Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/23
Sana21.10.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1714301
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
Falsafa5

в) Маънавий борлик. 
Маънавий борлик аслида инсон борлигининг бир куриниши 
булиб, у индивидуал ва ижтимоий онг жараенларини уз ичига олувчи 
маънавийлик, маънавий кадриятлар ва маънавий бойликлардан 
иборатдир. 
Маънавийлик инсон ва инсониятнинг нодир фазилати булиб, у 
инсон рухияти билан чамбарчас богликдир. Маънавийлик – бу куп 
киррали онг ва онгсизлик жараенларини уз ичига олувчи инсоннинг 
кундалик хает тажрибалари, унинг табиат, атрофдаги кишилар ва 
жамият билан булган муносабатларда хосил килган малакалари, 
куникмалари, унинг шахс сифатида шаклланиши давомида эгалаган 
ахлокий, сиёсий, хукукий, диний, фалсафий карашлари, шунингдек, 
фанларни урганиш асосида олган билимлари, бадий, техник ва илмий 


ижодларининг йигиндиси хисобланади. 
Маънавийликни, яъни маънавий борликни унинг мавжудлик 
шаклларидан келиб чикиб, икки турга булиб, урганиш мумкин. 
Уларнинг биринчиси – индивид онги ва рухияти билан боглик булган 
индивидуаллашган маънавий борлик булса, иккинчиси – индивид 
онги 
ва 
рухиятидан 
ташкари, уларга 
боглик 
булмаган 
объективлашган маънавий борликдир. 
Индивидуаллашган маънавий борликнинг ташувчиси бу 
индивид онги ва рухиятидир. Улар индивид – алохида киши 
миясининг хоссалари булиб, инсон борлигининг ажралмас 
кисмларидир. Конкрет кишининг хис туйгулари, Ички рухий 
кечинмалари, орзу-истаклари, хотираси, таасуротлари, фикрлари, 
хаеллари, карашлари гоялари, индивидуал онг ости ва онгсизлик 
жараенлари 
индивидуаллашган 
маънавий 
борликнинг 
элементларидир. Индивидуаллашган маънавий борликнинг узига хос 
хусусияти шундаки, унда содир буладиган жараенларнинг 
мавжудлигини бевосита ташкаридан туриб сезиш, кузатиш, билиш 
мумкин эмас. Уларни илгаш, хис килишнинг бирдан-бир йули — 
индивиднинг (конкрет кишининг) уз онгида, уз рухиятида юз 
бераётган жараёнлар тугрисида уз-узига хисоб беришидир. Фан 
сохасида хали киши миясида содир буладиган онг фаолияти ва рухий 
жараёнларни бутун-лай тулалигича билиш, кайта тиклаш ёки кайд 
килиб куйишга хозирча эришганимиз йук. Биз шу пайтгача, одатда, 
уларнинг субъектив таассуроти биз учун колдирган табиий ёки 
ижтимоий ахамиятга эга булган айрим кисмлари, курицишларини 
ажратиб олиб, кайд килиб келамиз, холос. 
Индивидуаллашган маънавий борликни алохида борлик сифатида 
урганилар экан, инсон борлигидан, умуман, бир бутун олам 
борлигидан алохида ажратиб карамаслик керак. Чунки, бир бутун 
оламсиз инсон булмаганидек, инсонсиз онг хам, индивидсиз 
индивидуаллашган борлик хам булмайди, у индивиднинг индивидуал 
рухий-ижтимоий хаёти фаолиятида намоён булади. 
Маънавий борликнинг иккинчи куриниши — бу объективлашган 
маънавий борликдир. Бу борликда индивид онгида пайдо булган 
гоялар, карашлар, фикрлар ундан ташкарига чикиб объективлашади, 
реаллашади, моддийлашади. Натижада, улар индивидуал онгдан 
ташкарида яшай бошлайди. Объективлашган маънавий борликнинг 
узига хос хусусияти шундаки, у субъект онгидан — индивидуал 
онгдан чикиб, унга боглик булмаган холда объективлашгандан сунг, 


табиий ва сунъий тиллар материалларида, ижтимоий онг ва унинг 
шаклларида, масалан, муайян санъат асарлари ва маданият 
обидаларида ифодаланган гоялар, карашлар, назария ва таълимот 
шаклларида тарихий тараккиёт давомида ривожланиб, такомиллашиб 
боради ва асрлар оша инсониятга хизмат килиб, сакланиб туради. 
Объективлашган маънавий борликнинг бир куриниши бу тил 
(нутк)дир. Тил (нутк)да онг фаолиятининг бир кисми реаллашади
индивидуал онгдан ташкарига чикиб, объективлашади. Чунки, тил 
реаллашган онгдир. Тилда онг махсули — фикр моддийлашади: у 
товушлар ва сузларда, гаплар ва баён килинган нуткдарда ифо-
даланади. Дастлаб индивидуал онгда пайдо булган гоялар ва фикрлар 
энди товуш ва сузлар, жумла ва гаплар, матнларда онгдан 
ташкаридаги реаллик сифатида мавжуд буладилар. Шу реалликлар 
туфайли инсоният маданиятни яратади, шу реалликлар туфайли 
моддий ва маънавий маданият бойликлари вужудга келади ва 
авлоддан-авлодга утиб, уларга хизмат килиб, инсонни маънавий 
жихатдан бойитиб боради. 
Инсоният яратган барча моддий ва маънавий маданият 
ёдгорликлари, китоблар, формулалар, лойихалар, моделлар, ранглар, 
куйлар, ноталар, ракслар — хамма-хаммаси 
индивидуал 
маънавийликнинг 
объекгивлашган, моддийлашган 
куриниши, 
объективлашган маънавий борликдир. Бу объективлашган маънавий 
борликнинг мавжуд булишида хотира алохида роль уйнайди. 
Демак, объективлашган маънавий борлик, хам инсониятнинг 
маънавий-моддий хаётида, маданият, фан, санъат, адабиётнинг пайдо 
булиши, цивилизациянинг ривожланишида жуда катта роль уйнайди. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling