Мавзу: Доривор ўсимликлар хомашёларини стандартлаш давлат тизими
Download 58.2 Kb.
|
реферат доривор ўсимликлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти
- 1-боб. Атамалар ва таърифлар
Мавзу: Доривор ўсимликлар хомашёларини стандартлаш давлат тизими. Режа:
Кириш. Доривор ўсимликлар хомашёларни давлат тизимида стандартлаштиришнинг аҳамияти. Доривор ўсимликларни маданийлаштириш, уларни йиғиб олиш ва уларга ишлов бериш жараёнига бўлган талаблар. 1. Атамалар ва таърифлар. 2. Доривор ўсимликларни маданийлаштиришда зарур амалиёт. 3. Доривор ўсимликларни маданийлаштириш амалиётининг умумий техник жиҳатлари. Хулоса. Доривор ўсимликлар хомашёларини стандартлаш давлат тизими Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги Низом»га талаблари асосида ишлаб чиқилган. Зарур доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва териб олиш амалиёти Ушбу давлат стандарти доривор ўсимликларни маданийлаштириш, уларни йиғиб олиш ва уларга ишлов бериш жараёнига бўлган талабларни белгилайди. Мазкур давлат стандарти доривор ўсимлик хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар учун мўлжалланган. 1-боб. Атамалар ва таърифлар 1. Ушбу давлат стандартида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: ўсимликлардан олинган тайёр маҳсулотлар — бир ёки бир нечта ўсимликлардан тайёрланган ўсимлик препаратларидир. Бир нечта ўсимликлардан тайёрланган ўсимлик препаратлари учун ўсимликлардан олинадиган аралаш маҳсулот атамаси ҳам қўлланилиши мумкин. Ўсимликлардан олинган тайёр маҳсулотлар фаол таркибий қисмлардан ташқари, қўшимча равишда ёрдамчи моддаларни ўз ичига олиши мумкин. Ўсимликдан олинган тайёр маҳсулотлар ўсимликдан олинмаган органик ёки ноорганик фаол моддаларни (масалан, ҳайвон ва минераллардан олинган моддалар) ўз ичига олиши мумкин. Кимёвий фаол моддалар қўшилган тайёр маҳсулотлар, шу жумладан синтетик бирикмалар ва/ёки доривор ўсимлик хом ашёсининг компонентлари ўсимликлардан олинган тайёр маҳсулот ҳисобланмайди; ифлосланиш — ишлаб чиқариш, намуналар олиш, қадоқлаш ёки қайта қадоқлаш, сақлаш ёки транспортда ташиш жараёнида кимёвий ёки микробиологик ифлослантирувчи моддалар ёки бегона қўшимчаларнинг номақбул тушиши; доривор ўсимлик — доривор мақсадларда ишлатиладиган ўсимлик (ёввойи ёки маданий). Ўсимликлардан олинган доривор воситаларга доривор ўсимликлар, доривор ўсимлик хом ашёлари, ўсимлик препаратлари ва ўсимликлардан олинган тайёр доривор маҳсулотлар киради; ўсимликлар — бутун, бўлаклар ёки кукун шаклида тақдим этилиши мумкин бўлган ўсимликларнинг барглари, гуллари, мевалари, уруғлари, поялари, ёғочлари, пўстлоқлари, илдизлари, илдизпоялари ёки бошқа қайта ишлов берилмаган қисмлари; ўсимлик хом ашёси — ўсимликлардан ташқари янги шарбатлар, камед (ўсимлик шираси), ёғли мойлар, эфир мойлари, қатронлар ва ўсимликларнинг қуруқ кукунлари. Download 58.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling