Мавзу: Чўзилиш – сиқилиш


Буралиш деформациясида ИКФ эпюрасини қуриш


Download 321.09 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi321.09 Kb.
#1550534
1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза № 3 (2)

3.2. Буралиш деформациясида ИКФ эпюрасини қуриш
 
Брусни буралишга ҳисоблашда унинг ихтиёрий кесимидаги буровчи момент қийматини билиш зарур бўлади. Буровчи моментларнинг вал узунлиги бўйича ўзгариш қонунини кўрсатувчи график буровчи моментлар эпюраси дейилади. Бу эпюрани қуриш бўйлама куч эпюрасини қуришга ўхшаш. Валнинг ихтиёрий кесимидаги буровчи моментни топишда ҳам кесиш усулидан фойдаланилади.
Кўрилаётган кесимдаги буровчи момент кўрилаётган кесимдан бир томондаги ташқи буровчи моментларнинг алгебраик йиғиндисига тенг. Эпюрани қуриш учун ишоралар тартиби тўғрисида келишиб олиш лозим. Умуман буровчи моментнинг ишораси физик маънога эга эмас.
Агар кесим томондан қараганда, ташқи буровчи момент вални соат стрелкасининг ҳаракат йўналишига қарши айлантирса мусбат, соат стрелкасининг ҳаракат йўналиши бўйича айлантирса манфий деб оламиз.
Вал кесимларидаги буровчи моментларни аниқлаш ва уларнинг эпюрасини қуришни қуйидаги мисолда кўрамиз.
3.2 - мисол. Бир учи билан маҳкамланган брусга унинг кўндаланг кесимлари текислигида таъсир қилувчи m1=24 кНм, m2=12 кНм, m3=50 кНм ва m4=14 кНм буровчи моментлар таъсир этади. Буровчи моментлар эпюраси қурилсин (3.2 - шакл, а). Ечиш. Брусни I, II, III ва IV қисмларга бўлайлик.
Брус кесимларидаги буровчи моментларни аниқлашни бруснинг I қисмидан бошлайлик.
I қисм. Mб=0.
II қисм. Mб=m1=24 кНм.
III қисм. Mб=m1+m2=24+12=36 кНм.
IV қисм. Mб=-m4=-14 кНм.

.

Охирги қисмни кўришда бруснинг ўнг томони олиб қолинди.
Буровчи моментларнинг аниқланган қийматлари бўйича буровчи моментлар эпюраси (3.2 - шакл, б) қурилди. Буровчи моментларнинг брус қисмларидаги қийматлари кесим абсциссасига боғлиқ эмас. Шунинг учун буровчи моментлар эпюраси учта тўғри тўртбурчакдан иборат бўлди. Буровчи момент эпюрасининг бруснинг ташқи тўпланган моментлар таъсир қилаётган кесимларига тегишли нуқталарида шу моментлар қиймати ва йўналишига мос «сакраш»лар кузатилади. Қурилган эпюранинг тўғрилигини текширишда одатда ана шу «сакраш»ларга эътибор берилади. Буровчи моментнинг энг катта қиймати бруснинг учинчи қисмида таъсир қилиб, унинг қиймати Mmax=36 кНм.
3.2 - шакл

Download 321.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling