Мавзу: брадзот, энтеротоксемия касалликка қарши кураш тадбирлари bradsot режа


Download 33.6 Kb.
bet6/7
Sana23.03.2023
Hajmi33.6 Kb.
#1289474
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Брадзот 17

Бактериологик текшириш. Жўнатилган намуналардан Китт-Тароцци муҳити, МПБ ва МПА ларга экилади. Экилган пробиркалар 37-38°С ҳароратли термостатга жойлаштирилади. Анаэроб муҳит учун микроаэростат ёки эксикатордан фойдаланилади. Сl. septicum тез ўсиб газ ажратади. Сl. Oedemmatiens салгина лойқа ҳосил қилиб, камдан-кам ҳолларда газ ажратиб ўсади. Қаттиқ муҳитда биринчиси гемолиз зонаси ҳосил қилади, кейинчалик ўртаси қорамтирроқ ўсиб, юзаси ғадир-будур, четлари эса кесилгандек кўринади.
Биологик усул. Жароҳатланган органдан олиб МПБда сузма тайёрланади, аралашма 2 бош денгиз чўчқачасига 0,5-1,0 дан юборилади. Агар брадзот бўлса, денгиз чўчқачалари 16-48 соатда ўлади. Уларда септицемия ҳолати кузатилади. Ичакларда ҳаво бўлади. Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида қизғиш суюқлик тўпланади. Кузатиш 8 кун олиб борилиб, ҳамма аъзолардан экиб текширилади. Агар 1 дона денгиз чўчқачаси ўлиб, патологоанатомияси тасдиқланса ва кулътура ажратиб олинса, диагноз тасдиқланади.
Дифференциал диагноз. Брадзотни куйдирги, юқумли энтеротоксемия, пастереллёз, эмкар, пираплазмоз ва аконит билан заҳарланишдан фарқ қила билиш керак.
- Куйдиргида талоқ катталашади ва кесганда қора мойсимон масса чиқади. Ҳамма тур ҳайвонлар касалланиб, фақат ёз ойларида учрайди. Қулоқдан олинган қон суртмасидан куйдиргининг таёқчаси топилади. Қорасонда Ф. И. Каган ва Л. В. Кирилловлар (1976) касалликни қуёнга юқтиришни тавсия этади. Қуён эмкарга чидамли, брадзот қўзғатувчисига мойилдир. Эмкарнинг қўзғатувчиси сахарозани ферментация қилади, Сl. septicum эса салициини ферментация қилади.
- Юқумли энтеротоксемияда буйрак юмшаб кетади. Брадзотда ширдон ва ўн икки бармоқ ичак қаттиқ зарарланади. Масала асосан бактериологик усулнинг хулосаси билан ечилади.
- Патереллёзда ички ва нафас олиш аъзолари зарарланади. Албатта бактериологик текшириш ўтказиш зарур.
- Аконит билан заҳарланишда яйловдаги заҳарли ўтлар текширилади.
- Пироплазмозда эса қон суртмасидан паразит топилади.
Даволаш. Шиддатли ва тез ўтганлиги учун брадзотда даволаш фойда бермайди. Агар касаллик чўзилса, антибиотиклардан биомицин, синтомицин, террамицинлар катта қўйларга 1 кг оғирлигига 0,5-1,0, қўзиларга 0,2 миқдорда, биоветин озуқа билан ҳар бошга суткасига 0,5—0,75 берилади. Бунда асосий даво воситаси поливалентли гипериммунли қон зардоби ва анатоксинлар бўлиб, улар кўрсатма асосида ишлатилади.

Download 33.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling