Мавзу: брадзот, энтеротоксемия касалликка қарши кураш тадбирлари bradsot режа


Download 33.6 Kb.
bet5/7
Sana23.03.2023
Hajmi33.6 Kb.
#1289474
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Брадзот 17

Клиник белгилари. Брадзот яшин тезлигида ва ўткир кечади. Яшин тезлигида кечганда кечқурун соғ юрган қўй кечаси бирдан ўлиб қолади. Баъзан бир-икки бош қўй сурувдан орқада қолиб, топ этиб йиқилади. 10–15 дақиқа қалтироқ тутиб, кўзлари қизаради, сал қорни шишиб ўлади. Ўлим олдидан оғзидан кўпиксимон суюқлиқ оқади. Тана ҳарорати бир оз кўтарилиши мумкин. Ўткир кечганда ҳам тана ҳарорати бир оз кўтарилади, ҳолсизланади, ҳеч нарса емай қўяди. Нафас олиш ва юрак-томирлар фаолияти тезлашади. Бурун ва оғиз бўшлиғидан кўпиксимон шилимшиқ суюқлик оқади. Баъзан қон аралаш ич кетади, сийдик тез-тез ажралади, қорин шишади, касал қўй тишларини ғичирлатади. Айрим ҳолларда безовталаниб, оёғини тап-тап қилиб ташлайди, бир жойда айланаверади, ётган жойида оёқларини сузиб юргандек ҳаракатга келтиради. Вақти- вақти билан қалтирайди. Одатда безовталаниш умумий ҳолсизланиш билан алмашинади. Касал қўй умумий ҳолсизланиш ва қаттиқ ҳансираш натижасида 10–14 соат ичида ҳалок бўлади. Касаллик чўзилса, 3-5 кун давом этиши мумкин.
Патологоанотомик ўзгаришлар. Брадзотдан ўлган қўйнинг ўлаксаси 2-5 соат ичида жуда шишиб кетади. Шиш шунчалик кучли бўладики, айрим ҳолларда ҳатто тери ёрилиб кетиши ҳам мумкин, рангги кўкариб кетган бўлади. Жуда тез ирий бошлайди. Ўлаксадан ириётган ҳид чиқиб, табиий тешиклардан қизғиш суюқлик оқиб туради. Бош, бўйин, кўкрак ва бошқа жойларда ҳаво аралаш сероз геморрагик инфлътрат тўпланади. Жун енгил юлинади. Оғиз, бурун ва кўз шиллиқ пардалари кўкимтир бўлиб кетади. Периферик қон томирларда қон ивимаган бўлади. Трахея ва бронхларда нуқтали қон қуйилиши кузатилади. Кўкрак ва қорин бўшлиғида қизғиш суюқлик тўпланади. Ўпка шишган, қонталашган бўлади. Эпикард ва эндокардда қон қуйилиш кўзга ташланади. Ошқозоннинг олдинги бўлинмалари тўла. Ширдон ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ пардалари шишиб, қаттиқ қон қуйилиш кузатилади. Жигар қонталашган бўлиб, некроз ўчоқлари мавжуддир.
Диагноз. Брадзотга диагноз қўйишда унинг эпизоотологияси (қўйлар касалланади, жинси ва ёшининг аҳамияти йўқ, эпизоотик кечиб, ҳар қандай фаслда учраши мумкин), клиник белгилари (шиддатли, ўткир кечади, айрим ҳолларда безовталаниш, қон аралаш ич кетиш, қалтираш кузатилади), патологоанотомик ўзгаришлар (ўлакса тез шишади, тери ёрилиб кетиши мумкин, чириган сассиқ ҳид чиқади), лабораторияда текшириш усулларининг натижалари ҳисобга олинади. Лабораторияга паренхиматоз аъзолар (жигарнинг некрозга учраган жойи), ширдоннинг жароҳатланган жойи, шишган тўқималар, ўн икки бармоқ ичак ва ҳ. к. жўнатилади.

Download 33.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling