Мавзу Эстетиканинг предмети. Эстетика тарихининг асосий босқичлари. 2-соат


Download 0.53 Mb.
bet11/20
Sana04.02.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1163165
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
Estetika ma\'ruza matni

Эстетик фаолият


Эстетик фаолият асосини инсоннинг муайян талаб ва эҳтиёжлари ташкил этади. Инсон фаолиятининг хусусияти ана шу талаб ва эҳтиёж табиати билан белгиланади.
Эстетик фаолиятнинг асосий хусусиятлари ҳам эстетик эҳтиёжлар билан белгиланади. Инсон фаолиятининг барча турлари ижтимоий ҳаёт жабҳаларида намоён бўлади. эстетик фаолият инсоннинг моддий ва маънавий фаолиятининг ўзаги бўлиб, унинг барча шакллари инсон куч-қудрати моҳиятининг қркин ифодаси бўлиб богани сири эстетик мазмун касб этаверади. Шундай қилиб, эстетик фаолият инсон фаоияти бошқа шаклларининг “инсонийлик” мезонига айланади.
Эстетик фаолият илмий ижоднинг ҳам эстетик томонини ташкил қилади. Лекин, эстетик омиллар илмий ижодга таркибан хос бўлиб, унга ёрдамчи омил вазифасини ўтайди. Жуда кўп илмий тадқиқотлар ва атоқли олимлар гувоҳлик беришларича, олимнинг салоҳияти, ижодий меҳнати натижалари ва самарадорлиги унинг эстетик маданияти даражасига бевосита боғлиқ экан.
Эстетик фаолият илмий изланишларнинг ҳам босқичларида илмий муаммоларнинг қўйилиши, уларнинг эчими, олинган илмий натижаларни баҳолаш жараёнида катта аҳамият касб этади.
Енг яхши саньат асарлари инсонларда хаёл-фаразни вужудга келтиради ва яхлитлик, нафосай ҳис-туйғусини уйғунлаштиради, тафаккур қилиш қобилиятини оширади, эркин дунёқараш бахш этади, юксак мулоқот маданиятини шакллантиради, ҳозирги фан равнақи учун жуда муҳим аҳамият касб этган барча қобилият имкониятларини сафарбар қилишга ундайди.
Эстетик онг оддий ҳис-туйғу эмас, балки муайян аҳлоқий, ҳуқуқий, илмий мафкуравий қадриятларга асосланган эътиқоддир.
Демак, эстетик онгнинг моҳияти, мазмуни инсоннинг узини англаш даражаси билан боғлиқ. эстетик онг шаклланган эътиқодлар, мақсад ва манфаатлар тизими, ўз-ўзини англаш эса шу тизимнинг шаклланиш жараёнидир.
Эстетик фаолият нисбатан бадиий фаолиятда, яъни саньатда энг соф ҳолда кўринади. Шу боис саньат эстетик фаолиятнинг ихтисослашган кўринишидир. Инсон фаолиятининг асл хусусиятларини англаш учун саньатга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ келади. Чунки, саньат ўз табиатига кўра ижодий мақсадга қаратилган, “нафосат конунларига риоя қилинган” бўлиб, ундан инсон фаолиятининг энг муҳим белгилари кўринади.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling