- Гидроузелни жойлаштириш жуда мураккаб ва маъсулиятли вазифа ҳисобланади. I ва II синфли гидроузеллар учун жойлаштириш схемаси лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра асосланиши керак. ИИИ ва ИВ синфли гидроузеллар учун лаборатория тадқиқотлари жойлаштиришнинг янги схемалари қўлланилганда мажбурий ҳисобланади.
- Гидроузел иншоотларини таркиби, конструкцияси ва уларни жойлаштириш масалаларини ишлаб чиқишда қуйидаги талабларга риоя этиш тавсия этилади:
иншоотларининг ишончли ишлаши таъминланган гидроузел сув хўжалиги масалаларини ҳал этганда энг яхши ва кўпроқ иқтисод қиладиган ечимга эга бўлиши; қурилиш қийматини пасайтириш ва муддатини қисқартириш учун табиий имкониятлардан (топографик, геологик, гидрологик) тўлароқ фойдаланиш, маҳаллий грунт материалларини ишлатиш ва ш.к.; - қурилиш қийматини пасайтириш ва муддатини қисқартириш учун табиий имкониятлардан (топографик, геологик, гидрологик) тўлароқ фойдаланиш, маҳаллий грунт материалларини ишлатиш ва ш.к.;
- сув хўжалиги масалаларининг келажакда ривожланишни ҳисобга олган ҳолда комплекс ечимини топиш;
- мавжуд табиий шароитларда қурилиш сув сарфини ўтказишнинг ва ўзанни тўсишнинг энг самарали схемаларини қўллаш;
- навбати билан гидроузелни фойдаланишга топшириш имконияти (ёки зарурати) бўлиши;
- гидроузел қурилишида энг илғор технологияларни қўллаш ва бунда ёрдамчи иншоотлар сонининг минимал бўлиши ва ишлаб чиқариш базаси объектларининг қулай жойлашишига эришиш;
экологияни инобатга олиш, фойдали жараёнларни сақлаб қолиш ёки уни ўрнини тўлдириш, табиатга бегона бўлган ёки инсонга зарарли жараёнларни (сув сифатини ёмонлашиши, суғориладиган ҳудудлардаги тупроқнинг ёппасига эрозияга учраши ва ш.к.) келтириб чиқарувчи шароитлар ёки сабабларни олдини олиш; - экологияни инобатга олиш, фойдали жараёнларни сақлаб қолиш ёки уни ўрнини тўлдириш, табиатга бегона бўлган ёки инсонга зарарли жараёнларни (сув сифатини ёмонлашиши, суғориладиган ҳудудлардаги тупроқнинг ёппасига эрозияга учраши ва ш.к.) келтириб чиқарувчи шароитлар ёки сабабларни олдини олиш;
- санитар тайёргарлик ва сув омбори зонасини қўриқлаш ва санитар хавфсизлик (сув таъминоти учун сув олиш зарурати бўлганда) талабларини ҳисобга олиш;
- хизмат кўрсатувчи механизмларни, ёрдамчи хоналарни ва бошқа объектларни мақбул жойлаштириш, конструкция ва иншоотларни кузатиш ва таъмирлаш қулай бўлиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |