинг натижаларини (яъни текшириш вақтида болалардаги билим, кўникма, малака ҳамда уларнинг ҳатти-ҳаракатларини) кўриб чиқиш керак бўлади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling