Мавзу: Ферментлар. Режа: Ферментларнинг умумий хоссалари
Ферментларнинг ажратиб олиш
Download 57.1 Kb.
|
МАВЗУ
Ферментларнинг ажратиб олиш.
Кўпчилик ферментлар цитоплазмада эриган ҳолда, ядрода ва махсус органеллаларда тўпланган ҳолда учрайди. Масалан, митохондрийларда оксидланиш, яъни нафас олиш ферментлари, рибосомаларда оқсил синтези учун жавобгар ферментлар, ядрода нуклеин кислоталар синтезини амалга оширувчи ферментлар учрайди. Ферментларни ажратиб олишда ҳам худди оқсилларни ажратиб олишдагига ухшаш усуллар қўлланилади (бу методлароқсиллар темасида баён этилган). Лекин ферментларни ажратиб олишда максадга мувофик иш тўтиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун аввал айни ферментга бой бўлган объект танланади. Агар гидролитик ферментлар зарур бўлса, уларни ҳайвонларнинг ҳазм шираларидан нисбатан тоза ҳолда осонгина ажратиб олиш мумкин. Ҳазм ширалари ферментларнинг тайёр табиий эритмаларидир. Органоидлардаги махсус ферментларни ажратиб олиш зарур бўлса, дастлаб орган ёки тўқима махсус усул билан майдаланиб, дифференциал центрафугалаш йули билан органоидлар ажратиб олинади, сўнгра тегишли ферментлар олинади. Ферментларни ажратиб олишда ва уларни бошқа ферментлардан тозалашда жуда эхтиёт бўлиш керак. Кўпинча тоза ҳолда фермент олиш мумкин, лекин у қисман ёки бутунлай активлигини йўқотган бўлади. Шунинг учун барча қилинадиган ишлар паст температурада ва оптимал рН да олиб борилиши керак. Бундан ташқари, бажариладиган ишнинг хар бир боскичида фермент активлигини текшириб туриш максадга мувофикдир. Уларнинг ативлигини спектрофотометрик, калориметрик ва бошқа методлар билан осон аниқлаш мумкин. Ферментлардан фойдаланишда уларни махсус адсорбентларга боғлаш катта аҳамитга эга, бу эса фермент узоқ вақт активлигини йўқотмаслигига, реакция маҳсулотини осон ажратиб олишга имкон беради. Бундай боғланган фермент иммобилизация қилинган фермент деб юритилади. Бу фермент саноатнинг айрим тармоқларини ривожлантиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улардан қайта-қайта фойдаланиш имконини беради. Кўпинча ферментларни иммобилизация қилишда целлюлоза ва декстран ҳосилалари, агароза, полиакриламид геллар, оддий кварц ва бошқалар ишлатилади. Масалан, энг муҳим аминокислоталардан бири бўлган аспартат кислота саноат миқиёсида худди ана шундай метод билан олинади. Бунинг учун аспартаза колонкада полиакриламид гелига боғланади, сўнг унга тегишли эритма қуйилади. Эритма колонкадан ўтиши давомида фермент таъсирида айни хом-ашё маҳсулотга айланади. Агар оптимал шароит яратилса, фермент колонкада узок вақт активлигини сақлаб қолиши мумкин.
Download 57.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling