Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ҲАР
Download 0.69 Mb.
|
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1
1. МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ҲАР
ТОМОНЛАМА ТАРБИЯЛАШДА ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ МЕТОДИКАСИНИНГ АҲАМИЯТИ Расм чизиш, лойдан буюмлар ясаш ва аппликация-бу тасвирий фаолият турлари бўлиб, уларнинг асосий вазифаси-теварак атрофни образли акс эттириш ҳисобланади. Масалан: ёзувчининг шеъри ва рассомнинг асари. Тасвирий фаолият мактаб ёшидаги болаларни ҳар томонлама тарбиялашда катта аҳамиятга эгадир. Тасвирий фаолият болаларни онгли томондан тарбиялашда катта аҳамият касб этади. Бирорта предметни чизиш ёки ясаш учун албатта у билан олдиндан танишиш ёки кузатиб чиқиш, уни шакли, катта-кичиклигини, қисмларнинг жойланиши, рангипи билиш керак бўлади. Бу жараёнида кўриш, сезиш, қўл ҳаракатлари иштирок этмай қолмайди. Болалар предмет ва ходисаларни кузатиш ва кўриб чиқиш жараёнида болалар предметни катта-кичик гурухларга бўлиш, уни шаклини ўзгартириш, рангини турли-туманлити билан тасвирлайдилар. Шунингдек, тасвирий фаолият жараёнида болалар турли хил материал (қоғоз, мел, бўёқлар) билан уларнинг ўзига ҳос хусусиятлари, улар билан ишлаш техникаси билан танишадилар, бу эса болаларни ақлан ўсишига сабаб бўлади. Тасвирий фаолият жараёнида болалардда фикр юритиш операциялари (тахлил, синтез, таққослаш умумлаштириш) ни ривожланишга имкон беради, бу ўз навбатида болаларни оқилона ўсишига олиб келади. Бу жараёнида болаларнинг нутқи ривожланади. Сенсор тарбияни амалга оширишда тасвирий фаолиятининг аҳамияти катта. Чунки болалар предметлар билан узвий боғланадилар, уларнинг ўзига ҳос сифатлари, шакли, ранги билан, катта-кичиклиги билан тапишадилар, уларни фарқини, ўхшашлигини аниқлайдилар, бу эсa болаларни сенсор тарбиялашга, кўргазмали, образли фикр юритишга имкон беради. Тасвирий фаолият болаларни аҳлоқий тарбиялайди. Чунки, болалар ўз ишларида бизнинг ҳаётимизда, жамиятда бўлаётган воқеа-ходисаларни aкс эттирадилар, улардан мамнун бўладилар, ҳаяжонланадилар. Тасвирий фаолият жараёнида болаларда ироданинг сифатлари-бошлаган ишини охирига етказиш, олдига мақсад қўйиб, ўшани бажаришга томон интилиш, қийинчиликларни енгиш, ўртоқларига ёрдамлашиш каби хусусиятлар тарбияланади. Жамоа ишини яратиш жараёнида болаларга бир-бирига ёрдам, келишиб ишлаш каби сифатлари тарбияланади. Болалар, ишни баҳолаш жараёнида, болалaрни ўртоқларининг ишга нисбатан хаққоний муносабатда бўлиш тўғри баҳолаш, ўз ишидан вa ўртоқларининг ишидан хурсанд булиш каби ахлоқий сифатлар тарбияланади. Тасвирий фаолият-бу болаларни ўз олдига қўйган мaқсадлaрини бажаришда тинмай мeҳнат қилишга ундовчи фаолият хисобланади. Болаларда мeҳнат кўникмаларини ўстириш, тар6иялаш керак, фақат навбатчилик орқали баъзи болаларда эмас, балки, ҳар бир болaда. Тасвирий фаолият болаларга эстетик тарбия беришнинг асосий, воситаси ҳисобланади. Ҳар бир предметнинг катта-кичиклигини, рангини, шаклини, фазода жойлашишини ажратиш бу эстетик сезгини бўлаклари ҳисобланади. Болаларда эстетик сезгининг ривожланиши-бу ранги, ритми, пропорцияни чуқурроқ сезиш билан боғлиқдир. Болалар рангни, шаклни, унинг хилма-хиллигини сезса, ёки акс эца у шунчалик ранглар аралашмасининг хилма-хиллигидан завқ олади, баҳраманд бўлади. Болаларда эстетик сезгининг ривожланиши, уларда предметга ва унинг баъзи сифатларига нисбатан эстетик баҳо беришга ўрганадилар. Уларда тасвирий санъат асарларини тушунишга, уларга нисбатан ҳис-туйғуни, муносабатни тарбиялайди. Тасвирий фаолият болаларда бадиий ижодий ўстиришда муҳим рол эгаллайди. Боланинг бадиий ижодий ўсиши-бу образли фикр юритиш, эстетик идрок этишни ва образ яратишда зарур бўлган малака, кўникмаларни эгаллаш ҳисобланади. Масалан: табиатга ёки истироҳат боғига сайр, кўз фаслида экскурсия уюштириш. Тарбиячи болаларни предмет ёки теварак атрофни кўзатиишда келиб чиқувчи эстетик ҳис-туйғу орқали, теварак-атрофга, кишилар меҳнатига тўғри баҳо бериш, ватанга нисбатан муҳаббат каби сифатларни тарбиялаш мумкин. Болаларни ўз ишини яна ҳам чиройли ва яхши бажариш, бошқаларга ёқадиган, улар кўрганда қувонадиган қилиб яратиш-бу бадиий, ахлоқий тарбиялашнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Мактабга болаларни тайёрлашда тасвирий фаолият катта аҳамият касб этади. расм, лой, қуриш материалллари бўйича билим, малакаларини эгаллаш мактабда тасвирий фаолият дарслари ва меҳнат дарсларини муваффақиятли эгаллашларига асос бўлади. Уларни ўқув фаолиятига тайёрлайди: педагогни тинглашга, унииг кўрсатмaларини бажаришга ўргатади. Олдига қўйилган вазифани ҳал этишда, унинг асосий ва муҳим ҳал этиш йулларини-излаб топиш бу ўқув фаолиятнинг асосий сабабчиларидан биридир. Тасвирий фаолият жараёнида ўз ишини назорат қилиб бориш, мактабда вазифаларни бажарида ҳам роль ўйнайди. Шунингдек бола тасвирий фаолият жараёнида психологик жиҳатдан ҳaм тайёрланиб боради. Мактабда: қизиқишга ҳоҳиш, янгиликларни билишга интилиш, мақсад сари интилиш, тартибли ҳолда шуғулланиш ва шу кабилар.. Шундай қилиб, тасвирий фаолият жараёнида олган малакалар болаларни мактаб ҳаётига тезда киришиб кетишига асос бўлади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling