Мавзу: Доривор ўсимликлар хомашёларини стандартлаш давлат тизими
Download 58.2 Kb.
|
реферат доривор ўсимликлар
2-§. Қуритиш
36. Доривор ўсимлик хом ашёсини кукун шаклига келтириш жараёнида унга моғор ёки микробларнинг тушиши хавфини камайтириш мақсадида хом ашёнинг намлик миқдорини минимал даражада ушлаб туриш керак. Доривор ўсимлик хом ашёсининг ўзига хос турлари учун намликнинг рухсат этилган даражаси амалдаги фармакопеяда ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларда белгиланади. Доривор ўсимлик хом ашёси турли усулларда (очиқ ҳавода, қуритиш рамкаларига юпқа қатлам қилиб ёйиш усулида, сим тўрли хоналар ва биноларда, тўғридан-тўғри қуёш нури остида (мумкин бўлганда), печларда/хоналарда, оловнинг бевосита таъсири остида, тоблаб қиздириш ёрдамида, лиофилизация усулида (сублимацион қуритиш), индукцион қуритиш усулида, инфрақизил нурланиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда) қуритилиши мумкин. Амалдаги усул ва қуритиш ҳарорати доривор ўсимлик хом ашёсининг сифатига сезиларли таъсир кўрсатишини ҳисобга олган ҳолда уларни қуритиш шартлари тўғрисидаги ёзувлар юритилиши лозим. 37. Доривор ўсимлик хом ашёси очиқ ҳавода қуритилганда, у қуритиш токчаларига юпқа қатлам қилиб ёйилиб, тез-тез аралаштириб ёки айлантириб турилиши лозим. Бунда, ҳавонинг тўғри айланишини таъминлаш учун қуритиш токчалари ердан етарлича баландликда жойлаштирилиши керак. Моғор пайдо бўлишининг олдини олиш учун доривор ўсимлик хом ашёсини бир текисда жойлаштириш зарур. 38. Доривор ўсимлик хом ашёсини тўғридан-тўғри ер юзасида қуритишга йўл қўйилмайди. Бетон ёки тошли юзаларда қуритишда, доривор ўсимлик хомашёси брезент ёки шунга ўхшаш бошқа мато ёки қопламага ётқизилиши керак. Бунда, хом ашёни ҳашаротлар, кемирувчилар, қушлар ва бошқа зараркунандалар, шунингдек чорва моллари ва уй ҳайвонлари бор жойларда қуритишга йўл қўйилмайди. Хом ашёни бино ичида қуритганда қуритиш муддати, ҳарорат, намлик ва қуритиш учун бошқа шартлар ўсимликларнинг фойдаланиш учун мўлжалланган қисмларига (барглар, поялар, пўстлоқлар, гуллар ва бошқалар) ва эфир мойлари каби ҳар қандай учувчи моддалар мавжудлигига қараб белгиланиши керак. 39. Оловнинг бевосита таъсири остида қуритиш учун иссиқлик манбалари сифатида бутан, пропан ёки табиий газдан фойдаланилади ва бунда ҳарорат 60°C дан юқори бўлмаслиги керак. Download 58.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling