Мавзу: Ферментлар. Режа: Ферментларнинг умумий хоссалари
Ферментлар класификацияси ва хоссалари
Download 57.1 Kb.
|
МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Оксидоредуктозалар (оксидловчи кайтарилувчи ферментлар).
- 2. Трансферазалар (ташувчи фермент)
Ферментлар класификацияси ва хоссалари
Ҳозирги вақтда 850 ортиқ турли хилдаги ферментлар аниқланган. Уларнинг класификацияси асосан уларнинг таъсирига қараб белгиланади. Бутун жахон биохимиклар уюшмаси тавсиясига кўра қуйидаги 6-та синфга бўлинади:
Трансферазалар ферментларнинг энг катта синфи бўлиб, 500 дан ортиқ индивидуал ферментларни ўз ичига олади. Бу ферментлар энг муҳим метаболитик процесслар – турли шакарлар, нуклеотидлар, макромолекулаларни фосфорлаш реакцияларини катализлаши туфайли уларни активлайди, моносахаридлар қолдиғининг ташилиш реакциялари оркали ди- олиго- ва полисахаридлар синтезини амалга оширади ва хакозо. Бу синф, ўз навбатида ташувчи гуруҳлари характерига кўра, 8 та кичик синфга бўлинади.
Бир углеродли қолдиқларни ташувчи ферментлар. Бу кичик синфга кирувчи ферментлар метил, формил сингари бир углеродли радикалларнинг кўчиш реакцияларини катализлайди. Бунга никотинамидметилтрансфераза (2.1.11.-аденозилметионинникотинамидметилтрансфераза) ни мисол қилиб келтириш мумкин. Алдегид ёки кетон гуруҳнинг ташилишини катализловчи ферментлар. Бу кичик синфга транскетолаза, гликоалдегидтрансфераза (2.2.1.1-Д-седогептулоза – 7 – фосфат – О - глицералдегид-3-фосфат гликоалдегид трансфераза) ни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ацилтрансферазалар кислота қолдиғи бир субстратдан иккинчи субстрантга кўчишини катализлайди. Масалан, холинацелтрансфераза (2.3.1.2-ацел – КоА: холин-О-ацилтрансфераза). Гликозилтрансферазалар глюкоза қолдиғини ташувчи ферментлар бўлиб, ди- ва полисахаридлар синтезида катнашади. Мисол: глюконфосфорилаза (2.4.1.1-1, 4-глюканортофосфатгликозилтрансфераза). Алкил ёки шунга ухшаш радикалларни ташувчи ферментлар. Мисол: тиаминаза 1 (2.5.1.2 тиамин: (асос) – 2 – амино-метилпиримидин метилтрансфераза. Азотли гуруҳларни ташувчи ферментлар. Бу кичик синфга азот алмашинувида муҳим рол ўйнайдиган ферментлар киради. Мисол: аспартатаминотрансфераза (2.6.1.1 – аспартат: 2-оксоглутаратаминотрансфераза). Фосфор тўтувчи гуруҳларни ташувчи ферментлар – фосфотрансферазалар. Мисол: гексокиназа (2.7.1.1-АТФ:гексоза-6-фосфотрансфераза. Олтингугурт тутувчи группаларни ташувчи ферментлар. Оксалат-КоА-трансфераза. Download 57.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling