Мавзу: Дарёдаги гидроузеллар ва сув омборлари
Download 0.71 Mb.
|
Дарёдаги гидроузеллар ва сув омборлари
Дарёларда гидротехник иншоотларни лойиҳалаётганда юқори бьефнинг сатҳий режимини билиш зарур. У қўйиладиган вазифаларга ва табиий шароитларга кўра аниқланади. Энг оддий сатҳий режим сув олувчи гидроузелларда ҳосил бўлади: сув олинишини таъминловчи сув сатҳи (НДС) йилнинг асосий қисмида таъминланади. Бироқ, дарёдаги сув сарфи доимо ўзгариб туради ва ҳатто затворлардан доимий моҳирона фойдаланилганда ҳам сув сатҳини бир хил отметкада ушлаб туриб бўлмайди. Қандайдир отметкалар интервали бўлиши талаб этилади. Бундан ташқари, нисбатан тошқинли қисқа девор ичида гидроузел орқали кам сувлик давридагидан анча кўп бўлган сувни ўтказиб юбориш керак бўлади.
Ушбу омилларни инобатга олиш шунга олиб келдики, гидроузелда иккинчи ҳисобий сув сатҳи–жадаллашган димланган сув сатҳи (ЖДС) ҳосил бўлади. Одатда сув олиш узелларида МДС билан ЖДС орасидаги интервал 0,5...1,5 м (2 м) га тенг. Бу нисбатан унча катта бўлмаган сатҳлар ўзгариши чегарасидир (1-расм). Бундай сатҳий режимларга эга бўлган юқори бьефларни М.М.Гришин димланган деб аташни таклиф этган. Уларда оқимнинг мавсумий ҳам, йиллик ҳам, кўп йиллик ҳам ростланиши амалга оширилмайди. Агарда асосий қўйилган масалалардан бири оқимни ростлаш бўладиган бўлса, у ҳолда юқори бьеф сув омбори деб аталади. Сув омборида сув сатҳи катта чегараларда (ўнлаб метрга): ЖДС ва НДС дан - энг юқори сатҳдан, яъни сув омборининг ҳисобий сиғимини таъминловчи сатҳдан, фойдаланилмайдиган сув сатҳигача ўзгариши мумкин. Димланган бьефлар одатда дарё ўзанида жойлаштирилади; НДС ларида баъзида дарё қайирлари ҳам сув остига қолади.
Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling