Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana13.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1195594
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4 -5 МАВЗУ (2)

Иккинчидан – заторлар ва зажорлар пайдо бўлишига қарши чора тадбирларни амалга
оширадилар.
Учинчидан - аниқ шароитларга асосланиб, пайдо бўлган зажорлар ва заторлар билан
қарши курашиш учун, айрим ёки бир нечаларини бирлашган ҳолда, техникавий
воситаларини ишлатадилар. Масалан, дарёдаги гидроузеллар каскадининг яратилиши
заторлар ва зажорлар пайдо бўлишини тўлиқ даражада тугатади. Айрим гидроузелларда
заторлар ва зажорлар сув омбори сатҳининг эгри чизиғи кўтарилиши зонасига кўчадилар.
Катта бўлмаган гидроузелларда, заторлар пайдо бўлиши олдинини олиш учун сув
сатҳининг эгри чизиғи кўтарилиши зонасида муз ёрувчи кемалар (ледоколлар) ёрдамида
сув омбори бўйича музлардан озод бўлган канал яратилади, ушбу каналнинг ёрдамида
музлар юқорида бўлган жойидан сув ташловчи тўғонга йўналтирилади ва пастки бьефга
туширилади. Бунда ледоколнинг сув ташловчи тўғон затворлари керакли очилишига
мувофиқлиги билан биргалашиб боғланган ҳолда ишлаши яхши натижаларга эришиш
имкониятини яратиб беради. Бундай ишларни суткага 3…4 мартаба ўтказадилар. Йирик
гидроузелларда баъзан дарёнинг юқоридаги оқишидан келадиган музларни қабул этишга
мўлжалланган кенг акваториялар қурилиши амалга оширилади.
Музлар ўтиши ўнғайлигини таъминлаш мақсадида дарёларда ўзанни тўғрилаш 
ишларини бажарадилар. Муз ва шовушнинг ўтиши йўллар (трассалар)ни 
лойиҳалаштиришда тўғри чизиқли ёки силлиқ эгилувган йўл қисмлари белгиланади. Сув 
манбаи эгилиши қисмларида заторсиз тўхтамасдан музларни кўчириб ўтишига имконият 
яратадиган кенгайган жойларни яратадилар. 


Зарур бўлганида, музларни тўхтатувчи иншоотларни (қозиқоёқлар бирлашмалар,
ярим тўсқичлар ва ҳоказо) қурадилар. Дубоссар сув омборида сув сатҳининг эгри
чизиғи кўтарилиши зонасида заторлар пайдо этилишларини ярим тўсқичлар
ўрнатилиши билан йўқотадилар. Ўзан тўғриловчи ишлар бажарилишида бир тармоқли
ўзан ташқил этилишига интиладилар. Агарда ўзан икки тармоқли бўлса, ажратувчи
оролнинг чизилиши планда доиравий ўткир бурчакли шаклида бўлиши зарур.



k – майнанинг (муз қоплами ёрилиши тешиги) шартли диаметрига, музнинг майдаланиши
ва сочилиши даражасига боғлиқ бўлган керакли портловчи моддаларнинг солиштирма
сарфи (0,3….1,5 кг/м
3
);
W – ҳисобий қаршилик чизиғи узунлиги, тахминан снаряднинг сувга чўкиши чуқурлигига
тенг қилиб қабул этилади.
Бу масала тўғрисида маълумот аниқроқ [16] кўрсатмаларда берилган.
Муз қопламини енгиллаштирилишда музга модифиқаторлар билан таъсир этиб унинг
мустаҳкамлигини йўқотилиши амалга оширилади. Модифиқаторлар – бу муз ёки сув билан
қўшилган ҳолда уларнинг хусусиятларини ўзгартириши қобилиятига эга бўлган моддалар.
Музни енгиллаштирилиши (кучсизлантирилиши) уни қора рангли моддалар (кўмир, қора
куя ва бошқалар) чанглатиши йўли билан ҳам бажарилади. Бунда янги тушган қорнинг
қуёш нурларини акс этилиши даражаси 90% бўлсада, бу ҳолда муз ва қорнинг акс этилиши
даражаси 10...15 % гача пасаяди. Энг яхши самарани таркибий доналари 0,2…0,5 мм
диаметрига эга бўлган қора рангли порошок кўрсатади. Йириклиги 0,5…1 мм
диаметридаги порошокнинг таркибий доналари қор юзасида қолиб ичига кириши
қобилиятига эга эмас. Қоралайдиган моддаси сарф этилиши меъёри (нормаси) (г/м
2
)
қуйидаги формуладан аниқланиши мумкин [16]:
n = γ∙d
(2.8)
Бунда γ – қоралайдиган моддасининг ўртача вазмин оғирлиги; n = (1…1,4) ∙ 10
6
г/м
3
; d -
қоралайдиган моддаси доналарининг диаметри, м.


Амалда 1 га юзанинг майдонига 0,5….5 т қоралайдиган моддаси зарур бўлади.
Муз қоплами қалинлигини камайтириши мақсадида қордан, муз кўпигидан ва ҳоказолар 
ёрдамида иссиқликни сақлашадилар.
Дарё музининг очилиши вақтини чўзиши учун сунъий равишда муз қоплами қалинлигини 
кучайтирадилар. Бу мақсадда қиш пайтида муз юзасини қордан тозалайдилар ва қайта музлаши 
ёрдамида музни кучайтирадилар. Керак бўлса музни кучайтирилиши мақсадида анкерлар 
сифатида қозиқоёқлар, ғўлалар, дарахтлар, ёғочлар, арқон (трос)лар ва ҳоказоларни кирғоқларга 
киритиб мустаҳкамлашади ва ундан сўнг қайта музлаш йўли билан уларни мавжуд бўлган муз 
қоплами билан бирлаштирган ҳолда кучайтирадилар. Музни кучсизлантириши ва 
мустаҳкамланиши ҳамда заторлар ва зажорлар билан курашиш усуллари тўғрисидаги 
маълумотлар [16] тавсияномаларда кўрсатиб берилган. 
Зажорлар билан курашиш учун ишлатиладиган усуллар гидравлик, ҳароратлик ва механик 
усулларига бўлинади.
Гидравлик усулларида 0,4……0,5 м/с ортиқ бўлган оқимнинг тезлигини яратилиши асосида 
шовуш пайдо бўлмаслигини ҳосил этадилар. Бу усуллар сув тўсиш иншоотларини қурилиши, 
ўзан тўғриловчи ишларни бажарилиши, кўндаланг циркуляцияни яратилиши ва ҳоказолар 
ёрдамида амалга оширилади. 
Ҳароратлик усуллар эса оқимга қўшимча иссиқликни киритиши имконияти асосида 
қўлланилади. Масалан, юқорироқ жойлашган сув омборидан дарё гидроузели устки бьефига 
илиқроқ сувни қўшиш, демак дарё гидроузелида аниқ фойдаланилиши (эксплуатацияси) 
режимини яратишдир. Амалда гидравлик ва ҳароратлик усуллари ўзаро боғланган усулларидир. 
Зажорлар ва заторлар билан курашиш учун механик усуллари ҳам уларга ўхшаган хусусиятига 
эга. Фойдаланилиши даврида гидроузел пастки бьефидаги шовушни гидроузелдан узоқроққа 
кетишини кузатадилар, керак бўлса шовушни механик воситалари ёрдамида узоқлаштирадилар, 
бунда сузиш воситалари ёки сийрак портловчи воситалар ёрдамидан фойдаланадилар.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling