Мавзу: Дозиметрик курилмалар. Радиоактивлик холат даражасини аниқлаш. Режа: 1


датчик ёки сцинтилляцион ҳисоблагич


Download 1.31 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana16.09.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1679793
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-амалиёт

датчик ёки сцинтилляцион ҳисоблагич деб номланади.


Сцинтилляцион ҳисоблагич қурилмасининг тузилиши. Rэлектр занжир 
таркибидаги қаршиликларни ифодалайди.
Дастлабки, сцинтилляцион детектор 1947–йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирги 
вақтда лаборатория ва табиий шароитда γ–нурланиш спектрини ўлчашда NaI(Tl) асосида 
ишлаб чиқарилган, сцинтилляцион детектор мосламасига эга бўлган, МКС–АТ6101, МКС–
АТ6101В, LudLum 3–98 русумидаги ихчам, кўп функцияли сцинтилляцион γ
спектрометрлардан фойдаланилади. Бу қурилмалар атроф–муҳит мониторинги, радиоактив 
чиқиндиларни сақлаш омборлари, атом энергетикаси, тиббиёт соҳасида ва шунингдек, 
илмий–экспериментал тадқиқотларда γ–нурланиш энергиясининг тақсимланиш қиймати, 
эквивалент доза қийматини аниқлаш имконини беради.
Шунингдек, α–заррачалар энергия қийматини аниқлашда кремнийли сцинтилляцион 
детектор мосламасидан фойдаланилади.
Фотокучайтиргич – бу фотосезгир катод ва кучайтириш тизимидан ташкил топган 
қурилма ҳисобланади. Бунда нурланиш кванти фотокатодга таъсир кўрсатиши натижасида 
ажралиб чиққан электронлар оқими бир нечта кетма–кетликда жойлаштирилган 
кучайтирувчи электрод тизими (динод) бўйлаб ҳаракатланади ва электронларнинг 
иккиламчи эмиссияси механизми асосида кучайтирилган ҳолда, фотокучайтигич анод 
қисмига тўлқинсимон тарзда таъсир кўрсатиши қайд қилинади.
Радиацион нурланиш
манбаи
R
R
Фотокатод
Анод
Cцинтиллятор
е

Электрод (динод)
R
R


Фотокучайтиргичнинг тўлиқ кучайтириш коеффиценти қиймати қуйидаги 
тенглама билан ифодаланади: 
n
M
)
(



Бу ерда 

– динодлар томонидан иккиламчи электронларнинг йиғиб олинишини 
тавсифловчи коеффицент; 
n
– динодларнинг кучайтириш сон қиймати; 

– диноднинг 
кучайтириш коеффиценти қийматини ифодалайди.
Шунингдек, фотокучайтиргичнинг кучайтириш коеффиценти динодларда қайд 
қилинувчи тезлаштирувчи кучланиш (
U
) қийматига боғлиқ ҳисобланади. Одатда, 
1500
600


U
В га тенг ҳисобланади.
Сцинтилляцион ҳисоблагич қурилмалари ҳар қандай турдаги ионлаштирувчи 
нурланишни аниқлашда, айниқса γ–нурланиш ва α–заррачалар спектрини ўлчашда кенг 
фойдаланилади.
~5500–30000 эВ энергия қиймати диапазонида, XANES (X–ray absorption near edge 
structure, 0–50 эВ) ва EXAFS (Extended X–ray absorption fine structure, 50–1000 эВ) спектрда 
рентген нурланиши энергия қийматини ўлчашда «RIGAKU R–XAS» русумидаги рентген 
спектрометр қурилмасидан фойдаланилади. Бу рентген спектрометр қурилмаси 3 та 
блокдан (совутиш блоки, қувват манбаи ва ўлчаш блоки) ташкил топган бўлиб, қувват 
манбаи 10–40 кВ кучланишли рентген трубкаси билан жиҳозланган.
Одатда, кристалл ҳолатдаги сцинтилляторлар таллий (Tl), кумуш (Ag) элементи 
ёрдамида 
фаоллаштирилади. 
Суюқ 
ҳолатдаги 
сцинтилляторлар 
самарадорлик 
кўрсаткичининг қиймати ~90%гача бўлиши қайд қилинади.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling