Мавзу: грунтларнинг турлари ва инженер геологик хусусиятлари


Download 469 Kb.
bet1/14
Sana28.12.2022
Hajmi469 Kb.
#1014808
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2-мавзу. Минераллар

Минераллар ва тог жинслари хакида асосий маълумотлар

  • Режа: 1. Умумий маълумотлар 2. Минералларнинг хосил булиш шароитлари 3. Минералларнинг физик хусусиятлари 4. Минералларнинг таснифномаси 5. Тог жинслари тугрисида умумий тушунчалар ва уларни синфларга булиниши 6. Магматик тог жинслар 7. Чукинди тог жинслари 8. Метаморфик - узгарган тог жинслари
  • Умумий маълумотлар
  • Таркиби ва тузилиши бир хил булган, ер пусти ичкарисида ва юзасида содир буладиган турли-туман жараёнлар натижасида хосил булган табиий кимёвий бирикмалар минераллар дейилади.
  • Ер пустининг турли кисмларида маълум физик-кимёвий шароитларда-босим, харорат ва турли микдордаги эритмалар таъсирида ва иштирокида хосил булган минераллар, факат шу шароит учун узгармас ва баркарор хисобланади.
  • Хозирги вактда 5000 дона минералнинг номи маълум. Улардан тахминан 2500 таси мустакил минераллар хисобланади, факат 50га якини кенг таркалган ва тог жинсларини хосил килувчи минераллар хисобланади.
  • Каттик минералларнинг аксарият купчилиги кристалл холатида, озгина кисми эса аморф холатда учрайди.
  • Кристалл ва аморф холатларининг фарки шундан иборатки, кристаллик минераллардаги ионлар шу жисм учун маълум аник бир тартибда жойлашади ва структура панжарасини хосил килади. Аморф минералларда эса ионларнинг жойлашишида конуний тартиб булмайди. Кристаллик ва аморф жисмларнинг ички тузилишидаги бундай фарк уларнинг физик хоссаларига (иссиклик утказувчанлиги, уланиши, каттиклиги ва бошкаларга) таъсир утказади. Шунинг учун уларни анизотроп жисмлар дейилади. Аморф жисмларда эса уларнинг физик хоссалари хамма йуналишлар буйича бир хил булади. Бу жисмларни изотроп дейилади.
  • Минералларнинг хосил булиш шароитлари
  • Турли геологик жараёнлар натижасида пайдо булган минераллар, уларни хосил килган энергия манбаига кура учта: эндоген, экзоген ва метаморфик минералларга (генетик гурухларга) булинади.
  • Эндоген жараёнлар ер пустининг юкори харорат (1200-1300 оС) ва юкори босим 3000-8000 атм.) хукмрон булган катта чукурликлари билан боглик. Магманинг чукурликда ёки ернинг юзида совушидан хосил булган минераллар магматик минераллар дейилади.
  • Магманинг 35-80% микдорини кремний кислотаси (SiO2) ташкил килади. Унинг уртача микдори буйича магмалар нордон (65-75%) урта (52-65%) ва асосий (40-52%) турларга булинади.

  • Download 469 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling