Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати


 мавзу. Марказий Осиё ҳудудида фалсафий таълимотида


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/23
Sana21.10.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1714301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Falsafa5

мавзу. Марказий Осиё ҳудудида фалсафий таълимотида 
тараққиётнинг асосий босқичлари. 
 
 
Режа 
Марказий Осиёда илк фалсафий фикрни вужудг келиши ва 
ривожланиши. 
Абу Наср Фаробий, Беруний Ибн Сино илмий-фалсафий
тълимотлри. 
Тасаввур фалсафаси, унинг асосий йўнлишлари. 
Адабиётлар: 
Каримов И. Бунёдкорлик йўлидан. –Т., “Ўзбекистон”, 1998. 
Каримов И. Истиқлол ва маънавият. –Т., “Ўзбекистон”, 1994. 
Каримов И. Маънавий юксалиш йўлида. –Т., “Ўзбекистон”, 1998. 
Антология мировой философии. В 4-х томах, Том 3., М., 1974. 
Мир философий в 2-х томах. Т. 2. М., 1990. 
Осоновы философии. Т., «Ўзбекистон”, 1998. 
1. 
Мазкур мавзуни ўрганишдан мқсад ва унга мхсус урғу бериш, 
Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда, ёш авлод 
қалбида мфкуравий иммунитетни шакллнтириш, “Ёшларимизнинг 
иймон-эътиқодлрини мустаҳкамлш, иродасини бақуввт қилиш, 
уларни ўз мустақил фикрига эга бўлган баркамол инсонлар этиб 
трбиялаш. 
Уларнинг тафаккурида ўзлигини унутмаслик, ота-боболарнинг 
муқаддас қадриятларнини срб-авайлаш ва хурмт қилиш фазилатини 
қарор топтиришидан иборат. (Ислом Каримов “Донишмнд 
халқимизнинг мустҳкам иродасига ишонман” –“Фидокор” газетаси, 
2000 йил 8 июн). 
Мрказий Осиёда илк фалсафий фикрни вужудга келиши диний 
– мифологик қобиғида бўлса ҳам, унда ижобий қарашлар в ғоялар 
мавжуд бўлган, бу фалсафий қарашлр қадимги ёзув мнбаларида ўз 
ифодасини топган. “Авесто”, Бехистун, “Бундехишн”, “Денкард” 
сингари ёзма ёдгорликлар фалсафий ғояларга бой бўлган. 
“Авесто”да акс этган асосий фалсафий ғоялар, диний
эътиқоднинг етакчи тушунчалари тарихий шахс Зардушт (Зардўст) 
номи билан боғлиқ. Унинг номига нисбатан дин ҳам шундай ном 


билан, яъни зардуштийлик деб аталади. 
Зардуштийлик динининг қонун-қоидалари “Авесто”да баён 
этилган. “Авесто” китоби эрамиздан бир неча асрлар илгари юзага 
келган. 
“Авесто”да ўтмиш аждодларимизнинг диний тасаввурлари, 
коинот ва ердаги дунёнинг яратилиши билан боғлиқ афсона ва 
ривоятлар, Марказий Осиё халқларининг тарихи, ижтимоий-сиёсий, 
иқтисодий ҳаёти, илми-фани ўз аксини топган. 
Умуман, Зардуштийликда ахлоқий масалалар диний дунёқараш 
нуқтаи назардан ўз ифодасини топган.
Бу динда жоҳиллик, зўравонлик, туҳмат каби ёмон хислатлар 
қораланади, соф кўпчилик бўлиш, хиёнат қилмаслик, савдода бир-
бирини алдамаслик, хакорат қилмаслик каби фазилатлар тарғиб 
этилади. Зардуштийлик тана ва жонини бир-биридан ажратади, жон 
ўлмайди, у тана ўлимидан сўнг осмонга, нариги дунёга ўтиб 
абадийликка айланади.
“Авесто”да табиат, яъни осмон, сув, ер, уни ўраб олган жисмлар 
ва жаннат ҳақидаги хукмрон тасаввурлар, уларни билиш йўллари ва 
системалари тўғрисидаги тушунчалар ўз ифодасини топган. 
Шунингдек, унда 
тиббиётга, ижтимоий ҳаётга, инсон 
муносабатларига оид турли тасаввурлар ҳақида ҳам маълумотлар 
мавжуд. 
Ундаги инсоният ривожининг турли даврлари ҳақидаги
фикрлар диний башорат нуқтаи назаридан ифодаланган. “Авесто”да 
биринчи одам Йима даври олтин давр ва бахт-саодат даври бўлиб, 
ундан бошқа одамлар тарқалган. Иккинчи даврга яхшилик билан 
ёмонлик кураши хосдир. Учинчи давр – бу келажак бўлиб, унда 
яхшилик ёмонлик устидан ғалаба қилиш керак.
“Авесто”да ҳаракат, ривожланиш яхшилик худоси Акир Мазда
ва ёмонлик худоси Ахриманнинг кураши ва яхшиликнинг енга 
бориши шаклида ифодаланади.
Ўрта Осиё қулдорлик эрамиздан олдинги биринчи аср ва 
эрамизнинг бошланғич асрида тараққиё этиб, у 11-111 асрларга келиб 
ўз ўрнини феодал муносабатларга бўшатиб бера бошлади. Бу инқироз 
зардуштийларга бўшатиб бера бошлади. Бу инқироз зардуштийлик 
ичида янги оқим Моний (216-276) таълимотини кучайишига олиб 
келди. 
Моний таълимоти зардуштийликнинг яхшилик ва ёмонлик 
ғояларига асосланган бўлиб, дуалистик характерга эга. У ўзининг 


бошланғич демократик рухи билан феодал муносабатлари 
талабларига 
мослашиб 
бораётган 
хукмрон 
зардуштийлик 
мафкурасидан фарқ қилар эди. 
Моний таълимоти кенг халқ оммаси манфаатига мос келар, 
шунинг учун ҳукмрон мафкуранинг норозилигини кўзғатган эди.
Кейинчалик монийлик аскетизм ва пессимизмни тарғиб қилиб, майда 
сектларга бўлиниб кетган. Моничилик маздакизм таълимотининг 
келиб чиқишига катта таъсир кўрсатди. 
Маздакизм диний-фалсафий оқим бўлиб, зардуштийликда 
қарши бўлган таълимот. 
Маздакизмни ижтимоий-фалсафий таълимоти яхшилик ва 
ёмонликнинг, ёруғлик ва зулматнинг курашуви ҳақидаги дуалистик 
тасаввурга асосланади. Бу таълимот бўйича табиат, сув, олов ва 
тупроқдан ташкил топиб, уларнинг қўшилуви ижобий ва салбий 
ҳодисларга олиб келган. Бу ҳодисалар кураши привардида яхшилик 
ёмонлик, зўравонлик устидан ғалаба қилиши керак. 
Маздакийлар ўз ижтимоий дастурида жамиятда ҳамманинг 
барча соҳасида тенгликни адолатпарварлик ҳақидаги фикрини олға 
сўрадилар. Улар халқни ташқи босқинчиларга қарши мустақиллик 
учун курашига даъват этдилар. 
Умуман Марказий Осиёда илк фалсафий фикрни вужудга 
келиши диний-мифологик кабиғда бўлиб, асосан ахлоқий ва 
ижтимоий масалаларда ўз ифодасини топган. Борлиқ ва коинотни 
яратилиши масаласида диний дунёқараши устувор позистияни
эгаллаган, баъзи бир дунёни тушуниш материалистик талқин қилиш 
элементлари билан ифодаланган. 
2.
Абу Наср Фаробий (870-950) 
У яратган асарларнинг умумий сони 160 та бўлиб, уни икки 
гуруҳга ажратиш лозим: а) қадимги грек философлари ва 
табиатшунос олимларининг (Аристотель, Платон, Евклид, Гален ва 
б.) илмий меросларнини шархлаш, тарғиб қилиш ва ўрганишга 
бағишланган; б) ўрта аср фанининг табиий ва ижтимоий-фалсафий 
фикр соҳаларига, унинг турли долзарб масалаларнини ишлаб 
чиқишга, табиатшунослик, мусиқашунослик, филология, 
жамиятшуносликнинг муҳим соҳаларига бағишланган рисолалардир. 
Фаробий дунёқарашининг асосини, яъни дунёнинг тузилиши 
ҳақидаги тушунчасини пантеистик фикр ташкил этади. Бу масала 


эманация таълимотида ўз ифодасини топган. Унинг дунёқарашидаги
асосий 
мақсадлардан 
бири 
илмий фалсафий 
усулнинг 
мустақиллигини назарий жиҳатдан асослаб беришга, унинг инсон 
тафаккурига, ақлий билимига асосланганлигини исботлашга 
интилишдир. 
Фаробий ўзининг ижтимоий қарашларида инсоният жамияти 
вужудга келиши ва ривожланишининиг муайян табиий 
сабабларнини, ахлоқнинг шаклланиши, инсон ва жамиятнинг ўзаро 
муносабатини, инсонийлик, адолат, етук жамоа, комил инсон каби 
масалалалрни назарий жиҳатдан асослашга харакат қилади. 
Вужуд ва мавжудот тўғрисида, Фаробий фикрига, борлиқ 
(мавжудот олти босқичдан иборат бўлиб, бу босқичлар, айни вақтда 
бутун мавжудот нарсаларнинг асосидир, улар бир-бири билан сабаб 
ва оқибат муносабатлари тарзида узвий боғлангандир. Биринчи
босқич – биринчи сабаб, иккинчи босқич – осмоний жисмлар, учинчи 
босқич – фаол ақл, тўртинчи босқич – жон, бешинчи босқич – шакл, 
олтинчи босқич – материя. 
Фаробий таълимотида, барча ер ва осмон сетҳлари жисмлик, 
яъни моддийлик хоссасига эга. Барча нарсаларни у олти турга бўлади; 
осмон жисмлари, оқими, хайвонлар (одам), ақлсиз хайвонлар, 
ўсимликлар, минераллар ҳамда тўрт элемент – олов, хаво, тупроқ ва 
сув. Сўнгги тўрт элемент жисмлик ва моддийликнинг, бинобарин 
ҳамма жисмларнинг асоси бўлиб, материянинг энг оддий (содда) 
турларидир, жисмларнинг қолган беш тури эса ана шу бирламчи 
элементларнинг қўшилиши натижасида вужудга келган. 
Фаробий таъкидлашича, “ҳамма нарсалар учун умумий жисм - 
оламдир, оламдан ташқари ҳеч нарса йўқ” (Фаробий. Существа 
вопросов. Қаранг. Избранные произведения мыслителей ближнего и 
Среднего Востока, М. 1961, 172 бет). 
Фаробий ўз даврини фанларига бўлган муносабатини келиб 
чиқиб, фанлар таснифини ифодалаган. Ушанга билимлар амлий ва 
назарий қисмга бўлинади. Илмларнинг мнбаи – бу вужуддир, унинг 
турли хусусият ва сифатидир. Назаарий билим доирасида фалсафа
асосий ўринни эгаллайди. Фаробий фикрича, фалсаф борлиқнинг 
моҳияти ҳақида, бутун мавжуд нрсаларнинг мазмуни ҳақида 
мукаммал ва тўлиқ билишнинг бошқа турларидан, хусусан, амалий 
билимдан фарқ қилади ва ўзининг қонун ва қоидаларига эгадир. 
Фаробийнинг билиш масалаларига оид қарашлари ўша 
даврнинг илғор материалистик дунёқарашини акс эттирган. Унинг 


билишнинг объекти бу ташқи дунё. Объект субъектга қадар мавжуд 
бўлган.
Фаробий таърифига, одам ўз билимларнини ташқаридан, 
атрофдаги ҳодисалардан билиш жраёнида олади. Бу жараён ўз ичига 
кўп восита в усуллрни: сезги, идрок, тасаввур ва энг муҳими,
мантиқий фикр, ақл ва нуқтаи назарни олади. Ман шу воситалар 
ёрдамида у фанни ўрганади. У билишда хиссий ва мнтиқий билиш 
босқичлрини фарқлайди. Одамни ташқи дунё билан боғлайдиган 
сезгининг ролига тўхталиб, Фаробий уларни сезги аъзоларига 
мувофиқ равишда беш турга бўлади.
Сезгини дастлабки билимнинг манбаи деб Ҳисоблаган Фаробий 
буюмнинг акс этиши ёки инъикоси ўша буюмнинг ўзига мувофиқ 
келса, сезги хақиқий бўлади, дейди. Фаробийнинг билишда 
сезгининг роли ва умуман хиссий акс эттириш тўғрисидаги 
қарашлари Аристотельнинг “Сезмаган одам ҳеч нарсани билмайди 
ҳам, тушунмайди ҳам” деган қарашларига жуда ўхшаб кетади. 
Аввало, “одам ақл ва сезги воситасида билишга эга бўлиши” 
билан хайвонлардан фарқланади. “Ақлий қувват” борлиқдаги 
нарсаларнинг фикрий акс этишини ўзида ифодалайди. Билиш 
жараёнида ердаги нарсаларнинг моҳиятларнини, сабабларнини 
билиб олган ақл энди осмон жисмларнини, уларнинг шаклларнини 
билишга томон интила бошлайди ва ўзининг бу сўнгги босқичида
инсонга ўз таъсирини кўрсатиб турувчи коинот ақл билан қўшилиб 
кетади ва мангулик хислатига эга бўлади. 
Фаробий талқинига “сезгининг ўзига мувофиқ тартиби 
бўлганидан ақлнинг ҳам ўзига мувофиқ тартиби бор”. Биринчи усул 
табиий фанлар учун, иккинчи усул эса математига хосдир, бу иккала 
усулдан ҳам жисмларнинг у ёки бу тмоонларнини чуқурроқ билиш 
мақсадида фақат фанлар фойдаланади. 
Фаробий Аристотельга ўхшаб якка буюмлар-бирламчи, мавжуд 
тушунча ва ғоялар эса иккиламчи ва аниқ буюмларни аылда 
мавхумлаштириш натижасида вужудга келади деб ҳисоблайди. У 
“умумий тушунчалар – универсалитлар якка субстанциялар мавжуд 
бўлгани учун ҳам мавжуддир” ва уларнинг мавжудлиги умуман 
мавхумдир деб ҳисоблайди. (Фаробий, Аристотель. “Категориялар” 
ига шарҳлар, 177-178 бетлар). 
Фаробийнинг жамият ҳақида қарашлари идеалистик ва ҳаёлий 
руҳда ифодаланган бўлса ҳам, унда ижобий ғоялар ҳам ўз ўрнига эга 
бўлган. Унинг фикрига, жамиятда фан ва унинг вазифаси, маънавийт 


ва маърифат, ахлоқий тарбия, давлатни бошқариш, дин муайян 
кўринишларда йўналтирилган бўлиши зарурдир. У ўзининг “Фозил 
шаҳар одамлари” асарида бу ҳақида батафсил ифодаланган.Ўрта аср 
Шарқнинг буюк олимларидан бири, ўзбек халқининг улуғ фарзанди, 
аллома олим Муҳаммад ибн Аҳмад Абурайхон Беруний эди (973-
1048). У ўз умри давомида 152 асар яратди. Шулардан энг 
машхурлари “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Масъуд 
қонуни”, “Хиндистон”, “Геодезия”, “Минералогия”, “Сайдана” дир. 
Беруний ўз даврида таажрибавий билимларни пухта эгаллаган 
олимлардан бўлиб, бу унинг табиий-илмий ва фалсафий 
қарашларининг муайян томонларнини аниқловчи муҳим олимлардан 
ҳисобланади. У ўзининг “Минералогия” асарида тажрибавий
услубни устуворлиги алоҳида таъкидлаган. Билишнинг энг самарадор 
услуби эканлиги ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтган. 
Берунийнинг фалсафий дунёқараши ўша даврда хукмрон бўлган 
ва кўпчилик файласуфларга ҳос бўлган бир томон идеалистик ва 
иккинчи томондан материалистик (позистия) нуқтаи назар устувор
бўлган. 
Беруний дунёни яратилганини эътироф этиш билан бирга, 
иккинчи томондан, эса табиатни мустақил деб билиш, унинг 
табиатшунос сифатида дунёни ва табиатни тушунишда маълум 
даражада дейстик йўналишга мойиллигини кўрсатади.
Худо дунёни бутунлича яратади ва азалдан маълум қонунларни 
беради. Ана шу қонунлар туфайли табиий куч, яъни табиат ҳаракат 
қилади, деб таъкидлайди. 
Берунийнинг ижтимоий қарашлари Фаробийникига ўхшаб 
кетади ва маълум маънода қўллаб қувватлаган. У ўзининг ижтимоий 
қарашларида географик детерманизм принципини ҳимоя қилган. 
Абу Али ибн Сино (986-1037) яшаб ижод қилган. Унинг асосий 
фалсафий асарлари “Китоб аш шифо”, “Донишнома”, “Нажот”, 
“Китобал ишорат” дан иборат. 
Ибн Сино фикрича, фалсафа-борлиқ тўғрисидаги фандир. 
Унинг вазифаси – мавжудотни, яъни барча мавжуд нарсаларни, 
уларнинг келиб чиқиши, тартиби, ўзаро муносабати, биридан 
иккинчисига ўтишини ҳар томонлама ўрганишдан иборатдир. Унинг 
фикрича, борлиқ яхлит ва мураккабдир. Бу борлиқни ҳар томонлама 
текшириш учун, у зарурият, имконият, воқелик ва сабабият 
принципларнини асос қилиб олади. У Фаробий йўлидан бориб, уни 
Эманацион таълимотини қўллаб қувватлайди. Зарурий вужуд (Худо) 


ва имконий вужуд (табиат) сабаб ва оқибат муносабатида бўлиб, 
доимий ҳаракатда. Ибн Синонинг борлиқ ҳақидаги таълимоти 
идеализм ва материализм қоришмасидан иборат Буни фалсафий 
дунёқарашнинг тарихан шаклланган принципи бўйича баҳоласак, уни 
биз дуалистик таълимот дейишимизга асос бўлади. Ибн Сино моддий 
дунёни объектив қонунларни, сабаб ва оқибат бўйича харакатда, 
ўзгаришда бўлишини эътироф этади. Табиатда эволюцион 
жараёнларни эътироф этса ҳам, ҳақиқий диалектик зиддиятларни 
ривожланиш манбаи эканлигини тушунади. 
Унинг билиш ҳақида таълимотида материалистик элементлар 
кучли бўлса ҳам, у оқибатда билишнинг умуман идеалистик 
позистияни ҳимоя қилади. Масалан: Унинг фикрича, мавжудотнинг 
моҳиятини билиш инсон жони, тафаккурининг дунёвий ақл билан 
қўшилиши асосида вужудга келади, яъни дунёвий ақл инсон 
ақлининг 
фаоллигини, билишдаги 
муваффақиятларнини 
таъминлайди, деб таъкидлнади (материалы по истории общественно 
философской мысли в Узбекистане, “Фан” 1976, 351 бет.).
Ибн Сино билишда сезгиларни ролига катта аҳамият берган, у 
сезгиларни ички ва ташқиларига ажратади. Тшқи сезги инсон ташқи 
олам билан боғлайди, улар 5 та – кўриш, эшитиш, там-жаза билиш, 
хид ва тери сезгиси. Булар инсоннинг маълум органлари – тери, кўз, 
оғиз, бурун, қулоқ билан узвий боғлиқдир. 
Ички сезгилар - бу умумий, чунончи, тахмин этувчи, 
ифодаловчи, эслаб қолувчи (хотира), тасаввур этувчи сезгилардир. 
Табиатга бўлган муносабатида гилозоистик нуқтаи назарни ҳимоя 
қилади. 
Ибн Сино фикрича, ақлий билиш, билиш жараёнини энг юқори 
босқичидир. Унинг мантиқ соҳасидаги таълимотида уни тасдиқини 
эътироф этиш мумкин бўлади. У Арасту ва Фаробийни мантиқ 
тўғрисидаги таълимотларнини янада ривожлантирди. Унинг 
ижтимоий қарашлари Форобийнинг ижтимоий қарашларига ўхшаб 
кетади. Умуман жамиятга бўлган муносабати идеалистик бўлган.
3. 
Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва 
Ҳадис ахкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввур таълимотлари 
Х-Х1 асрларга келиб Мовароуннаҳр (Ўрта Осиё) да ҳам кенг тарқала 
бошлади. 
Тасаввуф мусулмон мамлакатларидаги халқларнинг ижтимоий-


фалсафий, маданий-маънавий ҳаётида кенг тарқалган, энг мураккаб 
ҳамда ўзаро зиддиятларга тўла ғоявий оқимлардан бири саналиб, 
пайдо бўлишининг биринчи асрларида (1Х-Х) еретик (бидъат) 
таълимотлар 
қаторига 
қўшилган, унинг 
тарғиботчиси 
ва 
ташвиқотчилари беаёв қувғин этилган, баъзилари шафқатсиз қатл 
қилинган эдилар. Тарки-дунёчилик, бу дунё бойликларидан ва ноз-
неъматларидан воз кечиш, Ҳудо висолига етишмоқ учун пок, ҳалол, 
ўз меҳнати ила яшаш, ихтиёрий равишдаги фақирлик тасаввуфнинг 
ўзига хос ҳусусиятларидан ҳисобланган. 
Ўрта Осиёда тасаввуфий таълимотларнинг пайдо бўлиши йирик 
мутафаккир Юсуф Ҳамадоний (1048-1140) номи билан боғлиқдир. 
Марказий Осиёда илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Хожа 
Ахмад Яссавийдир. Тасаввуф фалсафий оқим ва диний-маънавий 
ҳодиса сифатида ислом дини доирасида пайдо бўлди. Тасаввуф учун 
ваҳдоният – Оллоҳнинг бирлиги, Оллоҳ ва оламнинг порлаб туриши, 
фано бўлиш, ориф шхснинг тангри таоло билан руҳан бирлашиб 
кетиши каби мушаҳадалар муҳим аҳамият касб этади. Бу оқим 
номаёндалари ва тарафдорларнини Суфийлар, деб атаганлар ва 
“Сўфизм” атамаси шундан пайдо бўлган. 
Маълумки XII асрдан сўнг “Яссавия” тариқатидан кейин Ўрта 
осиёда икки йирик тарқат пайдо бўлади: 1. “нақшбандия”, “Иқония”,
деб ном олган учинчи тариқат ҳам “Яссавия” дан тарқалган бўлса-да, 
унинг таъсир доираси фақат ўша даврдаги Шош (Тошкент) вилояти 
ҳудуди билан чегараланиб қолган. 
Тасаввуфдаги барча йирик тариқотларда бўлганидек, “Яссавия” 
тариқатининг ҳам ўзига хос муайян қоидалари (адиби) бор. 
“Яссавия” тариқатининг барча ақидалари Хожа Ахмад Яссавийнинг 
асосий асари бўлмиш “Ҳислотда” муфассал баён этилган. Бу асарда у 
поклик, ҳалоллик, ўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери 
ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, Оллоҳ-таоло висолига етишиш 
йўлида 
инсонни 
ботинан 
ва 
зохирон 
ҳар 
томонлама 
такомиллаштириш каби илғор умуминсоний қадриятлар ифода 
этилган. 
Умуман шундай маънода тасаввуф фалсафасининг бошқа 
тариқотлари, мазмуни белгиланган. Тасаввуф фалсафаси ўз моҳияти 
билан объектив идеализм бўлса ҳам унда инсон учун фойдали ғоялар 
мавжуддир. Айниқса ундаги ахлоқий масалаларни ифодаланиши
ҳозирги куннинг маънавий масалаларнини маълум маънода ечимини 
топишга ёрдам беради. 



Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling