Мавзу: Геодезияда координаталар ва баландликлар системалари


Download 0.86 Mb.
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1570502
1   2   3
Bog'liq
Жой реълефи ва унинг турлари.Хариталарда реълефнинг кўриниши. Горизонталлар хусусияти

Горизонталлар усули

  • Горизонтал деб ер сиртини сатҳий сирт билан кесишиш натижасида ҳосил бўлган изга айтилади, шунинг дек, горизонталлар бу баландлиги бир хил нуқталардан ўтувчи ер сиртидаги эгри чизиқлага айтилади.
  • Горизонталлар планда тасвирлаш учун М горизонтал текисликка (ёки картада тасвирлаш учун эллипсоид сиртига ) лойиҳаланади.
  • Тоғни тасвирланадиган горизонталлар ёпиқ эгри чизиқларни ифодалайди ва қанча нишаб катта бўлса, шунча горизонталлар бир бирига яқин ўтади. Агар тоғ тўғри конус шаклга эга бўлса, унда у горизонталлар орқали концентрик доиралар кўринишда бир биридан тенг оралиқда тасвирланган бўлади ( 2 шакл).
  • 3 шаклда чуқурлик ҳам ёпиқ эгрилар билан тасвирланган . Чуқурликни тоғдан ажратиш учун бир ёки бир нечта горизонталлардан қияликни пасайиш томонига қараб нишабликни кўрсатувчи чизиқлар (бергштрихлар) ўтказилади.

Горизонталлар орқали рельефнинг асосий шаклларини тасвирлаш

  • Тоғ ва бел Чуқурлик

Горизонталлар орқали рельефнинг асосий шаклларини тасвирлаш

  • Тизма тоғ Сой

Горизонталлар орқали рельефнинг асосий шаклларини тасвирлаш

Горизонталлар хоссалари

  • Горизонталлар баландликлари ҳама вақт рельеф кесими баландлигига каррали бўладилар. масалан, рельеф кесими баландлиги 2,5 м бўлганда 182 м га тенг горизонтал баландлиги бўлмайди, горизонталларнинг баландликлари эса 180, 182,5, 185, 187,5, 190 м ва ҳ.к. бўлишлари мумкин.
  • Горизонталлар қуйидаги хоссаларга эга:
  • - горизонталлар узлуксиз равон эгри чизиқлар бўлиб, бир бирининг кўринишини такрорлайди ва фақат жарликларда узулиши мумкин;
  • - горизонталлар бири бири билан кесишмайди;
  • - горизонталлар сув айриғич ва сув йиғилувчи чизиқларни тўғри бурчак остида кесишади;
  • - горизонталлар қанча бир бирига яқин жойлашган бўлса , жой шунча қия бўлади ва қанча бир биридан узоқ жойлашган бўлса, жой шунча ётиқ блади;
  • - горизонталлар қанча бир бирига яқин жойлашган бўлса, , қўйилиш қиймати шунча кичик бўлади ва аксинча.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling