Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Тасвирий фаолият машғулотларининг кўриги


Download 0.69 Mb.
bet10/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Тасвирий фаолият машғулотларининг кўриги
Ҳар бир машғулотнинг тарбиявий-таълимий аҳамияти дастур мазмуннинг тўғри танланиши, яхши ташкил этилиши, тарбиячининг тайёргарлиги, тегишли асбоб-ускуналар ва тасвирий материалларининг мавжудлиги, болалар фаолиятига аниқ раҳбарлик билан аниқланади.
Болаларнинг машғулотлардаги тўлақонли ўқув ёки ижодий фаолиятлари олдинги барча ишларнинг сифатига, шунингдек уларни мана шу конкрет машғулотга тайёрлашга боғлиқ бўлади. Тайёрлов ишлари бўлажак машғулот мазмунига мос бўлиши керак: мазмунли расм солишдан олдин теварак атроф билан таништириш мақсадида экскурсиялар ўтказиш, бадиий асарлар ўқиш, болаларга машғулот мавзуси билан боғлиқ бўлган иллюстрациялар, репродукцияларни кўрсатиш, суҳбат ўтказиш, диафильм ва болаларнинг яхши чиққан расмларини кўрсатиш мумкин ва ҳоказолар; катта гуруҳларда декоратив расм чизишлардан олдин болаларга халқ амалий санъати намуналарини, иллюстрациялар, болалар расмларини кўрсатиш, суҳбат ўтказиш, “Тасвирдан билиб ол” дидактик ўйини, дидактик мозаика билан ўйинлар ўтказиш ва шу кабилар мақсадга мувофиқдир; лой ва пластилиндан нарсалар ясаш машғулотидан олдин кичик шаклдаги ҳайкалтарашлик билан таништириш, болаларга ўзлари ясайдиган жониворлар тасвирланган расмларни танлашни, декоратив пластика эскизини бажаришни топшириш мумкин ва бошқалар. Қоғозга ранг тусини мустақил бера олиш, аппликация ва конструкторлик ишлари учун тайёргарлик қилиш ҳам машғулотга тайёрланиш жараёнига киради.
Олдиндан қилинган барча ишларнинг мазмунини мудира тарбиячи билан қилинган қисқа суҳбатдан билиб олади. мудира тарбиячининг дастур вазифаларни тўғри тушуниш ва тушунмаслигини аниқлайди, машғулот режаси билан танишади, конспектни кўриб чиқади, тасвирий материалнинг мавжудлиги ва уни столларга жойлаштиришнинг тўғрилигини қайд этади.
Машғулотларни кўриш вақтида мудира қуйидаги ҳолатларга эътибор беради. Машғулотнинг бошланиши (3-5 дақиқа). Тарбиячи болаларни ўйиндан машғулотларга ўтказишда фойдаланган усуллар.
Шундан кейин машғулотнинг биринчи қисми–болалар олдига тасвирий вазифаларнинг қўйилиши ва иш усулларини тушунтиришнинг мазмуни ҳамда методикаси баҳоланади.
Болаларнинг ақлий ва нутқ активликлари, уларнинг машғулотга қизиқишлари қандай усуллар воситасида юзага келтирилганлиги (кичик гуруҳларда–ўйин усуллари, овутмачоқлардан, катта гуруҳларда–болалардаги мавжуд тажрибага таяниш, қўшиқ, шеър, эртаклардан парчалар ўқиш ва шу кабилар) ни қайд этиш лозим.
Болаларга берилаётган саволлардаги мақсадга йўлланган тушунтиришларнинг аниқ ва конкретлиги. Ишни бажариш босқичларнинг ажратилиши.Болаларнинг тушунтиришларни қанчалик эгаллаётганликларини назорат саволлар ёрдамида (масалан, болалар предметни қандай изчилликда тасвирлайдилар, қандай ҳаракатларни бажарадилар) текшириш. Тушунтиришларда кўргазмали материал–натура, намунага таяниш. Предметни тасвирий усулларни тарбиячи томонидан кўрсатишининг сифати (агар машғулотда шундан қилинган бўлса). Бўлажак иш учун тушунтиришлар ёки кўрсатмаларнинг давомийлиги. (Шуни унутмаслик керакки, тайёрлов ишларининг барчасини тарбиячи машғулотдан олдин амалга ошириш керак.)
Болалар ишни бажаришаг қандай киришдилар: қанчаси тарбиячининг тушунтириши тугаши биланоқ расм солишга (ясашга) киришди, қанчаси тушунтиришдан кейин ҳам ўйланиб, қийналиб турди. Болалар тарбиячига саволлар беришдими, улар нима ҳақида сўрашди.
Тарбиячи машғулот жараёнида қўйилган вазифаларнинг бажарилишига эришдими, индивидуал ёндашувдан фойдаландими. Тарбиячи айрим болаларга қандай кўрсатма ва маслаҳатлар берди. Топшириқнинг энг қийин элементлари ҳақида ўз вақтида эслатма бериш йўли билан хатоларнинг олди олиндими. Тарбиячи қандай усуллар воситасида шуғулланувчиларни ўзини-ўзи баҳолаш ва ўзини-ўзи назорат қилишга ундади. Берилаётган кўрсатмаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларни бажаришнинг сифатини текшириш. Тарбиячининг эътиборидан четда қолган болалар бўлдими.
Тарбиячи болаларни эгалланган билим, кўникма ва малакалардан мустақил фойдаланишга, ижодий ишлашга ундадими. Тарбиячи болаларнинг нотўғри ўтириши, нотўғри позаларини сездими ва уларни тўғриладими.
Болалар қалам (мўйқалам, қайчи ва шу кабилар) ни қандай ушлаяпти ва улардан тўғри фойдаланаяптими. Улар қандай техник малака ва кўникмаларга эга бўлганлар (дастурнинг тегишли талабларига қаранг). Айрим болаларнинг кўникма ва малакаларини ошириш учун тарбиячи нималар қилди.
Шуғилланаётганларнинг қанчаси ишни ўз вақтида, қанчаси эрта тугатди ва қанчаси тугата олмай қолди. Болалар ишни бажаришга қанча вақт сарфлашди. Тарбиячи машғулот охирида болалар ишларининг кўрувини назарда тутдими ва у қандай ташкил этилган эди (жамоа таҳлил, ўзаро тахлил, ўзини-ўзи бахолаш). Бажарилган ишларнинг тахлилига болалар жалб қилинганмиди, натурадан, намунадан, тасаввур бўйича бажарилган ишларни бахолашда улар қандай мезондан фойдаланишарди. Бу баҳо дастур талабларини ва мазкур машғулотнинг вазифаларини умуман акс эттирадими. Болалар предметларнинг хусусиятлари, ранг-туслари, тасвирий ва техник усулларни белгиловчи сўзлардан тўғри фойдаланишадими. Болалар ишларини кўриш қанча вақтни олади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling