- Горизонтал деб ер сиртини сатҳий сирт билан кесишиш натижасида ҳосил бўлган изга айтилади, шунинг дек, горизонталлар бу баландлиги бир хил нуқталардан ўтувчи ер сиртидаги эгри чизиқлага айтилади.
- Горизонталлар планда тасвирлаш учун М горизонтал текисликка (ёки картада тасвирлаш учун эллипсоид сиртига ) лойиҳаланади.
- Тоғни тасвирланадиган горизонталлар ёпиқ эгри чизиқларни ифодалайди ва қанча нишаб катта бўлса, шунча горизонталлар бир бирига яқин ўтади. Агар тоғ тўғри конус шаклга эга бўлса, унда у горизонталлар орқали концентрик доиралар кўринишда бир биридан тенг оралиқда тасвирланган бўлади ( 2 шакл).
- 3 шаклда чуқурлик ҳам ёпиқ эгрилар билан тасвирланган . Чуқурликни тоғдан ажратиш учун бир ёки бир нечта горизонталлардан қияликни пасайиш томонига қараб нишабликни кўрсатувчи чизиқлар (бергштрихлар) ўтказилади.
Горизонталлар орқали рельефнинг асосий шаклларини тасвирлаш Горизонталлар орқали рельефнинг асосий шаклларини тасвирлаш - Горизонталлар баландликлари ҳама вақт рельеф кесими баландлигига каррали бўладилар. масалан, рельеф кесими баландлиги 2,5 м бўлганда 182 м га тенг горизонтал баландлиги бўлмайди, горизонталларнинг баландликлари эса 180, 182,5, 185, 187,5, 190 м ва ҳ.к. бўлишлари мумкин.
- Горизонталлар қуйидаги хоссаларга эга:
- - горизонталлар узлуксиз равон эгри чизиқлар бўлиб, бир бирининг кўринишини такрорлайди ва фақат жарликларда узулиши мумкин;
- - горизонталлар бири бири билан кесишмайди;
- - горизонталлар сув айриғич ва сув йиғилувчи чизиқларни тўғри бурчак остида кесишади;
- - горизонталлар қанча бир бирига яқин жойлашган бўлса , жой шунча қия бўлади ва қанча бир биридан узоқ жойлашган бўлса, жой шунча ётиқ блади;
- - горизонталлар қанча бир бирига яқин жойлашган бўлса, , қўйилиш қиймати шунча кичик бўлади ва аксинча.
Do'stlaringiz bilan baham: |