Мавзу: Электрон ҳукумат ўзаро муносабат шакллари. Режа
Government-to-Government (G2G) модели ёрдамида
Download 0.83 Mb.
|
22-23
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари
- “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази
2. Government-to-Government (G2G) модели ёрдамида
ҳал этиладиган вазифалар. Муносабат ва алоқаларнинг ушбу модел ёрдамида ҳал этиладиган асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: давлат бошқарув органлари ва давлат муассасаларининг ахборот массивлари, банклари ва маълумот базаларини ягона тизимга интеграциялаш; барча давлат тузилмаларини электрон ҳужжат айланишига ўтказиш ва уни оптималлаштириш; давлат қарорларини ишлаб чиқишни, узатиш ва ижросини назорат қилишни оптималлаштириш; ҳукумат ресурсларидан фойдаланиш тезлигини ошириш мақсадида ягона давлат порталини яратиш; давлат хизматчилари ўртасида рақобат муҳитини кучайтириш ва уларнинг малакасини ошириш. 3. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси ВМнинг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғриси”даги Қарори (Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев, 2013 йил 16 сентябрь, 250-сон қарор) асосида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) ҳузурида икки янги тузилма — “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этилди. Ушбу марказлар олдига мамлакатимиз ахборот ресурслари, тизим ва тармоқларини жадал ривожлантиришдек устувор вазифа қўйилди. “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари нималардан иборат, деган саволга жавоб берайлик. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда марказ) “Электрон ҳукумат” тизими борасида жаҳондаги ривожланиш одимлари ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш ва тадқиқ этиш асосида такомиллаштириш ва янада ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган. Бундан ташқари, марказ давлат органларида фойдаланиладиган маълумотлар базаси ва ахборот-ресурсларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва мужассамлаштириш механизмини назарда тутадиган “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришга ягона технологик ёндашувни таъминлаши, лойиҳаларини амалга оширишни таъминловчи меъёрий-ҳуқуқий базанинг ташкил этилишига ёрдам бериши зарур. Марказнинг муҳим вазифаларидан яна бири давлат органлари фаолиятининг функционал ва операция жараёнларини тизимли асосда қайта ташкил этиш, давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бизнес жараёнларини бошқаришнинг инновацион механизмларини жорий этиш, такомиллаштириш ва оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборатдир. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, марказ “Электрон ҳукумат” тизимининг самарали жорий этилиши учун амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таҳлил ва таклифларни тайёрлайди. Шу билан бирга, марказ тизимли мониторинг ўтказиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолати ва ривожлантиришга баҳо бериш, жумладан, ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш, шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизими доирасида давлат органлари фаолиятига АКТни жорий этишнинг самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини юритиш ишларини олиб боради. “Электрон ҳукумат» тизими лойиҳаларини амалга оширишда интерактив давлат хизматларини тақдим этиш ва фойдаланиш самарали таянч кўрсаткичлари усулларини ишлаб чиқиш ҳам марказнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Яна шуни ҳам таъкидлаш зарурки, Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини жорий этиш: интерактив хизматлар имкониятини тақдим этиш; ҳокимият органлари ҳисоботларининг очиқ-ойдинлиги; хизматларга уланишнинг қулайлиги ва индивидуаллаштирилганлиги; сиёсий жараёнларда фуқаролар иштирокининг ахборотлашганлиги ва натижалилиги; ахборотларнинг эркин алмашинуви; аҳоли ва бизнес соҳасига давлат хизматлари кўрсатишни оптималлаштириш; фуқаролар ўз-ўзига хизмат имкониятларини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш; мамлакат раҳбариятининг барча сайловлар ҳамда давлат бошқаруви жараёнларида иштироклари даражасини ошириш ва бошқаларни янада яхшилашга қодир давлат бошқарувининг мукаммал электрон аппаратини яратишдан иборат. 5.1.-расм. «Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази веб сайтида G2G модели ҳақида маълумот Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling