Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/23
Sana21.10.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1714301
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
Falsafa5

 
 


3. 
Материянинг мавжудлйги кандай намоён булади? Бу саволга 
жавоб 
топишда, материянинг 
ажралмас 
хусусиятларини 
урганишимизга тугри келади. Нарсаларнинг ажралмас хусусияти 
фалсафа фанида атрибут атамаси билан аталади. Атрибут (лотинча — 
attributhum — узбекча: ато этмок) феълидан ясалган хар кандай 
жисмнинг айнан уша жисм эканлигини ифодаловчи хусусиятларини 
акс этгиради. Яъни, жисмга унинг ана шу жисм эканлигини ато этиб 
турган хусусиятлари унинг атрибутларидир. 
Материя атрибутлари ичида унинг асосий яшаш усули, 
мавжудлик шакли — бу харакатдир, чунки материянинг хар кандай 
куринишининг яхлитлиги харакат туфайли сакланади. Агар харакат 
булмаганда эди, хар кандай жисмнинг таркибий кисмларини 
туташтириб турувчи узаро таъсир кучлар хам булмаган булар эди
натижада, хеч бир нарсанинг бутунлиги, яхлитлиги, тартиби 
сакланмасди. Биз, атрофимиздаги нарсаларни харакат туфайли, яъни 
уларга ёрутлик нурлари урилиб, бизнинг кузимизга тушганлиги учун 
курамиз. Харакат туфайли хаво тебранишлари кулокларимизга товуш 
тулкинларини ташиб келади ва биз эшитамиз. Харакат туфайли 
атомлар ва молекулаларда узгаришлар содир булади, усимликларда 
моддалар алмашинади, энергия ва ахборот узатилади, харакат 
туфайли хайвонот олами ва инсон мухит билан алокада булади, 
жамият ривож-ланади. Харакат туфайли Куёш нурлари Ерга етиб ке-
лади, дарёлар окади, усимликлар усади, фасллар алмашинади. Куёш 
системаси, галактикамиз ва бутун Коинотдаги хаётий жараёнлар 
давом этади. 
Харакат, бир томондан, моддий жисмларнинг ташкил этувчи 
элементлар ва турли жисмлар уртасидаги алокадорликларнинг 
натижаси сифатида, бошка томондан эса, уларда руй берувчи 
узгаришлар сифатида содир булади. 
Харакатнинг бир-биридан фарк килувчи бир канча шакллари 
мавжуддир. Харакат шаклларини туркумлаш фалсафада мухимдир. 
Файласуфлар харакат шаклларини туркумлашда куйидаги коидаларга 
таянадилар: 1) харакат шакллари бир-бири билан сифат жихатдан 
фарк килиб, уларнинг хар бири материянинг ташкилий тузилиш 
даражаларининг муайян боскичида намоён булади; 2) харакат 
шакллари бир-бири билан келиб чикиш жихатидан (генетик 
жихатдан), кетма-кет боглангандир, яъни харакатнинг мураккаброк 
шакллари унинг нисбатан соддарок шаклларидан келиб чиккандир; 3) 


харакатнинг юкори шакллари таркибида купи даражадаги харакат 
шакллари катнашади, яъни харакатнинг куйи шакллари унинг юкори 
шаклларига хам  мансубдир, аммо харакатнинг юкори шакли узидан 
куйи шаклдаги харакатга мансуб эмасдир. Шу коидаларга таянган 
холда харакатнинг бир неча шаклини ажратиб курсатиш мумкин. 
Улар куйидагилардир: механик харакат, иссиклик, ёруглик, электр, 
магнитизм, кимёвий бирикиш ва парчаланиш, агрегат холатларнинг 
бир-бирига утиши ва органик хает. Буларга ижтимоий харакатни 
кушсак, куйидаги харакат шакллари хосил булади: 
1) механик харакат (жисмларнинг фазодаги силжиши); 
2) физик харакат (иссиклик, ёруглик, электр, магнитизм); 
3) кимёвий харакат (кимёвий бирикиш ва парчаланиш, агрегат 
хрлатларнинг бир-бирига утиши); 
4) биологик харакат (органик хает); 
5) ижтимоий харакат.
Харакат фазо ва вакт билан узвий боглангандир. 
4. 
Фазо ва вакт материянинг асосий яшаш шакллари булиб, 
объектив реалликдаги жисмлар ва уларни ташкил этувчи 
элементларнинг узаро жойлашиш тартиби, кулами хамда улар билан 
боглик 
булган 
ходисаларнинг 
давомийлиги, кетма-кетлиги 
тартибларини акс эттира-ди. Харакатланувчи материя фазо ва вактда 
узининг турли шаклларини намойиш кила олади. 
Бу ерда фазо — материянинг тузилиш тартиби, куламини, 
оламдаги нарсаларнинг узаро жойлашиш вазиятини ифодаласа, вакт 
— жараёнларнинг давомийлигини, хрдисаларнинг кетма-кетлиги 
тартибини ифодалайди. Агар бутун объектив реаллик «лахзалар» ва 
«булинмас» улчамларнинг бирлигидан иборат булса, улар шу 
бирликнинг кичик улуши булиши мумкин. Фазо ва вактга куйидагича 
таъриф бериш мумкин: Фазо — бу вактнинг муайян лахзасида 
оламни ташкил этувчи нукталарнинг узаро жойлашиш тартиби, кула-
ми, вазиятлари улчамидир. Вакт — бу фазонинг муайян нуктасида 
руй берувчи хрдисалар кетма-кетлиги, тартиби ва давомийлиги 
улчамидир. 
Олам хакидаги илмий билимларнинг ривожланиши билан реал 
фазо ва вакг хакидаги тасаввурлар хам, концептуал моделлар хам
ривожланиб, такомиллашиб боради. 


Фазо ва вактнинг барча хисоб системаларда ва материянинг барча 
структура даражаларида бир хилда намоён булувчи хусусиятлари энг 
умумий хусусиятлар дейилади. Бундай хусусиятларга фазо ва 
вактнинг объективлиги, моддийлиги, чексизлиги, материянинг 
атрибути сифатидаги абсолютлиги, харакат ва материяга нисбатан 
намоён булувчи нисбийлиги, яъни турли хисоб системаларида 
турлича кийматларга эгалиги киради. 
Булардан ташкари, фазо ва вактнинг турли хисоб системаларда 
турлича намоён буладиган, микдорий катталиклар билан, яъни 
муайян улчаш асбоблари, соат ёки линейкалар ёрдамида улчаш 
мумкин булган, ташки алокддорликларда кузга ташланадиган, 
узгарувчан ва нисбий характердаги хусусиятлари борки, улар-ни 
микдорий ёки метрик хусусиятлар, деб аташади. Фазонинг 
гомогенлик (биржинслик), изотропик (ва анизотропик) хусусиятлари 
киради. Вактнинг метрик хусусиятлари: давомийлик, биржинслик, 
анизотропик. Бу хусусиятлар материянинг турли ташкилий структура 
ва масштаб-структура даражаларида турлича намоён булади. Улар 
фазо ва вак,т билан боглик, булган моддий алокадорликларнинг 
микдорий белгиларини ифодалайди. Метрик хусусиятларнинг 
узгариши материя сифатининг узгаришига жиддий таъсир килмайди. 
Фазо ва вактнинг яна шундай хусусиятлари ҳам борки, улар 
барча ҳисоб системаларида, материянинг барча структура 
даражаларида микродунёда ҳам жамиятда ҳам бир хилда сакданади. 
Улар фазо ва вактнинг туб сифатий жиҳатларини ифодаловчи 
фундаментал хусусиятлар ҳисобланади. Бундай хусусиятларни 
топологик хусусиятлар дейишади. Топологик хусусиятлар моддий 
алокадорликларнинг ички, туб сифатий жиҳатларини ифодалайди. 
Топологик хусусиятларнинг узгариши билан моддий объектларнинг 
тузилишида туб сифатий узгаришлар содир булади. Куйидаги хусу-
сиятлар фазонинг топологик хусусиятлари ҳисобланади: узлуксизлик 
ва 
узлуклилик, улчамлик, богланганлик, компактлик, 
тартибланганлик, чегарасизлик. Вактнинг топологик хусусиятларига 
эса узлуксизлик, оркага кайтмаслик, бир улчовлик, чизикди 
тартибланганлик ва богланганлик киради. 
Фазо ва вакт материя структурасидаги узаро алокадорликлар 
мажмуасини акс эттирар экан, бу алокадорликларнинг турли хил 
шакллари, турли хил шаклдаги ҳаракат ва унга боглик, булган фазо-
вакт шаклларининг вужудга келишига сабабчи булади. Биз юкорида 
факат физик фазо ва физик вакт ҳакида тухталдик. Тадкикотчилар 


молекуляр алокадорликлар мажмуаси билан богланган психологик 
фазо ва вакт ижтимоий алокадорликлар структурасини ифода этувчи 
ижтимоий фазо ва вакт шакллари ҳакдда ҳам илмий изланишлар олиб 
бормокда. 
Хуллас, фазо ва вакт оламдаги алокадорликлар мажмуасини 
ифода этади. Улар ҳаракат, материя ва моддий узаро таъсирлар билан 
чамбарчас богланган. Оламдаги барча узгаришлар, нарсаларнинг 
шакли ва куринишлари фазо ва вакт структураси билан боглангандир. 
Материяга ҳаёт бахш этувчи атрибут ҳаракат булса, фазо ва вакт унга 
шакл бахш этади, уни шакллантиради, ривожлантиради, равнак, 
топтиради. 



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling