Мавзу Фалсафанинг предмети ва асосий мавзулари. Фалсафий дунёқараш. Мустақиллик ва фалсафий дунқарашнинг янгиланиш зарурати


а) Табиий борлик ва унинг куринишлари


Download 0.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/23
Sana21.10.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1714301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
Falsafa5

а) Табиий борлик ва унинг куринишлари
Табиий борлик узаро боглик, Лекин бир-биридан фарк килувчи 
куйдаги 2 куринишдан иборатдир: 
1. Табиатдаги нарса ва ходисаларнинг, жисм ва жараёнларнинг 
асл табиий борлиги 


2. Табиатдаги нарса ва ходисалар асосида инсон томонидан 
яратилган нарсаларнинг табиий борлиги 
Табиий борликнинг биринчи куриниши инсонгача, инсондан ва 
унинг онгидан ташкарида, унга боглик булмаган холда мавжуд 
булган нарса ва ходисалар, жараён ва холатларни уз ичига олган 
табиатдир. Бу баъзи адабиётларда «бирламчи табиат» деб хам 
аталади. «Бирламчи» табиат моддий борликнинг шакли сифатида 
инсонгача мавжуд булган, инсондан ва унинг онгидан ташкарида , 
унга боглик булмаган холда мавжуд булгани учун хам, алохида 
реаллик куринишдаги борлик хисобланади. Табиий борликнинг бу 
шакли инсон фаолиятнинг дастлабки шарти сифатида инсонгача 
мавжуд булган табиатдаги нарсалар, ходисалар ва жараёнларга 
хосдир.
б) инсон борлиги. 
Инсон борлиги алохида киши борлиги ва бутун инсоният борлиги 
куринишларида мавжуд булиши жихатидан узига хосдир. Бирок бу 
инсон борлигида табиат ва жамиятдаги Хамма нарсалар учун умумий 
булган томонлар, хусусиятлар хам мавжуддир. Бу жихатдан инсон 
борлиги уз табиати ва мохиятига кура энг мураккаб борлик 
шаклидир, у хамма борлик шаклларининг маълум томонларинг 
диалектик бирлигини намоён этади. 
Инсон борлигида, аввало,инсоннинг табиат тараккиётининг 
махсули сифатида табиий борликнинг хар икки шаклига оид 
томонлар билан бирга, ижтимоий-тарихий тараккиёт махсули 
сифатида унда ижтимоий ва маънавий борликнинг хам барча 
шаклларига хос томонларнинг йигиндиси мужассамлангандир. 
Фалсафий нуктаи назардан каранганда, инсон, даставвал, 
табиатнинг энг олий тирик мавжудотдир. Инсон мавжудлигининг 
асосини инсон танасидаги хает ташкил килади. Инсоннинг танаси 
бунда табиий жисм сифатида бошка табиий жисмлар билан бир хил, 
улар эга булган барча хусусиятларга эгадир, яъни у хам пайдо булиш, 
усиш, ривожланиш, улгайиш, бир холатдан бошка холатга ути ва шу 
каби хусусиятларга эга. Бу танада хам, биринчи навбатда, хает 
жараени, яъни оксил таначаларининг яшаш усули – моддалар 
алмашиш жараени кечиши лозим. 
Инсон танаси бунда табиатдаги барча нотирик ва тирик 
жисмларда амал киладиган конунларга буйсинади. Лекин бу 
инсоннинг жонли танасининг узи хали инсон борлигини ташкил 
килмайди. Чунки, инсон борлиги, аввало, алохида кишининг 


индивидуал борлиги ва бир бутун инсоният борлиги шаклларида 
мавжуд булади. 
Алохида кишининг индивидуал борлиги эса дастлаб тана ва 
рухнинг бирлигидан иборат булиб, Узбекистон шу алохида кишининг 
индивидуал хаети ва фаолияти, унинг моддий ва маънавий 
эхтиёжлари, яшаши, хис-туйгу ва фикрлари, максад ва истаклари, 
умид ва орзулари, уз-узини англаши, дунени билиши, индивидуал 
онги ва тафаккури, нарсаларга, кишиларга, табиат ва жамиятга 
алохида муносабатларинингжамини узида камраб олади. 
Бир бутун инсониятнинг борлиги эса кишилик жамиятининг 
бутун хаети: унинг утмиши, хозирги ва келажагига оид моддий ва 
маънавий турмуши, ишлабчикариши, ижтимоий муносабатлари, 
ижтимоий онг ва хоказоларидан иборатдир. 
Инсон борлиги бу жихатидан хам табиат, хам жамият ва хам 
рухият конунларига буйсунади. 
Инсон болиги хам бири узича нисбий мустакил булган инсон 
мавжудлигининг жихатлари куйидагилар билан характерланади:
Инсон, даставвал, хис килувчи ва фикрловчи жонлитанага эга 
булган алохида реал табиий индивид сифатида мавжуддир. Шу билан 
бирга, инсон, тирик табиатнинг homo sapins турига оид, унинг 
эволюцияси туфайли келиб чиккан алохида, узига хос ноеб бир 
мавжудотдир хамдир. Инсоннинг бу ноеблигини унинг рухий дунеси 
ташкил килади. Лекин, инсон, айни вактда, ижтимоий-тарихий 
тараккиётининг махсули булган ижтимоий мавжудот хамдир. Булар 
инсон мавжудлигининг улчови сифатида инсон борлигининг 
бошлангич характерли белгиларидир. 

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling