Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЮШТИРИШ


Download 0.69 Mb.
bet6/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

2. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЮШТИРИШ
Тасвирий фаолият машғулотлари-бу расм чизиш, лой, аппликация, қуриш-ясаш машғулотларидир. Бу машғулотлар Мактабгача таълим муассасасининг барча гуруҳларида аниқ бир вақтда, режим асосида уюштирилади.
Кичик гуруҳда йилнинг бошида унча катта бўлмаган гуруҳлар билан, йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб бутун бир гуруҳ билан уюштирилади.
Кичик гуруҳда машғулотлар йилнинг биринчи ярмида 5-7 минутдан аста-секин 15-20 минутгача, ўрта гуруҳда 20-25 минутгача. Катта тайёрлов гуруҳда 30-35 минут ўтказилади. Тасвирий фаолият машғулотларининг муваффақиятли уюштириш, унга зарур бўлган материалларни ўз вақтида тайёрлашга ҳам боғлиқдир. Бу тайёргарлик ишлари қуйидагилардан иборатдир:
а) Тарбиячи расм ва аппликация машғулоти учун керакли катталикдаги ва рангдаги қоғоз варақларини тайёрлайди (тасвирланадиган предметнинг тўзилишига кўра). Қоғоз варағига олдиндан орқа томонига болаларни исми, фамилияси, машғулот ўтказиладиган сана ёзиб қўйилади.
Тарбиячи олдиндан қалам учларини очиб қўяди (албатта 4-5 қалам ортиқча қилиб тайёрлаб қўйилади).
в) Катта тайёрлов гуруҳларида болалар қўпроқ акварель бўёғини ишлатадилар. Олдиндан бўёқлар ҳўлланган бўлиши лозим. Мўйқаламлар яхшилаб ювилади.
г) Машғулот учун латталар, банкачаларни тайёрлаш зарур. Сув банкаларга машғулот бошланиш арафасида қуйилади.
д) Аппликация учун рангли қоғоз йиғмаси тайёрланади (ортиқча миқдорда).
е) Клейстер (ундан тайёрланади).
ж) Лой ҳафтада бир маротаба тайёрланади, полиэтилен пленкаларда сақланади. Тарбиячи ҳар бир бола учун лой парчасини қўйиш учун тахтачалар, катта тайёрлов гуруҳлари учун кўргазмалар, ҳаракатланувчи тахтачалар тайёрлайди, ҳўл ёки нам латталар берилиши керак.
з) Пластин ҳам ранги бўйича тайёрланиб, рангдор майда деталларни ясаш жараёнида берилади. Кўпроқ катта гуруҳларда берилади, олдиндан иссиқда юмшатиб қўйилади.
и) Мактабгача таълим муассасасидаги Мактабгача таълим муассасасидаги кўргазмали материаллар бўлиши лозим. Масалан: предметлар ўйинчоқлар, иллюстрациялар, халқ амалий декоратив санъат намуналари.
к) Ҳар бир гуруҳда болалар ишининг тахлили учун кўргазмалар бўлиши керак. Машғулот учун зарур бўлган материалларнинг ҳар бири аниқ, бир жойда, фаолият турларига қараб сақланиши керак, навбатчилар бунда уларни машғулот учун тайёрлай олишлари лозим.
л) Ўрта гуруҳдан бошлаб болалар ҳам тарбиячи билан биргаликда машғулотга тайёрланиб, жараёнига яъни навбатчиликка жалб қилинади. Ҳар бир гуруҳда, ҳар бир бола ёки навбатчилар вазифаларни тарбиячи томонидан режалаштирилади.
Кичик гуруҳда: Тарбиячи гуруҳда болаларни машғулотдан кейин ўз жойини тартибга солишга, яъни қолган лойни, мўйқаламни, салфеткани, қаламни тарбиячига беришга ўрганадилар. Йилнинг бошида тарбиячининг ўзи материалларни тайёрлайди, сўнг алоҳида болаларни материаллар тайёрлашга жалб этади. Бу навбатчилик эмас, балки баъзи болалар учун топшириқлар бериш ҳисобланади. (йил давомида тарбиячи ҳамма болаларни меҳнат топшириқларини бажаришга жалб этиши лозим). Машғулотдан сўнг болалар, ҳар бир ўз столларидаги нарсаларни олдин умумий столга олиб келишга ўрганадилар, сўнг тарбиячи ўз ёрдамчилари билан мўйқаламларини ювади, салфеткаларни йиғиб олади.
Ўрта гуруҳда. Ўрта гуруҳда ҳам йилнинг бошида ҳудди кичик гурух каби топшириқлар берилади. Йилнинг иккинчи ярмида тарбиячи болаларни навбатчиликка жалб этади. Улар банкаларга сув қуядилар, бўёқларни қўйиб чиқадилар ва бошқалар. Машғулотдан сўнг бўёқларни жойига олиб бориб, сув ва мўйқаламларни ювиб, жойига қўядилар.
Катта гуруҳда. Катта гуруҳдаги навбатчилар стол ва стулларнинг қай тарзда туришини назорат қилиб, машғулотдан сўнг столлар устини артиб чиқадилар, улар лой, бўёқни, мўйқаламларни стол устига қўйиб чиқадилар. Елим ҳам қўйиб чиқадилар. Тахтачаларни йиғиб, банкачаларни ювиб жойига қўядилар, қайчиларни тарқатиб, машғулотдан сўнг йиғиб чиқадилар.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling