Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Тасвирий фаолиятнинг бошқа фаолиятлар билан ўзаро боғлиқлиги


Download 0.69 Mb.
bet4/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Тасвирий фаолиятнинг бошқа фаолиятлар билан ўзаро боғлиқлиги
Тасвирий фаолият–болалар билан олиб бориладиган таълим–тарбиявий ишнинг қисми сифатида. Мактабгача таълим муассасасида тасвирий фаолият болалар билан олиб бориладиган бутун таълим-тарбиявий ишнинг бир қисми хисобланади. Шу сабабли у хилма–хил фаолият ва машғулотлар турлари билан боғлиқ бўлиши муҳимдир. Бунга бола тасвирий фаолиятининг ҳарактерининг ўзи имконият яратади. Расм, лой, қирқиб ёпиштириш ишларида болалар ўзларининг теварак атрофидаги нарса ходисалар, бадиий асарлар, қўшиқлардан олган таасуротини акс эттирадилар. Расм, лой, қирқиб ёпиштириш ва қуриш – ясаш ишларининг бошқа машғулотлари ва фаолият турлари билан боғликлиги болалар билан олиб бориладиган таълим тарбиявий ишнинг самарасини, болаларни турли машғулотларга қизиқишни оширади.
Мактабгача таълим муассасасидаги тарбиявий иш болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши, уларда турли қобилиятларни шаклланиши учун хизмат қилади.Барча фаолият турларининг боғлиқлиги болаларда кузатувчанлик, қизиқувчанлик, фикрлаш, хаёл, эстетик хис туйғу бадиий дид, шу билан бирга ахлоқий сифатлар, мехнат қилиш хохиши ва кўникмаси, бошланган ишни охирига етказиш, қийинчиликларни енгиш хиссининг ривожланишиги имконият яратади. Болалар билан тасвирий машғулотларда ўтказиладиган сухбат уларда расм чизишга, лойдан нарса ясашга қизиқишларини уйғотиши зарур. Ўтаётган жараён билан боғлиқ бўлмаган юзаки талаблар болаларнинг ижодий эмоцияларини сўндиради. Тасвирий фаолият машғулотлари жонли, эмоционал, эртакли сюрпризли элементлар билан ўтилиши лозим. Таълим жараёнини енгил болалар сезмайдиган қилиб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Тасвирий фаолиятнинг бошқа фаолиятлар ўйин, бадиий ўқиш ва хикоя қилиш, мусиқа ва хоказо. билан боғликлигини сисмавзули олиб бориш керак. Даставвал расм, лой қирқиб ёпиштириш машғулотларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш зарур. Бу болаларнинг эстетик тарбиясига катта таъсир кўрсатади.
Болаларнинг тасвирий фаолиятларининг ривожлантириш вазифалари
Ўз навбатида бошқа таълим–тарбиявий иш бўлишларининг вазифалари билан чамбарчас боғлиқ. Тасвирий фаолият машғулотларини ўтишда тарбиячи болаларнинг бошқа фаолиятларида олган билимларга таянади.
Болалар тасвирламоқчи бўлган предмет хақида тасавурга эга бўлсалар, расм, лой, аппликация ишларида самарали натижаларга эришиш мумкин. Тасвирий фаолият турларининг болалар ўйини билан боғлиқлиги. Ўйин бола хаётида катта ўрин эгаллайди. Мактабгача таълим муассасасидаги турли хил ўйинлар ўтказилади: мазмунли–ролли, драмалаштириш, дидактик ва ҳаракатли.
Ҳар қандай ўйин болага завқ бағишлайди. Шундай экан, тасвирий фаолият ҳам ўйин билан боғлаб борилса, у болаларга қизиқарли ва ёқимли бўлади ва эмоционал жавобни уйғотади, бу эса болалар ишларини сифатини яхши таъсир этади. Машғулотларда ўйинли холатларни ташкил этиш яхши натижалар беради. Болалар бундай машғулотларда эркин ҳаракат қиладилар. Ўйин усули барча гурухларда қўлланилади. Бу усул ёрдамида енгил қувноқ мухит яратади. Болаларнинг машғулотга қизиқиши ортади, тасвирий фаолият кўникма ва малакалари самаралилик эгаллайди. Ўйин шаклида ўтадиган машғулот болаларни қамраб олади, уларнинг эстетик, ахлоқий жихатдан тарбияланишларига яхши таъсир кўрсатади.
Расм, лой, қирқиб ёпиштириш ўйинчоқ орқали ўйин билан боғланган бўлади. Ўйинчоқни чизиш, ясаш, қирқиб–ёпиштириш барча ёш гурух болаларида завқ уйғотади, ўйинчоқларни тасвирлаш бўйича машғулотлар йил давомида бир неча ўтказилиши мумкин. Лекин уларнинг шакли турлича бўлиши зарур. Боланинг хаётида мазмунли–ролли ўйинлар муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун тасвирий фаолиятнинг ўйин билан боғланиши болалар тарбиясида катта аҳамиятга эга. Мазмунли–ролли ўйинларни машғулот мазмунига киритиш боланинг тасвирлаш фаолиятга қизиқишини, бажараётган ишининг сифати яхшилайди.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling