Мавзу: Ёш даврлар психологияси фанининг предмети ва вазифалари


Филогенез-(юнонча, рhylе- қабила, gепеris - келиб чиқиш, пайдо бўлиш)- муайян тирик мавжудот турининг ерда Ҳаёт бошланганидан кейинги эволюцион тараққиёт жараёни


Download 127 Kb.
bet4/10
Sana04.02.2023
Hajmi127 Kb.
#1165748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-Мавзу (1)

Филогенез-(юнонча, рhylе- қабила, gепеris - келиб чиқиш, пайдо бўлиш)- муайян тирик мавжудот турининг ерда Ҳаёт бошланганидан кейинги эволюцион тараққиёт жараёни.

Шветцариялик психолог Э.Клапаред «Бола психологияси ва экспериментал педагогика» асарида қизикиш, мотив, эҳтиёжларнинг методологик асослари, болалар тафаккурининг хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятлари, ыхшашлик ва тафовутнинг бола онгида содир этилиши тўғрисида мулоҳаза юритади.
Француз психологи Э.Дюркгейм, улғайиш - кишилариниг ҳис-туйғуларни ўзлаштириши эканлигини, шу боис, идрок қилинган тасаввурлар боланинг руҳий фаолиятини ифодалашини, боланинг тажриба, анъана, урф-одатларни тақлид орқали эгаллашини, биологияда ирсият қанчалик аҳамиятли бўлса, тақлид Ҳам жамиятда шундай урин тутишини уқтиради.
Яна бир францўз психологи П.Жаненинг фикрига кўра, инсон психикаси ижтимоий муносабатларга боғлиқ, зотан жамият ва табиат ўртасидаги турли алоқалар тизимининг шаклланиши, инсоннинг улғайишини белгилайди. У алоқа сифатида хатти-ҳаракатни тушунади, бу эса кишининг атроф-муҳитга шахсий муносабатидан бошқа нарса эмас, албатта. П.Жаненинг таъкидлашича, энг қимматли, аҳамиятли, ижтимоий ҳаракат ҳамкорлигидаги фаолмятда ўз ифодасини топади, шахслараро ташқи муносабатлар ривожланишиннг муҳим тамайли ҳисобланади.
Америкалик психолог Д.Ж.Брунер шахснинг таркиб топиши билан таълим ўртасида ўзаро алоқа мавжудлигини таъкидлаб, инсоннинг камолот сари интилиши билим олиш самарадорлигини оширса, ўқитишнинг такомиллашуви унинг ижтимоийлашувини жадаллаштиради, деб уқтиради,
Шунингдек, Ж.Пиаже, Э.Торндайк, Дж.Уотсон, Ф.Галгтон, А.Бине, А.Анастази, Т.Симонлар ҳам бола психик тараққиётида таълимнинг мавқеини, уларнинг ақлий хусусиятларини, дастурли таълим, кўникма ва малакаларнинг аҳамиятини, машқларнинг ырнини илмий амалий асослаб беришда муҳим ўрин эгаллайдилар. Бу таълимотлар ҳозирги кунда ҳам ўзининг аҳамиятини сақлаб қолмоқда.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳам ёш даврлар психологияси ва педагогик психология фанининг муҳим муаммоларига доир қатор илмий-амалий тадқиқотлар психолог олимлар томонидан олиб борилмоқда.
Республикамиздаги етакчи олийгоҳларнинг кафедра ва лабораторияларида ёш даврлари ва таълим тарбиянинг психологик хусусиятлари билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ этиш юқори малакали мутахассислар томонидан махсус техникалар билан жиҳозланган шароитларда илмий-тадқиқот ишлари самарали йўлга қўйилган.
Мазкур муаммоларнинг ечими ҳозирги замон фанининг методологик тамайллари асосида, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг ютуқлари ва ғоялари ҳақидаги маълумотларга эга бўлган Ҳолда ўзининг муносиб ырнини эгаллаб бормоқда. Бу борада Т.Қори-Ниёзий, С.Ражабов, ' П.И.Иванов, М.ВоҲидов, МТ.Даваетшин, Э.Гозиев, Р.Гайнутдинов, Б.қодиров, Р.И.Суннатова, А.Жабборов ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларини эътироф этиш мумкин. Жумладан, ўқувчиларнинг техник қобилиятлари, ўқув мотивлари, замонавий мактаб ўқувчисининг психологик қиефаси М.Г.Даваетшин ва унинг издошлари А.Жабборов, Ф.И.Ҳайдиров, М.М.Маваоноваар томонидан, тафаккур ва таълимни бошқариш муаммоси Э.Г.Гозиевнинг ташаббусида, истедодли ўқувчилар ва касб танлаш муаммоси Б.Р.Қодиров раҳбарлигида, болаларнинг ақлий фаолият муаммоси Р.И.Суннатовалар томонидан самарали олиб борилмоқда.
Фаннинг вужудга келиши ва ривожланиши жараёнида унга таъсир кўрсатиб келган барча назариялар, илмий ва амалий маълумотлар, йўналишлар. Ҳозирги кунга қадар ўзининг аҳамиятини сақлаб келмоқда ва фаннинг истиқболида муҳим илмий -назарий манба хисобланиб қолиши, табиийдир.

Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling