Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Download 0.69 Mb.
bet8/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Аралаш ёш гуруҳларда машғулотни ташкил этиш ўзига ҳос хусусиятга эгадир. Бу гуруҳни 2-3 юқори гуруҳга бўлиб, ҳар бири учун ўзининг дастур мазмуни аниқланади.(болаларнинг ҳаммаси, биргаликда, бир вақтда, бир фаолият билан шуғулланса ҳам).
Болаларни машғулотларда ўқитиш
Ўқитиш–мактабгача тарбия ёшидаги болаларни элементар билимлар сисмавзуси билан таништиришда, “Уч минг йилликнинг боласи дастури” да назарда тутилган кўникма ва малакаларни шакллантиришда етакчи ролни ўйнайди. Ўқитиш жараёнида болаларга янги билимларни мунтазам бериб бориш, улар жамғарган тасаввурларни аниқлаш ва сисмавзулаштириш, болаларнинг билиш жараёнлари ҳамда тафаккур активликларини ривожлантириш амалга оширилади.
Ўқитиш–икки томонлама жараён: машғулотлар кўзатилар экан, тарбиячининг таълим бериш фаолиятини, унинг болаларга таъсир этиш имкониятларини ҳамда болаларнинг жавоб бериш реакцияларини, ўқув ҳаракатлари сифатини ҳам баҳолаш муҳимдир.
Таълим жараёни болаларнинг жисмоний, маънавий, меҳнат ва эстетик ривожланишларига ҳар томонлама таъсир кўрсатади. Шунинг учун таълим жараёнини кўзатишнинг муҳим вазифаси унинг болаларга тарбиявий, умумтаълим таъсирини (кўзатувчанлик, зеҳнлилик, ақлий, нутқий ва ҳаракат активлиги, мустақиллик, ижодий ташаббуснинг ривожланишини) аниқлашдир.
Педагог ҳар бир машғулотда таълим ва тарбиянинг ўзаро боғланган вазифаларини амалга оширишни эсда сақлаши муҳимдир. Масалан, болаларга расм солиш усулларини тушунтирар экан, у болаларга предметни изчил тахлил қилишни, кўрганларини тасвирлашни, харакат усуллари ҳақида гапиришни, бўёқдан тартибли фойдаланишни, ўртоғига ҳалақит бермасликни охирида ҳамма нарсани ўзи жой-жойига олиб қўйишни ўргатади. Шунинг учун тасвирий фаолият машғулотларида болаларнинг ташқи дунё ҳақидаги тасаввурлари қандайлигини, улар ўз фикрларини эркин баён қила олишларини, уларнинг луғат бойликлари қандайлигини аниқлаш мумкин. Болалардаги маънавий тасаввур даражасини бажарилган ишларни баҳолаши ва шу кабилардаги фикрлари ҳамда луқмаларидан билиб олиш мумкин. Демак, кўрилган ҳар бир машғулотларда дастурнинг барча бўлимлари бўйича болалар билан олиб борилган ишнинг даражаси худди кўзгудагидек акс этади. Тарбиячи ўтказадиган машғулотларнинг муваффақияти уч шартга: дастурни яхши билишга, таълим методикасини эгаллаганликка, ўз гуруҳидаги болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари ҳамда имкониятларини билишга боғлиқ бўлади.
Тарбиячини назорат қилиш ва унга ёрдам кўрсатиш учун Мактабгача таълим муассасаси мудираси барча ёш гуруҳларининг дастурини ҳамда таълим методикасини билиши, мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг психо-физиологик хусусиятларини тушуниши, янги илмий тадқиқотлар ва илғор педагогик тажрибадан хабардор бўлиши керак.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling