Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа


Пастки бьефдаги ювилишларни кузатиш


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana13.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1195594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4 -5 МАВЗУ (2)

Пастки бьефдаги ювилишларни кузатиш
Дарё
гидроузели
фойдаланилиши
(эксплуатацияси)
даврида
сув
ўтказувчи
иншоотларининг пастки бьефини 1 йилда бир мартаба ва сув тошқинидан сўнг
кузатадилар. Бунда албатта маҳаллий ювилиши воронкаси рельефини кўчириб оладилар.
Кузатишни сузиш воситаларидан ёки сув остининг техникавий кузатилиши ёрдамида
ўтказадилар.
Сузиш воситаларидан ювилиши воронкасининг айрим бир биридан 5…10 метр масофада 
жойлашган створларининг чуқурлигини ўлчайдилар. Ҳар қайси створда ўлчовларни 
тахминан ҳар бир 10 метр орасида ва энг хусусиятли нуқталарда ўтказадилар. Шу 
мақсадлар учун рейкалар, узун ёғочлар, лотлар, лебедкалар билан жиҳозланган 
гидротермик юклар, профильографлар, магнитострикцион ёки пьезоэлектрик 
нурлантирувчи тебрантиргичлар билан жиҳозланган, ультротовушни сувга юборувчи ва 
тубидан акс этилган импульсни қабул этувчи ультротовушли эхолотлар ишлатилади. 
Эхолот 0,2…20 м чуқурлигида ишлатилади. Ўлчов натижалари ўзи ёзувчи тасмага ёки 
бошқа рўйхатга олувчи асбобининг лентасига ёзилади. ЛПР-48 туридаги лот чуқурлиги 
100 метргача бўлган сув манбаларининг чуқурликларини ўлчашда хизмат қилади. Сув 
чуқурлигини ўлчаш техникаси ва ўзанларнинг чуқурлигини аниқлаш усуллари махсус 
адабиётларда етарли даражада синчиклаб ёзилган. Чуқурликларни ўлчашдан сўнг 
мутлақо белгиларини аниқлаб ювилиш воронкасининг горизонталларини тузадилар. Улар 
чизилиши бўйича пастки бьефдаги ўзаннинг маҳаллий деформациялари ҳолати 
тўғрисидаги мулоҳазаларини чиқарадилар.


Бунда ўзаннинг мустаҳкамловчи элементлари билан туташтирувчи жойлари
ҳолатига алоҳида эътибор берадилар, чунки шу жойларда тез тез маҳаллий ювилиш
чуқурликлари, бетон плиталарининг ювилиб кўчиши, тошлик ёки бошқа эгилувчан
мустаҳкамланишларнинг деформациялари ва ҳоказолар пайдо бўлади. Горизонталлардан
олинган маҳаллий ювилишининг кўринишини олдинги йиллардаги ўзан деформацияси
шароитлари тўғрисидаги маълумотлари билан солиштириб, ювилиш чуқурлигининг
ҳолатини: ювилиш жараёнининг ривожланиши, тугатиши ёки аксинча чўкиндиларга
кўмилиб кетишини, - аниқлайдилар. Бундан ташқари чиққан маҳаллий ювилиш
воронкасининг кўринишини тахминий моделда ёки мавжуд бўлган функционал
боғланиши формулалар асосида ҳисобланган ўлчамлари бўйича тузилган башорат
этилган кўриниши билан солиштириб баҳолайдилар. Бу маълумотлар пастки бьефининг
ҳақиқий ҳолатини кўрсатади ва иншоот пастки бьефининг хавфли ювилишларидан,
унинг мустаҳкамланишларини бузилишидан ҳимоялаш мақсадига фойдаланилиши
(эксплуатацион) чора тадбирларини тўғри белгилашга ёрдам беради.
Сув остидаги техникавий кузатувини водолазлар уч мавжуд бўлган: тўғри чизиқли, 
зигзагсимон (синиқ чизиқли) ва радиал (радиуслик) усулларидан бири бўйича амалга 
оширадилар. Биринчи тўғри чизиқли усулда кузатиладиган жойини қозиқлар ёки 
лангарларга бириктирилган сузгичлар билан чегаралаб тубига арқон (трос)ларни 
ётқизиб белгилаши йўли билан 3….10 м узунлигидаги бўлакларга бўладилар. Шу 
бўлаклар бўйича тубини водолаз кузатиб тубининг ҳолати, мустаҳкамлантирувчи 
қоплами ёки грунтлик ўзаннинг ҳолати, тўғрисида тельефон бўйича маълумотни ер 
юзига етказади ёки сув остидаги фотосъёмкани ўтказади [25].


Зигзагсимон, ёки синиқ чизиқли усули шу тўғри чизиқли усулнинг бир тури бўлиб,
кенг майдонларни кузатувдан ўтказилишида фойдаланилади. Радиал (радиуслик) усулни
фақат катта бўлмаган майдонларда ишлатадилар. Радиал (радиуслик) усулда кузатувнинг
бошида водолаз аниқланган нуқтага сузиб турувчи воситаларга бириктирилган юк
(балласт)ни туширади, ўзи эса, юкга арқон (трос)ни бир учини бириктириб, ушбу,
узунлиги бўйича белгилари бўлган, арқонни иккинчи учинни ушлаб кузатуви радиуслари
бўйича белгиланган жойнинг атрофида кўчиб кузатувни ўтказиб юради. Бунда кузатув
жойининг радиуси 10…20 м ўлчамини ташқил этади.
Чуқурлиги унча катта бўлмаган ва тиниқ сув бўлган жойларда кузатувни сув устидан
туби шишадан ясалган яшчик ёрдамида [46] ўтказиш мумкин. Шу мақсадга мувофиқ сув
юзасидан яшчикнинг шиша тубини пастга қаратиб қўядилар (2.39 - расм) ва белгиланган
жойни кузатадилар.
Баъзан пастки қисмида герметик иллюминатор билан жиҳозланган 50…100 мм
диаметридаги кузатув қувурини ишлатадилар. Қувур узунлиги 1,5 метргача бўлиши
мумкин. Унинг узунлиги кўпроқ бўлганида уни ишлатилиши қийинлашади, ўнғайсиз
бўлади, чунки иллюминаторнинг диаметри кичикроқ бўлиши кузатув жойи зонасини
чеклайди. Ундан ташқари оптик қурилмалари билан жиҳозланган махсус кузатув
қувурлари, перископ ва бошқа воситаларидан фойдаланилади [46].



Сув ости юзасини шиша тубидаги яшчик ёрдамида кузатиш: 1 – ёғочлик яшчик; 2 –
битум; 3 – шиша. Ўлчамлар миллиметр ҳисобида кўрсатилган.
Сув ташловчи иншоотларини фойдаланилиши (эксплуатацияси) даврида пастки бьефига
умумий ўтказилган сув сарфларини ҳисобидан ҳақиқий сув сатҳларини даврий
равишда: биринчи йилларда 1….2 мартаба, кейинги 2….3 йилларида йилига 1
мартаба, лойиҳавий сув сатҳлари билан солиштирилиши шартли. Баъзан
ҳақиқий сув сатҳлари лойиҳавий сув сатҳларига нисбатан 1,5….2 ва ундан ортиқ
мартабага кам бўлиши кузатилади. Масалан, Сур гидроузели ва бошқаларда. Бу
ҳодисанинг сабаби, - сув омборидан чўкиндилар оқиб келишининг камайиши
ёки тугатиши натижасида дарё ўзаннинг умуман пасайиши ва ювилишлари
вужудга келиши. Сув сатҳининг пастки бьефида умуман пасайиши одатда
гидравлик сакрашнинг кўмилиши даражасини камайтиради ва уни рисберма
зонасига ёки мустаҳкамланишининг охирги қисмига кўчиради, бунга йўл
қўйилмаслиги керак, чунки буни амалга ошиши асосан пастки бьеф
қурилмаларининг бузилишига, авария ҳолати пайдо бўлишига ва таъмирлаш
ишлари бажарилиши заруриятига олиб келади. Масъулияти юқори бўлган дарё
гидроузелидаги (кўпинча I…III cинфидаги)
иншоотлари пастки бьефининг
маҳаллий
ювилиши
зонасида
баъзан
махсус
шурфларда
ювилишни
ўзгартирувчиларни жойлаштирадилар



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling