Мавзу: “Дарё гидроузеллар таркибидаги сув ўтказиш иншоотлари ва механик курилмалардан фойдаланиш” Режа


Биологик қопламалари пайдо бўлиши билан кураш


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/16
Sana13.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1195594
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
4 -5 МАВЗУ (2)

Биологик қопламалари пайдо бўлиши билан кураш
Сувда яшовчи ўсимлик ва ҳайвоний организм (жонивор)лар орасида сунъий 
яратилган нарсаларда, масалан, гидротехника иншоотлари элементларида ўрнашиб 
яшашга мосланган гуруҳи бор. Улар гидротехника иншоотлари элементларида 
ўрнашган ҳолда яшаб ривожланадилар ва кўпайиб уларнинг юзасида биологик 
қопламаларини яратадилар. Бу ҳодиса иншоотларнинг биологик қопламалари пайдо 
бўлиши деб аталади. Одатда биологик қопламалари панжараларга, затворларга, сув 
ўтказгичларга, қувурларга, спиральь камераларга ва ҳоказоларга мустаҳкам ўрнашиб 
яшайдиган турли микроорганизм (микрожонивор)лар мажмуаси (комплекси)ни ташкил 
этади. Уларнинг биомассаси айрим ҳолларда 20..30 кг/м

вазмин зичлигигача етади. 
Улар орасидаги энг кўпроқ учрайдиган тирик микрожониворлардан бу дрейсцена 
моллюски - чиғаноқ билан қопланган юмшоқ танли умуртқасиз жонивор, чиғаноғи 
15…50 мм узунлигига эгадир. 


Дрейсцена моллюскларнинг кўпайиши +11
0
С ҳароратидан юқорироқ ҳароратда
амалга ошади, эндигина тухумларидан чиққан қурт (личинка)лар 6..10 суткада
велигерларга тўпланиб 160..175 мкм лик бирикмаларни ташқил этадилар. Ёзда 1м
3
сувда
велигерларнинг сони 0,1..2 млн га етади [38]. Оптимал қулай шароитлардада дрейсцена
моллюски бир урғочиси бир мавсуми давомида 70000 тухум тугиши мумкин. Паст
ҳароратларда дрейсцена моллюски консервация шаклига ўтади ва иқлим ҳарорати 11ºС
етиши билан янада актив ривожланишини бошлайди. Дрейсцена моллюски ўзининг
хусусий даврилардан бирига боғлиқ планктон ҳаётий тарзи босқичида бўлиши мумкин,
аста секин қаттиқ жисмларга чўкиши ва янги жойларга эркин кўчиши, қаттиқ жисмларда
унча кўп ҳаракат этмасдан доимий яшагани ҳолатида ва ниҳоятда чиғаноғи билан қаттиқ
жисмларга мустаҳкам бириктирилиши асосида қолиб яшайди. Дрейсцена моллюскининг
ҳаётий яшаш муддати 10..12 йилни ташқил этади. Дрейсцена моллюскининг урчиши сув
оқими тезлиги 0,5...0,9 м/с гача, сув ҳарорати 18..25ºС да, сувнинг тиниқлиги (Секки
бўйича) 40..200 см да, рН 7…9 да ва сувда кислороднинг таркиби 8…10 мг/л бўлганида
тезроқ амалга ошади [38].
Дрейсцена моллюски билан кучлироқ урчиши равишида горизонтал юзалари
қопланади. Горизонтал юзаларида оқимининг кичик (1 м/с гача) тезликларда дрейсцена
моллюски яхлит шчётка шаклида жойлашади, оқимнинг тезлиги 2,5…3 м/с дан
юқорироқ кўтарилганида дрейсцена моллюски юқолиб кетади. Вертикал ва қияликдаги
юзалик жисмсларда дрейсцена моллюски сув оқими 0,6 м/с гача тезликда яхши
ривожланади. Вертикал юзалик жисмслари 1 м/с дан ортиқ бўлган сув оқими тезлигида
дрейсцена моллюски билан қопланмайди. Дрейсцена моллюски сув оқимининг
юзасидан 20 метр чуқурлигигача жойлашади. Сув омборлари шароитларига нисбатан сув
ўтказувчи қувурларда ва каналларда дрейсцена моллюски 2 баробар тезроқ
ривожланади.


Россия, Дон дарёсидаги Цимлян сув омборида ўтказилган тадқиқотлари [9]:
ахлат ушлаб турувчи бўладиган қопламаси бир мавсуми давомида кўпайиб
панжаралари стерженлари оралигини тахминан 2 мартабага торайиб кетишга
келтиради, дрейсцена моллюски зичлиги даражаси шу даврида панжаралари
стерженлари орасидаги дрейсцена моллюски фаолияти ҳисобидан пайдо 12 кг/м
2
гача
етади, - деб исботлади.
Затворларда биомассаси қалинлиги 3..5 см, унинг зичлиги эса 6…8 кг/м
2
тенг
бўлган дрейсцена моллюски қопланмалари кузатилади. Бу ҳолда затворларнинг
оғирлиги орттирилади ҳамда уларнинг ҳаракат этиши қобилияти пасайтирилади. Сув
ўтказувчи қувурлар зичлиги 30 кг/м
2
гача етган дрейсцена моллюски биомассаси
билан тирик кўндаланг кесимининг юзаси қоплаганида уларнинг сув ўтказиш
қобилияти 70…80% га камаяди. Халоқ бўлган дрейсцена моллюски сув ўтказувчи
иншоотларида оқимининг тўхтаб қолишда сувни механик тозалаш фильтрларини
тиқилишига келтириб келиши мумкин. Бундай ҳодиса Россиядаги Волга ГЕС да
кузатилган эди. Бундан ташқари дрейсцена моллюски тўпланиши сув таъминоти
тизимларида, иссиқлик электростанцияларида ва бошқаларда одатда кузатилади.


Россия, Дон дарёси Цимлян сув омбори гидроузелидаги ГЕС аванкамераси кириш
қисмида ахлат ушловчи панжаранинг 1 мавсум давомида дрейсцена моллюски
фаолияти ҳисобидан пайдо бўлган қопламаси: 1 – панжаранинг стерженлари; 2 -
дрейсцена моллюски биомассаси.


Амалда биологик қопламалари пайдо бўлишидан ҳимоялашнинг механик, кимёвий,
термик, физик, физик – кимёвий ва биологик усулларини ажратадилар [38].
Механик усуллари қаторига катта диаметрдаги сув ўтказувчи иншоотлардан
дрейсцена моллюски қопламаларини (1 йилига 1..2 мартаба) чиқариб ташлаши, дренаж
туридаги сув олишни ишлатилиши ва сув таъминоти тизимида асосан ишлатиладиган
бошқа усулларининг қўлланилиши киради.
Вақтинчалик ишдан чиқарилган катта диаметрдаги сув ўтказувчи иншоотларнинг
юзасини дрейсцена моллюски қопламаларидан шчёткалар, белчалар, куракчалар, тўрлик
кураклар ёки 15...40 МПа юқори босимли сув жилғаси билан тозалайдилар [38], ундан
сўнг дрейсцена моллюски биомассасини кузатувчи люк ёки қудуққа келтириб катта
ўлчамли идишларга юклаб чиқарадилар. Бу сабабдан сув таъминоти тизимида кузатувчи
қудуқлар 50..100 м масофада бир бирига яқин жойлашган бўлади.
Дренаж туридаги сув олишни ишлатилиши оқимнинг тезлиги катта бўлмаганида
дрейсцена моллюски қуртларининг сув оқими ҳаракатига қарши ҳаракат этишига
интилиши хусусиятига асосланган. Буни натижасида дрейсцена моллюски қуртларининг
асосий қисми сув олиши тизимидан кетади, қолган қисми эса фильтрнинг қумдан ёки
суньий материалдан ясалган ғовак қатлами билан ушланади.
Кимёвий усулларига вақт вақти билан техник сувни хлорлаш, металл қисмларнинг
биологик қопламалари пайдо бўлишига қарши қаратилган лаклар, бўёқлар билан бўяш ва
бошқалар киради.
Сувни хлорлаш учун суюқ хлор, натрий ва кальций тузларини ишлатадилар. Сувда
1...2 мг/л хлорнинг таркиби сувдаги барча дрейсцена моллюски қуртларини 1 соат
давомида, катта бўлган дрейсцена моллюскларини эса 3..5 суткада йўқотади. Хлорлаш
таркибини танлаш усули адабиётда [38] келтирилган. Сув таъминоти тизимидан сувни
чиқишида дехлорлаш амалга оширилади, бунда 1…2% лик натрий гипосульфит
эритмаси ишлатилади.


Лак, бўёқ қопламаларини ахлат ушловчи панжараларни, насос станциялар сув қабул
этувчи камераларнинг ҳаракатсиз тўрларини, затворларни ва бошқа гидротехника
иншоотлари элементларини ҳимоялаш учун кенг ишлатадилар. Лекин вақт ўтиши билан
биоорганизмлар ҳаётига хавфли бўлган улар таркибидаги заҳарли моддалари ишқорланиб
сувга чиқиб кетадилар. Охирги йилларда биологик қопламалари пайдо бўлишидан
ҳимоялаш учун яхшилаб тозаланган, грунтланган ва занглашга қарши бирикмаларига
бўялган юзалари устига ХС-522, ХВ-5153, ХС-79 ва бошқа [38] бўёқларни бўяш тавсия
этилади.
Биологик қопламалари пайдо бўлишидан ҳимояловчи бўёқларни хизмат муддати 3…5
йил.
Дрейсцена моллюски йўқотилиши термик усулларини кўпинча ГЕС ва ТЕС техник сув
таъминоти тизимларида ишлатадилар. Бунда сув ўтказувчи қувурни 30...40 минутга
40…55ºС ҳароратигача исситилган сувга тўлдиришади, ундан сўнг уни ҳалоқ бўлган
дрейсцена моллюски қолдиқларидан ювадилар. Бу ишни вегетацияси даврида уч мартаба:
июньь, август охирида ва сентябрь охирида бажарадилар.
Физикавий ва физик – кимёвий усулларига катодлик ҳимоялаш усули, доимий электр
ток билан таъсир этилиши ва сувни ультратовуш билан ишлов берилиши ва бошқалар
киради.
Катодлик ҳимоялаш бўёқли қоплама бўлиши, ёки бўлмаслигига қарамай диаметри 2 
метрдан ортиқ бўлган сув ўтказувчи қувурларнинг ички юзаларида ишлатилади. Доимий 
электр манбаидан ижобий контакти қувурни ичида жойлашган анодларга изоляторлар 
ёрдамида бириктирилади , салбий контакти эса ҳимоявий металлик юзасига 
бириктирилади.


Ток зичлиги сувнинг тезлиги ва сувни солиштирма электрик қаршилигига боғлиқ
бўлган функционал боғланиши графикларидан аниқланади . Катодлик ҳимоялашдан
фойдаланилиши (эксплуатацияси) вақтида: ҳар йилда электр тизимидаги электр ток ва
унинг кучланишига назорат этиш; ойига бир мартаба ҳимоялаш потенциалини
текшириш; катодлик ҳимоялашнинг камчиликларини зудлик билан тузатиш; йилига
бир мартаба катодлик ҳимоялашни текшириш; тавсияларга асосан анодларни
алмаштириш; гидрооксид карбонат чўкиндилари тўпланмаслиги мақсадида ҳимоялаш
қутбларини ҳар 6..10 суткага 0,5..1 соатга бошқа томонга кўчириш, - чора
тадбирларини ўтказилиши зарур. Катодли ҳимоялашни профильактикасини ва
таъмирлашни уни ўчириб қиш вақтида ўтказадилар.
Биологик усулини сув остидаги иншоотларни дрейсцена моллюски қопланишидан
ҳимоялашда кенг ишлатиладилар. Бу усулда дрейсцена моллюски қопламаларини
йўқотиш учун тарань, густера, плотва, язь, лещ, сазан балиқларини ҳамда
қисқичбакаларни урчитадилар, чунки улар бир сутка давомида 100 дона 1…5 мм
узунлигидаги дрейсцена моллюскини истеъмол этадилар. 12 мм дан ортиқ
узунлигидаги дрейсцена моллюски қисқичбакаларга қаршилик кўрсатади.
Ҳозирги замонда дрейсцена моллюскига таъсир этиши, уни қаттиқ жисмларга
ўрнашуви функцияларини бузиши мақсадида турли бошқа чора тадбирлар изланмоқда,
лекин бу масала етарли даражада ўрганилмаган.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling