Мавзу: Ферментлар. Режа: Ферментларнинг умумий хоссалари


Ферментларни химиявий табиати


Download 57.1 Kb.
bet6/6
Sana10.04.2023
Hajmi57.1 Kb.
#1348408
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МАВЗУ

Ферментларни химиявий табиати

Ферментлар ҳам, бошқа оқсиллар сингари, таркиби буйича икки группага: бир компонентли ва икки компонентли ферментларга, яъни оддий ва мураккаб оқсиллардан ҳосил бўлган ферментларга бўлинади.

Икки компонентли ферментларда қўшимча простетик группа ролини микроэлементлар иони, витаминлар, нуклеотидлар ва бошқалар бажариши мумкин, уларни умумлаштириб коферментлар деб номланади. Оқсил қисм - апофермент - ферон, иккаласи биргаликда холофермент ёки симплекс деб аталади.

Коферментлар оқсил қисмга ҳар хил даражада бириккан бўлиши мумкин. Агар улар жуда мустахкам бириккан бўлса, простетик группа деб номланади. Масалан, цитохром С да гем группа унинг пептид занжири билан ковалент боғланган бўлиб, уни одатдаги диализ ва шунга ўхшаш методлар билан оқсил қисмдан ажратиб булмайди. Кофермент кўпчилик ҳолларда оқсил қисмга мустахкам бирикмайди. Уларни оқсил қисмдан осонлик билан ажратиб олиш мумкин. Шунингдек, улар ферментатив реакцияларда худди субсртга ўхшаб кетади.



Икки компонентли ферментларнинг энг характерли хусусиятларидан бири, уларнинг таркибий қисмлари алоҳида-алоҳида активлик кўрсатмаслигидир. Простетик группа ёки кофермент қисман ативликга эга бўлиши мумкин, лекин у организм талабига мувофиқ равишда реакция тезлигини таъминлай олмайди.
Download 57.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling