Ҳозирги вақтда радиацион нурланиш қийматини ўлчаш учун қулай ва
ихчам
қурилмалар ва асбоблар янги авлоди ишлаб чиқарилган бўлиб, қуйида
улардан
айримларини келтирамиз:
В.Елин томонидан (Россия) ярим ўтказгичли детектор ёрдамида радиация нурланиши
қийматини ўлчаш мосламаси ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу мослама (ДО–РА,
дозиметр–
радиометр) махсус дастурий таъминотга эга ва уяли телефон алоқа воситасининг схемасига
ўрнатилиши ёки ташқи уланувчи мослама сифатида фойдаланилиши мумкин, шунингдек
USB–порт орқали iPone, iPad, iPod touch ёки Android смартфонларига уланган ҳолда
фойдаланилиши мумкин. ДО–РА тизими одам организмида соат, сутка, ҳафта ой ёки йил
давомида олинган радиация нурланиши қийматини аниқлайди.
Шунингдек, қўл соатига ўрнатилган,
γ–нурланишни ўлчашга мўлжалланган, ДКГ–
РМ1603А дозиметри (Россия) ишлаб чиқарилган.
FLUKE фирмаси (АҚШ) томонидан индивидуал фойдаланиш мақсадида
ишлаб
чиқарилган – Arrow Tech 138 (06–007) PEN 200mR дозиметри рентгенодиагностика тиббиёт
муассасаларида ва радиоактив изотоплар устида тадқиқотлар
олиб борилувчи илмий
лабораторияларда кенг диапазонда (рентген ва
γ–нурланиш) радиация қийматини ўлчашга
мўлжалланган.
Шунингдек, ҳозирги вақтда индивидуал фойдаланишга мўлжалланган, ихчам ўлчамга
эга бўлган қуйидаги русумдаги дозиметрлар ишлаб чиқарилади:
ДО–РА тизимининг
радиометр ва дозиметр режими
γ–нурланишни ўлчашга мўлжалланган,
ДКГ–РМ1603А дозиметри (Россия)
©
http://www.ferra.ru
Do'stlaringiz bilan baham: