Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати


атомнинг мазмуни уни ташкил этган элементлар заррачалар ва


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/23
Sana21.10.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1714301
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
Falsafa5

атомнинг мазмуни уни ташкил этган элементлар заррачалар ва 
уларнинг ҳаракатидан, атомнинг шакли эса бу элементар 
заррачаларнинг жойлашиш тартиби ва структурасидан иборат. 
Мазмун ва шакл категорияларининг ўзаро муносабатларнини, уларни
ҳал қилишнинг бирдан-бир тўғри йўлини илмий философия асослаб 
беради. Ҳар бир нарса ва ҳодисада мазмун билан шакл ажралмас 
бирликда бўлади. Мазмунга эга бўлиб, шаклга эга бўлмаган ёки уни 
акси бўлган предмет ва ҳодиса йўқ.
Мазмун билан шакл бирликда мазмун ҳал қилувчи асосдир. Мазмун 
шакл белгилайди. Олдин мазмун, сўнгра шакл ўзгаради.
Дарвинизм таълимотига, организмнинг ривожланиши уларнинг 
яшаш шароитлари билан ўзаро таъсир жараёнида юз беради. 
Организмни ташкил қилувчи моддий элементлар ўраб турган табиий 
факторлардан тўхтовсиз таъсирланиши сабабли ўзгариб туради. 
Лекин шароит сабабли ўзгарган мазмун кетидан, бинобарин, 
организмнинг структураси, шакл ҳам ўзгаради. 
Шакл нисбий мустақилликка эга бўлиб, мазмун ривожланишига 
актив таъсир этиши мумкин. Шаклнинг активлиги мазмунни 
ривожланишини тезлаштириш ёки секинлаштириш мумкин. Шакл 
мазмунга мос келганда, уни ривожланишига ёрдам беради. Аксинча 
бўлганда, яъни зид келган ҳолларда унга тўсиқ бўлади. Шаклнинг 
нисбий мустақиллиги яна шунда кўришимиз мумкин, яъни бир 
мазмун турли шаклларда ифодаланиши мумкин. 
Мазмун ва шакл категориялари – фан ва практикада методологик 
аҳамиятга эга.
Моҳият ва ҳодиса. Мазмун ва шакл категориялари – билишнинг 
ҳодиса, моҳиятига томон бирга боришнинг босқичларидир. Моҳиятни 
билиш фаннинг пировард мақсади ҳисобланади, чунки у нарса ва 
ҳодисаларнинг ҳаракати ва ривожланишининг асосида ётган 
қонуниятларни очишга имкон беради. 
Моҳият – ҳодисанинг ичида яширинган моддий оламнинг турли-
туман ҳодисаларида юз берадиган чуқур, нисбий барқарор 
алоқаларни ифодалайдиган, воқеликнинг ички томонидир. 
Ҳодиса – моҳиятнинг у ёки бу ҳолда учратилишини ифодаловчи 
объектив воқеликнинг ўзгарувчан, ҳаракатчан хусусиятларга, 
белгиларга бой бўлган томонидир. 
Ҳар қандай моҳият албатта ҳодисаларда кўринади, намоён бўлади. 


Ҳар қандай ҳодисада моҳият намоён бўлишини ифодалайди. 
Нарсалар моҳиятини ҳодисалар орқали билиш мураккаб процессдир. 
Нарсаларнинг моҳияти – битмас-туганмасдир. Уни дарҳол 
бутунлигича, абсолют билиш мумкин эмас. Объектив реалликнинг 
барча нарса ва ҳодисалари каби, нарсаларнинг ички моҳиятлари ҳам
янгидан-янги хусусиятларни яратиб, доимо ривожланиб боради. 
Имконият ва воқелик. Бу категориялар ривожланишнинг муҳим 
томонларнини ифодалайди: табиат ва жамият ҳодисаларининг 
ривожланиши уларнинг 
имконият 
ҳолатидан 
воқеликка 
айланишидан иборат. 
Имконият - ҳали амалга ошмаган, лекин юзага чиқиши мумкин 
бўлиб, воқеликка айлана оладиган ҳодисадир. 
Воқелик – бу мавжуд дунё, мавжуд нарсалардир. Воқелик ҳар доим 
имкониятдан келиб чиқади ва ўз навбатида ривожланиш давомида 
воқеликка айланиб борадиган янгидан-янги имкониятлар айланиб 
борадиган янгидан-янги имкониятларни туғдиради, бу жараён 
чексиз. 
Диалектиканинг асосий қонун ва категориялари тараққиёт ҳақидаги 
ғоянинг назарий асосларнини ташкил этади. Тараққиёт ҳақида бир 
бутун тасаввурни диалектиканинг асосий қонунлари ва категорияни 
билиш асосида хосил қиламиз.
Фалсафа фан сифатида мухим хусусияти шундан иборатки, у 
дунёқараш характеридаги фандир. Бошқа фанлар объектив оламнинг 
айрим қонуниятлари ўргангани учун ҳам олам ҳақида бир бутун 
дунёқараш бўла олмайди. Олам ҳақида бир бутун тасаввурга воқелик 
қонуниятларининг 
мантиқий 
ўхшашлигини 
англатувчи 
диалектиканинг асосий қонун ва категориялари ёрдамида
эришилади. 
Диалектиканинг асосий қонун ва категориялари талабларнини билиш 
– кишиларнинг мақсадга мувофиқ фаолиятларининг асосидир. 



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling