Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/16
Sana13.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1195594
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
4 -5 МАВЗУ (2)

Сув
тошқини
ўтказилишига
тайёргарлик.
Бу
даврнинг
масъулиятлигини ҳисобга олиб, тошқин бошланишигача бир ой олдин дарё
гидроузели фойдаланилиши (эксплуатацияси) бошқармасининг бошлиғи ёки
бош инженери раҳбарлигида тошқин ўтказилиши ҳайъати (комиссияси)ни
тузадилар. Дарё гидроузели аҳамиятига, тошқини ҳажмига ва тошқин
ўтишидан сўнги башорат этилган оқибатларига кўра Республикадаги, автоном
республикадаги раҳбарият аъзолари, вилоятдаги ҳокимлари қатнашувида
давлат комиссиялари ҳам тузилиши мумкин.
Комиссия сув тошқини ўтказилишига раҳбарлик қилади ҳамда сув
тошқини таъсиридан пайдо бўлган шикастланишларини, бузилишларини
бартараф этишини амалга оширади.
Сув тошқини комиссиясининг сув тошқини ўтказилиши тайёргарлиги
чора тадбирлар режасида қуйидаги асосий масалаларнинг ечилиши
белгиланиши шартли:



гидроузел таркибидаги барча иншоотларининг, пастки ва устки бьефлар, олиб келувчи
ва олиб кетувчи ўзанларни мустаҳкамланишларининг умумий кўриб чиқиши;

вақтинчалик ишламайдиган сув урилма қудуғини эҳтимоли бўйича куздан қолган
сувдан пайдо бўлган муздан ва бошқа жисмлардан шартли тозалаш ва уни ҳолатини
баҳолаш;

имкониятли муз заторлари пайдо бўлишига йўл қўйилмаслиги мақсадида сув
омборининг муз қопламасини кўриб чиқиши;

сув омборининг олдиндан сувдан бўшатилиши ва кейинчалик сув билан тўлдирилиши
графигининг ишлаб чиқиши;

сув тошқини ўтказилишига халақит бериши мумкин бўлган барча таъмирлаш
ишларини тугатиш;

тошқини ўтказилишида эҳтимоли зарур бўлган затворларнинг ва уларнинг
кўтарилиши воситаларини ишончли ишини таъминлаш мақсадида қўл, механик ёки
автоматик ҳаракатидаги затворлар ишини синаб кўриши;

қиш давридаги фойдаланилиши (эксплуатацияси)га ўрнатиладиган вақтинчалик
(запон, иссиқ йиғувчи, оқим ҳосил этувчи ва ҳоказо) иншоотларни бузиш ва
қисмларга ажратиб чиқариш;

юқори сув сатҳларига сув кўтарилганигача кўмилишга тегишли ҳудудларидан, сув
остида
қолиши
мумкин
бўлган
жиҳозларни,
ускуналарни,
механизмларни,
материалларни, мол-мулкини, вақтинчалик иншоотларни чиқариб кетиши;

дарё бўйидаги юқорироқ ва пастроқ жойлашган гидроузеллар администрацияси ва
қизиқиши бўлган ташқилотлари билан сув тошқини ўтказилиши тартиби (режими)
тўғрисида келишув;

сув ўтказувчи трактларини тошқин сувларини ўтишига халақит берувчи нарсаларидан
тозалаш.



Ювилишига
тегишли
жойларида
грунтлик
иншоотлар
қияликлари
мустаҳкамланишларини кучлантириш, тоғлик ариқларни, кюветларни музлардан
тозалаш, сув билан кўмиладиган зонасида коладиган электр ток ўтказувчи симларини
ушловчи таянчларини ювилишдан, муз ва бошқа йирик бўлакли сузиб юрувчи
жисмлари таъсиридан ҳимоялаб мустаҳкамлаш;

Авариялик ҳолати эҳтимолига авариялик жамғарма материалларини (тошларни,
гравий, қум, цемент, ғўлалар, тахталар, қопларни, симларни, йўғон арқонларни,
скобаларни. михларни) жамлаш; меҳнат қуролларини (болғаларни, куракларни,
лўмни,
ўшлагичларни,
арраларни),
махсус
кийимларни,
машиналарни,
механизмларни, транспорт воситаларини, сузиш воситаларини (қайиқлар, катерлар,
соллар) эҳтиётдан тайёрлаб қўйиш зарур. Бунда кўрсатилган материаллар ёки
нарсалар рўйхати, жойлашуви ўрни ва сони ҳар қайси ҳолда аниқ белгиланади;

Сув ўтказувчи иншоотлари жойлашуви зонасини ва уларга келиш ҳудудини қўшимча
воситалари ёрдамида кучлироқ ёритилиши, ҳамда гидроузелга электренергияни
келтирадиган тизими ишдан чиқиши ҳолатига махаллий ёритувчи воситаларни
тайёрлаш;

яқинроқ жойлашган аҳоли яшовчи жойлари ҳокимиятлари, шаҳар ва вилоят
ташқилотлари маҳаллий тошқин комиссиялари билан амалий бевосита алоқа ташқил
этиши ва уни текшириб туриши, ҳамда ўзаро келишиб керак бўлса гидроузел
хизматига мураккаб авария ҳолатида ёрдам кўрсатиши чоралари режаларини ишлаб
чиқиши;

гидротехника иншоотларга, қурилиш материаллари жамғарма қурилма- жойлари
(складлари)га келтирувчи йўлларни, оқимни олиб келувчи ва олиб кетувчи ўзанлар
кўтармалари тепасидаги йўлларни тез орада таьмирлаш;



муз
заторлари
пайдо
бўлиши
ёки
зарурли
муз
қопламасини
кучсизлантирилиши
ҳолатларига
керакли
портлатувчи
воситаларини
тайёрлаш ёки ушбу вазифани бажарувчи хизматини ташқил этиш;

сув тошқини ўтиш даврига авариялик бригадаларини ташқил этиш, уларни
ўргатиш, уларни инструкциялаш, навбатчилик жадвалини тайёрлаш;
Авариялик бригадалари ходимларини хавфсизлик техникаси кузатилиши
асосида пайдо бўлиши эҳтимоли бор вазиятларига диққат бериб сув тошқини
ўтказилишида муз заторларини бузилишига, сув ости шароитида тошлар
тўкмасини ўрнатилишига, тўкилувчан қурилиш материалларига тўлдирилган
қоплар ёрдамида кутилмаган сув чиқишларини тўхтатилишига, запонларни
йиғишига ва уларни бузилишига ва ҳоказоларга тақрорланган ҳолда ўргатиш
зарур.
Авариялик бригаданинг рўйхати, йиғилиш жойи ва навбатчилик жадвали сув
тошқини бошлашидан 10...15 сутка олдин яхши кўринадиган жойида осиб
қўйилади.
Сув тошқини бошланишигача икки хафта олдин барча тайёргарлик ишларини
амалга оширадилар.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling