Мавзу: Чўзилиш – сиқилиш
Download 321.09 Kb.
|
Маъруза № 3 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1. Чўзилиш - сиқилиш деформациясида ИКФ эпюраларини қуриш. Чўзилиш ёки сиқилиш
- Бунда ташқи куч проекцияси кесимдан ташқарига йўналган бўлса мусбат ишора билан тенгламага киритилади ва аксинча.
Материаллар қаршилиги фанидан “Умумтехника фанлари” кафедраси МАЪРУЗА-2 Мавзу: Чўзилиш – сиқилиш.
3.1. Чўзилиш - сиқилиш деформациясида ИКФ эпюраларини қуриш. Чўзилиш ёки сиқилиш деформациясида брус кўндаланг кесимларида фақат бўйлама зўриқиш кучлари ҳосил бўлади. Бўйлама куч деб, бруснинг кўндаланг кесимида ҳосил бўлган нормал кучланишларнинг тенг таъсир этувчисига айтилади: Бўйлама зўриқиш кучини кесиш усули ёрдамида топилади.1. Бруснинг ихтиёрий кесимидаги бўйлама зўриқиш кучи бруснинг олиб қолинган қисмидаги барча ташқи кучларнинг брус ўқига проекцияларининг алгебраик йиғиндисига тенг. Бунда ташқи куч проекцияси кесимдан ташқарига йўналган бўлса мусбат ишора билан тенгламага киритилади ва аксинча. Бўйлама кучларнинг брус ўқи бўйлаб ўзгариш қонунини кўрсатувчи график бўйлама куч эпюраси дейилад (3.1) Бунда абсцисса ўқи эпюранинг база чизиқи бўлиб хизмат қилади ва у стержен ўқига параллел қилиб ўтказилади. Бунга тик қилиб ўтказилган ордината ўқига танланган масштабда, ишорани назарда тутган ҳолда бўйлама куч катталиклари қўйилади. Бўйлама куч эпюрасининг бруснинг ўқи бўйича йўналишда таъсир этаётган тўпланган кучга тегишли нуқтасида шу тўпланган куч катталиги ва йўналишида бўйлама куч қиймати сакраб ўзгаради. Агар брусга бўйлама йўналишда текис тақсимланган куч таъсир этаётган бўлса, бўйлама куч эпюрасининг тегишли қисми оғма тўғри чизиқ кўринишида бўлади. Бунда шу қисмдаги эпюранинг оғма тўғри чизиқи ординаталарининг фарқи шу қисм узунлиги билан ёппа куч интенсивлиги (жадаллиги) кўпайтмасига тенг бўлади. Қурилган бўйлама куч эпюрасининг тўғрилигини текширишда ана шу кўрсатмаларга эътибор қилиш керак. Стерженларни мустаҳкамлик ва бикрликка ҳисоблашда зарур бўладиган бўйлама кучнинг зарур қийматлари бўйлама куч эпюрасидан олинади. Стерженларни мустаҳкамлик ва бикрликка ҳисоблашда зарур бўладиган бўйлама кучнинг зарур қийматлари бўйлама куч эпюрасидан олинади. Бўйлама кучларни аниқлаш ва уларнинг эпюрасини қуришни қуйидаги мисолда кўрамиз: 3.1 -мисол. Бир учи билан маҳкамланган стерженнинг ўқи бўйлаб Р1=30 кН, Р2=50 кН, Р3=66 кН кучлар таъсир этади. Шу стержен учун бўйлама куч эпюраси қурилсин (3.1 - шакл, а). Ечиш. Стержен кесимларидаги бўйлама кучларни аниқлашни бруснинг эркин учидан бошлаймиз. 1-1 кесим (3.1 - шакл, б). Системадаги таянч реакциясини топиб ўтирмаслик учун кесим ўтказилгач, бруснинг эркин учи томонини олиб қолингани маъқул. Шундай қилиб, бруснинг 1-1 кесимдан пастда қолган қисми учун мувозанат тенгламасини ёзамиз. Z=0. N1-Р1=0. Бундан N1=Р1= 30 кН (чўзувчи). Ушбу ифода юқорида кўрилган бўйлама зўриқиш кучи тенгламасини тузиш қоидасига мос келади. 2-2 кесим (3.1 - шакл, в) Энди юқоридаги қоидага кўра: N2=Р1-Р2=30-50=-20 кН (сиқувчи) 3-3 кесим (3.1 - шакл, г) Шунга ўхшаш. N3=Р3-Р2+Р1=66-50+30=46 кН (чўзувчи) Энди бўйлама кучларнинг топилган қийматлари асосида бўйлама куч эпюраси (3.1 - шакл, д) қурилади. Ундан бруснинг пастки ва юқоридаги қисмларининг чўзилиши, ўртадаги қисмининг сиқилишини кўрамиз. Nmaх=46 кН. Download 321.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling