Мавзу: бошқарилувчи объект билан уланиш воситалари режа
Рақам-аналог ўзгартирувчи қурилма (РАЎ)
Download 156.71 Kb.
|
ЎТ маъруза 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бажарувчи қурилмалар
- Аналог сигнал коммутаторлари
Рақам-аналог ўзгартирувчи қурилма (РАЎ). Бу қурилма киришидаги рақамли кодга мос бўлган кучланишни чиқишларида ҳосил қилади. РАЎ қурилма қуйидаги вазифалар учун мўлжалланган:
рақамли қурилмалар билан аналог қурилмаларни мослаш; рақамли асбобларда, товуш синтезаторларида ва мусиқа товушларида татбиқ қилиш; аналог чиқишли қурилма ва жихозларни бошқаришда. 2.5-чизмада операцион кучайтиргични инвертлаб улашни татбиқ этилган жамловчи РАЎ қурилмаси берилган. РАЎ қурилма манфий тескари уланишли RТУ операцион кучайтиргичдан ва юқори аниқликдаги қаршиликлар матрицасидан R-2R ташкил топган. Калит (К1 - Кn) ёпиқ бўлса ҳар қандек қаршиликдан ток оқиб ўтади. Нолга тенг бўлган код разрядларида калит “ерга” уланади. Шундек қилиб, калитларнинг биргаликдаги ҳолати кучайтиргичнинг жамланган кириш токини таъминлайди, бунда чиқиш кучланиши UК эталон кучланишга UЭ пропорционаллик коэффициенти RТУ/ RКР билан пропорционал. 2.5-чизма. R-2R матрица асосидаги РАЎ қурилма схемаси Бажарувчи қурилмалар. Бажарувчи қурилмалар бошқариш буйруқларини ва объектга бевосита таъсир этиш учун мўлжалланган. Улар кўпинча РАЎ қурилма чиқиши билан уланган ёки кўп ҳолатли бошқарувчи билан уланадилар. Автоматиканинг бошқариш қурилмаларига мисол бўлиб реле, қадамли юритгич, турли қизитувчилар ва бошқалар бўлиши мумкун. Аналог сигнал коммутаторлари. Коммутаторлар турли қурилмалар ўртасидаги алоқани жисмоний улаб берувчи қурилма. Бир неча киришларни бир чиқишга улаб берувчи коммутаторларни мультплексорлар деб аталади, бир неча чиқишларни битта киришга улаб берувчи коммутаторларни эса демультиплексорлар деб юритилади. Коммутаторлар датчиклар сони (масалан, технологик тизимларни бошқариш тизимлари ёки тақсимланган тизимларда) АРЎ қурилмалар сонидан ва компьютердаги киритиш каналлар сонидан анча кўп бўлганда зарурдир. У ҳолда компьютерга датчикларни сўровлаш дастури ёзилади, у дастур у ёки бу жараённи технологик муҳимлигига боғлиқ ҳолда ва унинг ўзгариш тезлигидан келиб чиқиб коммутатор ёрдамида датчикларни дастурий сўровлаб чиқади. Аналог-рақам ўзгартирувчи қурилмаларнинг тезлиги динамик жараёнларни ўзгариш тезлигидан анча тез, шунинг учун датчиклар сони кўп бўлган тизимларда битта ёки бир нечта АРЎ қурилма бўлса етарлидир. Бошқариш тизимларни тармоқли вариантда қурилган бўлса рақамли сигналлар коммутатори “свитчлар” дан фойдаланилади. Download 156.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling