Мавзу: брадзот, энтеротоксемия касалликка қарши кураш тадбирлари bradsot режа
Download 33.6 Kb.
|
Брадзот 17
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олдини олиш.
Иммунитет. Вакцинани биринчи бўлиб академик А. А. Волкова ишлаб чиққан ва қўллашга жорий этган. Ф. Каган, А. Колесовлар концентрланган поливалент алюминий гидроксидли вакцинани яратди. Бу брадзот, энтеротоксемия, оғир шиш ва қўзиларнинг дизентерия касалликларига қарши қўлланилади. Касалликнинг олдини олиш учун қўзилар 3 ойлиқдан бошлаб эмланади. Ориқ, касал қўйлар ва бичишдан 2 ҳафта оддин эркак қўзилар эмланмайди. Вакцина мускул орасига юборилади, мажбурий эмлашда орадаги муддат 12-14 кун, профилактик эмлашда эса 20-30 кун бўлади. Иммунитет 12-14 кундан кейин пайдо бўлиб, 6 ойгача давом этади. Полианатоксин препарат брадзотга қарши кенг кўламда қўлланилади. Чунки бу касалликларда антитоксин иммунитетнинг аҳамияти катта.
Олдини олиш. Яйловлар ва сув манбаларинииг санитария аҳволини ветеринария-санитария талаби даражасига кўтариш зарур. Қайси жойда брадзот чиққан бўлса, қаттиқ назорат остига олинади. Режа асосида қўйларни, эпизоотик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда эмлаб турилади. Касаллик чиққан жойларда чеклаш эълон қилинади. Хўжаликка қўй олиб келиш ва чиқариб сотиш қатъий ман этилади. Қирқим тўхтатилиб, қўй ҳайдашга рухсат берилмайди. Носоғлом яйловдан хашак ўриб олиш тўхтатилади. Қайси отардан брадзот чиқса, унинг жойи ёки яйлови дарҳол ўзгартирилади. Касал қўйлар ажратилиб, соғлари эмланади. Соғлом қўйлар яйловдан қайтарилиб, қамаб боқишга ўтказилади. Рационга дарҳол дағал хашак ва минерал моддалар қўшилади. Касал қўйлар сақланган қўйхоналар хлорли оҳакнинг 3%ли фаол хлори бор эритмаси, 5% ли формальдегид ёки ишқорлар, 5% ли формалин, 10% ли хлор (1)-йодид моддалари билан дезинфекция қилинади. Касал қўйни гўшт учун сўйиш, ўлаксалардан терисини ажратиб олиш, жунини қирқиш, сутини соғиб олиш ва истеъмол учун ишлатиш қатъий ман этилади. Ўлаксалар фақат махсус мослаштирилган транспорт воситаларида йиғиштириб олинади, ўрни дезинфекция қилинади. Зарарланган қўйларнинг қийи, чиққан чиқиндилари, ўлаксалар териси ажратилмасдан куйдириб ташланади. Ўлаксани ёриб кўриш фақат диагноз қўйиш учун мумкин ва махсус ажратилган жойларда ўтказилади. Чеклаш охирги касал қўй ўлгандан икки ҳафта кейин бекор қилинади. Download 33.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling