3.3. Эгилишдаги ички куч факторлари омиллари (ИКФ) ва уларни аниқлаш
Текис кўндаланг эгилишда балка кўндаланг кесимларида ҳосил бўлувчи ички зўриқиш кучлари битта бош вектор (Qy) ва битта бош моментга (Мх) келтирилади (бундан кейинги ҳолларда уларнинг индексларини тушириб ёзамиз). Уларни аниқлаш учун кесиш усулидан фойдаланамиз.
Кучлар системаси билан юкланган консол балканинг чап учидан Z масофада ўтувчи текислик билан балкани хаёлан кесайлик (3.3 - шакл,а).
Айтайлик, балканинг ўнг қисмини ташлаб юбориб, чап қисмининг мувозанатини кўриб чиқамиз. Бунинг учун олиб қолинган чап қисм мувозанатини тиклаш мақсадида ташлаб юборилган ўнг қисм таъсирини ички кучларнинг тенг таъсир этувчилари кўндаланг кесувчи куч Q ва эгувчи момент М билан алмаштирамиз (3.3-шакл,б). Энди мувозанат тенгламаларини тузамиз.
У=0; Р1-Р2-Q=0; бундан Q=Р1-Р2.
Демак, балканинг ихтиёрий кесимидаги кўндаланг (кесувчи) куч балканинг олиб қолинган қисмидаги ташқи кучларнинг балка вертикал ўқига проекцияларининг алгебраик йиғиндисига тенг.
бундан
Демак, балканинг ихтиёрий кесимидаги эгувчи момент балканинг олиб қолинган қисмидаги ташқи кучлардан кўрилаётган кесим марказига нисбатан олинган моментларнинг алгебраик йиғиндисига тенг.
3.3 - шакл
Кўндаланг куч ва эгувчи момент тенгламаларини тузишда ишоралашнинг қуйидаги қоидаларига риоя қилиш керак.
Кўрилаётган кесимдан чап томонда жойлашган пастдан юқорига йўналган ташқи кучлар кўндаланг куч тенгламасига мусбат ишора билан киритилади (3.4 - шакл,а) ва аксинча (3.4 - шакл,б).
Кўндаланг куч ишорасини қуйидаги белги бўйича ҳам аниқлаш мумкин: балка кўрилаётган қисмини кесим марказига нисбатан соат стрелкаси юриши бўйича буришга интилувчи кучлар (3.4 - шакл,а) тенгламага мусбат ишора билан киритиладилар ва аксинча (3.4 - шакл,б).
3.4 - шакл
3.5 - шакл
Агар кўрилаётган кесимдан чапдаги куч соат стрелкаси ҳаракати йўналишида момент берса, ўнг томондаги момент соат стрелкаси ҳаракатига тескари йўналишда бўлса (3.5 - шакл,а) бу куч моменти мусбат ишораланади ва аксинча (3.5 - шакл,б).
(3.5 - шакл,а) дан кўринадики, мусбат ишорали эгувчи моментлар таъсирида балка қисми қавариқ томони билан пастга эгилади ва аксинча (3.5 - шакл,б). Q ва М ишоралари қуйидаги жадвалда келтирилган (3.1 – жадвал.)
3.1 – жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |