Мавзу: Ферментлар. Режа: Ферментларнинг умумий хоссалари


Ферментлар класификацияси ва хоссалари


Download 57.1 Kb.
bet2/6
Sana10.04.2023
Hajmi57.1 Kb.
#1348408
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАВЗУ

Ферментлар класификацияси ва хоссалари

Ҳозирги вақтда 850 ортиқ турли хилдаги ферментлар аниқланган. Уларнинг класификацияси асосан уларнинг таъсирига қараб белгиланади. 

Бутун жахон биохимиклар уюшмаси тавсиясига кўра қуйидаги 6-та синфга бўлинади:

1. Оксидоредуктозалар (оксидловчи кайтарилувчи ферментлар). Бу синфга водород атомлари ва электронларни ташувчи (дегидрогеназа, оксидоза, пероксидаза, каталаза) ферментлар киради. Бу синфга мансуб бўлган ферментлар нафас олиш ва бижғиш жараёнларида оксидловчи кайтарилувчи реакцияларни бошқаради. 

2. Трансферазалар (ташувчи фермент) улар бирта бирикмадан бошқа бир бирикмага тўлиқ бир атом группаларини ташийди масалан: фосфор кислотаси қолдиқлари, моносахаридлар ва аминокислоталар қолдиқлари, амин ёки метил гуруҳларини ташийди. Бу синфга атом ва атомлар гуруппасининг молекулалар ичида ва молекулалараро кўчишини катализловчи ферментлар киради:


R - 

+ R1 R + R1 - 

Трансферазалар ферментларнинг энг катта синфи бўлиб, 500 дан ортиқ индивидуал ферментларни ўз ичига олади. Бу ферментлар энг муҳим метаболитик процесслар – турли шакарлар, нуклеотидлар, макромолекулаларни фосфорлаш реакцияларини катализлаши туфайли уларни активлайди, моносахаридлар қолдиғининг ташилиш реакциялари оркали ди- олиго- ва полисахаридлар синтезини амалга оширади ва хакозо. 

Бу синф, ўз навбатида ташувчи гуруҳлари характерига кўра, 8 та кичик синфга бўлинади. 


  1. Бир углеродли қолдиқларни ташувчи ферментлар. Бу кичик синфга кирувчи ферментлар метил, формил сингари бир углеродли радикалларнинг кўчиш реакцияларини катализлайди. Бунга никотинамидметилтрансфераза (2.1.11.-аденозилметионинникотинамидметилтрансфераза) ни мисол қилиб келтириш мумкин.


  2. Алдегид ёки кетон гуруҳнинг ташилишини катализловчи ферментлар. Бу кичик синфга транскетолаза, гликоалдегидтрансфераза (2.2.1.1-Д-седогептулоза – 7 – фосфат – О - глицералдегид-3-фосфат гликоалдегид трансфераза) ни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.


  3. Ацилтрансферазалар кислота қолдиғи бир субстратдан иккинчи субстрантга кўчишини катализлайди. Масалан, холинацелтрансфераза (2.3.1.2-ацел – КоА: холин-О-ацилтрансфераза). 


  4. Гликозилтрансферазалар глюкоза қолдиғини ташувчи ферментлар бўлиб, ди- ва полисахаридлар синтезида катнашади. Мисол: глюконфосфорилаза (2.4.1.1-1, 4-глюканортофосфатгликозилтрансфераза).


  5. Алкил ёки шунга ухшаш радикалларни ташувчи ферментлар. Мисол: тиаминаза 1 (2.5.1.2 тиамин: (асос) – 2 – амино-метилпиримидин метилтрансфераза.


  6. Азотли гуруҳларни ташувчи ферментлар. Бу кичик синфга азот алмашинувида муҳим рол ўйнайдиган ферментлар киради. Мисол: аспартатаминотрансфераза (2.6.1.1 – аспартат: 2-оксоглутаратаминотрансфераза).


  7. Фосфор тўтувчи гуруҳларни ташувчи ферментлар – фосфотрансферазалар. Мисол: гексокиназа (2.7.1.1-АТФ:гексоза-6-фосфотрансфераза.


  8. Олтингугурт тутувчи группаларни ташувчи ферментлар. Оксалат-КоА-трансфераза.





Download 57.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling