Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
4 -5 МАВЗУ (2)
Тошқин ўтказилишидан сўнги даври. Тошқинни ўтказилиши даври тугатилишидан сўнг,
тошқин комиссияси аниқланган шикастланишларини, бузилишларини ва ишдан чиқишларини кўриб чиқиб фотосуратга олади, расмларни ясаб суратларни тузади. Иншоотларнинг сув ости қисмларини сув тошқини ўтказилишидан сўнг сув ости техника ишларини ўтказилиши режасига асосланиб кузатадилар. Агарда водолазлар ёрдамидан фойдаланилиши олдиндан белгиланмаган бўлса, сув остидаги иншоотлар элементларини ҳолати тўғрисидаги маълумотни имконияти бор бўлган усулларидан фойдаланиб тўлиқроқ оладилар (чуқурликларни ўлчаши, ходалар ёрдамида иншоотлар юзаларини текшириш, остки қисмига шиша ўрнатилган яшчик ёрдамида, махсус иллюминаторлик кузатув қувурлар, перископлар ёрдамида кузатуви ва ҳоказолар). Кузатиб текширишдан сўнг иншоотларнинг ҳолатини акс этувчи акт тузиб унда: иншоот элементларини ҳолатини, вужудга келган шикастланишларини, дефектларини кўрсатадилар ҳамда пайдо бўлган шикастланишларнинг даражасини, уларнинг пайдо бўлишига имкониятли сабабларини ва ҳоказо; бу актда иншоотни керакли, сифатли ҳолатга келтирилиши учун асосий чора тадбирларни кўрсатадилар; кейинги сув тошқинларини ўтказилишида ва иншоотларни таъмирлашда ҳисобга олиш учун керакли мавжуд бўлган камчиликларини тугатилиши тўғрисида хулоса чиқарадилар. Бундан ташқари, тошқин ўтиши шароитларини (кўриб чиқилган даврида кузатилган гидрометеорологик шароитлари, тошқин юксалиши ва унинг пасайиши, муз ҳодисалари, максимал сув сатҳлари ва сарфларини) тўлиқ даражада шикастланишлар ёки аварияларнинг сабабларини ва хусусиятларини, уларни тугатилиши, йўқотилиши усулларини, ҳамда сарфланган пул харажатларини ҳажмини, материаллар, иш кучи, транспорт, механизмларни сарфларини ёзма шаклида кўрсатувчи ҳисобот тузадилар. Авария хусусиятига эга бўлган кўзга кўринарли шикастланишларни тугатилишига қаратилган лойиҳавий ташқилотлари лойиҳалари ва сметаларини тузадилар. Ҳисобот, схемалар, чизмалар, суратлар, актлар ва бошқа тушунтирувчи ва тасдиқловчи маълумотлик материаллари қўшилган ҳолда, изоҳлаб топширилади. Юқорида тошқин ўтказилиши тўғрисида фақат асосий кўрсатмалар берилган. Экстремал авариялик шароитларда иншоотларнинг ишини хусусиятлаштирилган ҳолда пайдо бўладиган иншоот тури, синфига боғлиқ ўзига хос чора тадбирлар пайдо бўлиши эҳтимоли ҳам бор. Авария вазиятлари пайдо бўлиши сабаблари шаклида: гидроузелнинг сув ўтказувчи иншоотларининг максимал сув ўтказувчи қобилиятидан юқорироқ бўлган сув сарфидаги ҳалокатлик (катастрофик) тошқин; кучли селлар, жалалар, қор ёғишлар; баланд тошиб қуйилиб кетадиган тўлқинини ҳосил этадиган сув омбори ён бағриларининг ўпирилиши; иншоотлар қияликларининг кўп ҳажмлик кўчиши, силжиши; юқори балли кучли зил зиля иншоотлардан, уларнинг асосларидан ва уларга бириктирилган жойларидан ҳалокатли юқори фильтрацияси; сув ўтказувчи ораликларни, тешикларининг тиқилишига келтирувчи муз ёки унинг уюмлари таъсиридан иншоотлар элементларининг йўл қўйилганидан ортиқча юкланишлари, иншоотлари айрим элементларининг кутилмаган мустаҳкамлиги ва турғунлигининг пасайиши ва бошқалар бўлишлари мумкин. Ўз вақтида катастрофик вазиятларини олдини олиш мақсадида кечиктирмасдан қуйидаги чораларни амалга оширадилар: сув омборида сув сатҳини оператив пасайтирадилар; зудлик билан сув омбори тўғони тепасини кўтарадилар ва қияликларни мустаҳкамлашадилар; тошқинни сувларини бир қисмини тушириш учун хавфсиз ва энг қулай жойларда қўшимча сув ўтказувчи қазилмалар ёки тешикларни ясайдилар; жиҳозлар ва техникани хавфсиз жойига кўчирадилар ёки ҳимоялайдилар; очилишига имконияти бўлмаган тиқилиб кетган затворларни портлатадилир; йўл қўйилмайдиган ювилишлари жойларини тошлар, гравий ва катта ўлчамли нарсалар, жисмлар билан бекитиб йўқотадилар; пайдо бўлган заторларни портлатадилар; Босимли гидротехника иншоотларининг бузилиши хавфи пайдо бўлганида зудлик билан маҳаллий ҳокимиятлар ёрдамида пастроқ жойлашган аҳоли яшовчи жойларини, корхоналарини, огоҳлантирадилар ва аҳолини хавфсиз зоналарга кўчирадилар. Йирик моддий зарар келтирилишига ёки аҳоли ҳаётига хавфи бўлган авариялик хусусиятидаги шикастланишларни зудлик билан ҳарқандай ишлатилиши мумкин бўлган воситалар ёрдамида ҳамда ҳарбий қисмларни жалб этилиши ёрдамида йўқотилиши шартли. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling