Мaвзу. Элeктр юритгич қуввaти. Қуввaт диaгрaммa. Элeктр энeргия истeъмoли вa қурилмaнинг фoйдaли иш кoэффициeнти


Download 431.23 Kb.
bet1/3
Sana15.03.2023
Hajmi431.23 Kb.
#1269321
  1   2   3
Bog'liq
Маъруза 14 15 Shaxta yuk ko\'tarish qurilmalari КЭМ


14-15-мaвзу.
Элeктр юритгич қуввaти. Қуввaт диaгрaммa. Элeктр энeргия истeъмoли вa қурилмaнинг фoйдaли иш кoэффициeнти.
РЕЖА:

  1. Юк кўтариш машина юритмасини улаш усуллари

  2. Юк кўтариш машина редукторини танлаш ва хисоблаш

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: редуктор, фойдали иш коэффициенти, узатмалар сони.

Фаннинг ушбу бўлими талабаларга юк кўтариш қурилмаларнинг:



  • юритма тизими;

  • юк кўтариш машинга электр юритгичи. Уни ҳисоблаш ва танлаб олиш;

  • дастлабки танланган электр юритгични унинг чулғамларидан ажралиб чиқадиган иссиқлик бўйича текшириш;

  • электр энергия сарфини ҳисоблаш;

  • қурилманинг фойдали иш коэффициентини аниқлаш каби масалалар бўйича билим беришга мўлжалланган.




  1. Юк кўтариш машиналарнинг юритма тизимлари ва редукторлари.

Юк кўтариш машиналарнинг юритма тизими таркибига электр юритгич, редуктор, муфталар ва ҳимоялаш ҳамда бошқариш аппаратлари киради. У редукторли ёки редукторсиз бўлиши мумкин.


Редукторли юритма тизимларда юк кўтариш машина барабанининг ўқи электр юритгич билан редуктор орқали уланади. Электр юритгич ўқининг айланма харакати барабан ўқига редуктор орқали узатилади.
Редукторсиз юритма тизимларда эса редуктор бўлмайди. Электр юритгич ўқи барабан ўқи билан муфта орқали уланади. Бундай ҳолларда электр юритгич ўқининг айланма харакати тўғри барабан ўқига узатилади.
Юритма тизими (редукторли ёки редукторсиз бўлишидан қатъий назар) бир ёки икки электр юритгичли бўлади.
Редукторли бир электр юритгичли юритма тизими юк кўтариш қурилмаларнинг исътемол қуввати унча юқори бўлмаган лебекаларда ва нисбатан кичик бўлган юк кўтариш машиналарда қўлланилади (1 а,б – расм).
Барабан диаметри 1,2 ва 2 м бўлган юк кўтариш машиналарда цилиндр конуссимон редукторли бир электр юритгичли юритма тизими қўлланилган. Улардан биринчиси узатиш сони i=20 ,31,5 бўлган икки босқисли КЦП - 450 иккинчиси эса узатиш сони i=20; 30 бўлгпн уч босқичли КЦТН - 710 редукторлар билан жиҳозланган (1 а- расм).
Кичик юк кўтариш машиналарнинг бошқа турларида ҳарбирининг узатиш сони =11,5; 20; 30 бўлган ЦДН-130; ЦДН-150 ва ЦДН-170 русмли редукторлар қўлланилган (1 б - расм).
Барабан диаметри 3,5 м. бўлган юк кўтариш машиналарда редукторнинг узатиш сони i=10,5; 11,5 бўлган бирбосқичли 2 ЦОН – 140 русумли икки электр юритгичли юритма тизими қўлланилади.
Редукторли икки электр юритгичли юритма тизими барабан диаметри 4 м юқори бўлган ЦР, 2Ц, БЦК ва ишқаланиш шкивли ЦШ турдаги юк кўтариш машиналарда қўлланилади ЦР, 2Ц ва БЦК турдаги машиналарнинг юритма тизими узатиш сони = 10,5; 11,5 бўлган ЦО -18 ва ЦО-22 русумли редуктор билан жиҳозланган.
Ишқаланиш шкивли юк кўтариш машиналарнинг юритма тизими махсус лойиҳалангвн узатиш сони = 6 ; 7,35 бўлган икки босқичли 2ЦД-14; 2ЦД-17; 2ЦД-20 ва 2ЦД-23 русумли редуктор билан жиҳозланган.
Шу билан бир қаторда 2Ц – 4 х 1,8 ва 2Ц - 4 х 2.3 русумли юк кўтариш машиналарда узатиш сони =20 бўлган икки босқичли ЦД-20 русумли редуктор билан жиҳозланган бир электр юритгичли юритма тизими қўлланилган.





1-расм Юк кўтариш қуилмаларнинг юритма тизимлари.



Download 431.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling