Мавзу: Дозиметрик курилмалар. Радиоактивлик холат даражасини аниқлаш. Режа: 1
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
4-амалиёт
Луис Уолтер Альварес томонидан «пуфакчали камера» такомиллаштирилган ва
камерада юқори тезликда ҳаракатланувчи заррачалар траекториясини таҳлил қилишда компьютер дастуридан фойдаланиш услуби ишлаб чиқилган. Такомиллаштирилган «пуфакчали камера» ички қисмида суюқ ҳолатдаги водород ёки дейтрийдан (криоген пуфакчали камера) ёки пропан, фреон, ксенон кабилардан фойдаланилади. Тажрибаларда D.A.Glaser диэтил эфирнинг (меъёрий ҳолатда қайнаш ҳарорати қиймати) 20 атм. босим шароитида, +130°С гача қиздирилишида қайнамаслиги ва +140°С ҳароратда маълум вақт ўтганидан кейин қайнашини аниқлаган. Муҳит таркибида радиацион нурланиш зарядланган заррачалари ўтиши давомида, зарядланган заррачанинг ҳаракатланиш траекторияси бўйлаб, қайнаш (газ пуфакчаларининг хосил бўлиши) қайд қилинади. «Мирабель» деб номланган «пуфакчали камера» ўлчами 12 м 3 га тенг ҳисобланади, шунингдек 40 м 3 ҳажмдаги «пуфакчали камера» ҳам ишлаб чиқилган (FNAL, АҚШ). Радиацион нурланиш оқими таркибида зарядланган заррачалар ҳаракатланиш траекторияси бўйлаб, модда таркибида атомлар электрон қобиғида турли хил энергияга эга электронларни уриб чиқаради ва кинетик энергияга эга бўлган электронлар маълум бир радиусда ( r ) суюқлик муҳити ҳароратининг ортишига олиб келади. Чегаравий қийматдаги радиусда ( чегаравий r ) суюқлик муҳити ҳарорати қайнаш қийматигача кўтарилади ва пуфакчалар хосил бўлади: ) / 1 )( ( 2 б c t чегаравий V V p p r Бу ерда: σ – берилган ҳарорат шароитида «суюқлик–буғ» фазалари чегарасида суюқликнинг сирт таранглик қиймати; p – суюқликнинг чексиз ясси юзаси устидаги мувозанат ҳолатини ифодаловчи босим қиймати; t p – қайнаш ҳароратидаги суюқлик босими; c V – суюқликнинг солиштирма ҳажми; б V – буғнинг солиштирма сиғимини ифодалайди. Шунингдек, дозиметрияда ионлаштирувчи нурланишни қайд қилишда фотопластинка таркибида фотографик эмульсиянинг нурланиш таъсирида қорайиши зичлик интенсивлигини баҳолашга асосланилган – фотокимёвий қайд қилиш усули, радиацион нурланиш таъсирида айрим кимёвий моддаларнинг оптик зичлиги, ранги, кимёвий реакция давомида ўзгаришини аниқлашга асосланилган – кимёвий усуллардан ҳам фойдаланилади. Радиоактив нурланиш детекторлари сцинтилляцион ва ярим ўтказгичли Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling