Мавзу: брадзот, энтеротоксемия касалликка қарши кураш тадбирлари bradsot режа


Download 33.6 Kb.
bet4/7
Sana23.03.2023
Hajmi33.6 Kb.
#1289474
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Брадзот 17

Чидамлилиги. Спорадик ҳолатда микроб ўта чидамли. Тупроқда, ерда йиллаб яшай олади. Қайнатилганда 50-60 минутда ўлади.
Эпизоотологияси. Табиий шароитда қўйлар зоти ва жинсидан қатъий назар касалланаверади. Кўп ҳолларда 2 ёшдан катталари касалланади. Брадзот йилнинг ҳар қандай фаслида учрайди. Бизнинг кузатишимиз бўйича баҳорда яйловда буталар пишган ёз ойларида ҳамда кузда учрайди. Скандинавия мамлакатларида сентябрда бошланиб, мартгача давом этганлиги тўғрисида маълумот бор. К. Ламиховнинг кузатишича асосан ёз ойларида кўп учраган. К. Андреев эса қўйлар сентябрдан февралгача брадзот билан касалланганлигини маълум қилади. Германияда сентябр-январ ойларида учраган. Айрим кузатувчилар брадзот кўпроқ дарёларнинг қуйилиш жойи ва кўл бўйларида учрашини келтирадилар. Бунга қўйларнинг зарарланган ердан ўтни лой билан қўшиб олиб ейиши сабаб бўлади деб кўрсатадилар. Баъзи маълумотларни таҳлил қиладиган бўлсак, брадзотнинг яйловда ва бир жойда боқиладиган ҳолатда учрашига алоҳида эътибор берилади. Бир жойда боқилганда қўзилар, яйловда боқилганда эса кўпинча катта ёшдаги қўйлар касалланади. Адабиётларда музлаган хашакни еган қўйларда брадзот келиб чиққанлигини асословчи далиллар ҳам кўп. Касалликнниг келиб чиқишида яйловнинг касаллик қўзғатувчиси билан зарарланганлиги катта аҳамият касб этади. Кўпинча брадзот ва энтеротоксемия баҳор пайтларида бирга келиши мумкин. Брадзот билан семиз қўйлар кўп касалланади. Касаллик асосан алиментар йўл билан юқиб, қўзғатувчи спора билан зарарланган озуқа ёки сув орқали қўй организмига тушади. Касал қўй касаллик қўзғатувчисининг манбаи бўлиб қолади.
Патогенез. Касалликнинг ривожланиш механизмида қўйлар организми резистентлигининг аҳамияти жуда катта. Ҳар хил омиллар (совуқ, иссиқ, қизиш) нинг организмга таъсири натижасида резистентлик пасаяди, ошқозон ва ичакнинг секретор ва моторикаси бузилади. Натижада касаллик қўзғатувчисининг яшаши ва ривожланиб кўпайиши учун қулай шароит юзага келади. У ўз навбатида ўта кучли заҳар ажратиб, макроорганизмни заҳарлайди.
Умуман олганда брадзот патогенезини ўрганиш кўпроқ тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади.

Download 33.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling