Мавзу: грунтларнинг турлари ва инженер геологик хусусиятлари


Download 469 Kb.
bet9/14
Sana28.12.2022
Hajmi469 Kb.
#1014808
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2-мавзу. Минераллар

  • Гипергенез боскичи. Бу боскичда Ер юзасидаги туб тог жинслари сув, муз, харорат ва бошка физик, кимёвий ходисаларга хамда организмларнинг таъсирига учрайди ва бузилади (парчаланади), яъни нураш ходисаси руй беради.
  • Сувларнинг минералларга таъсири: эриш, гидратация, гидролиз жараёнларига олиб келади. Сув буглари эса минералларни оксидланишига олиб келади.
  • Нурашнинг бу турлари билан бир каторда унинг органик тури хам ривожланади. Шундай килиб, ер юзасида узгарган, бузилган, парчаланган жинслар катлами, нураш кобиги хосил булади, яъни илк (бирламчи) махсулот хосил булади (тайёрланади).
  • Седиментогенез боскичи. Нураш жараёнидан сунг ва у билан бир вактда хосил булган илк (бирламчи) махсулотлар ташилади ва ёткизилади-чукма хосил булади.
  • Муътадил иклимли минтакаларда тайёрланган махсулотлар ёмгир сувлари, кор-музлик сувлари ва дарё сувлари билан ювилади, ва парчаланган жинс булакларининг катталигига, окимларнинг кучига караб узи хосил булган ерларидан турли масофаларда ёткизилади. Булардан ташкари денгиз ва кул хавзаларида дарёлар билан ташиб келтирилган эриган ва донали махсулотлар, окимлар ва тулкинланиш натижасида ташилади, сараланади ва турли ерларда ёткизилади.

  • Шамоллар арид иклимли худудларда куп микдорда парчаланган жинс зарраларини майда чанг (алеврит) ларни кучиради. Ташилиш жараёнида парчаланган зарралар ер юзасида юмалатилади ва катталигига караб сараланади.
  • Кургокчил иклимли минтакаларда атмосфера ёгинининг микдори жуда оз ва камдан-кам киска муддатли жала куринишида ёгади. Натижада тог ва баландлик этакларида парчаланган махсулотлар елпигич шаклига ухшаш ташилиш конуси хосил килиб ёйилиб ёткизилади. Ташилиш конуси ёткизиклари силликланмаган, деярлик сараланмаган тог жинси ва минераллар булакларидан иборат булади.
  • Чукинди махсулотнинг ташилиши ва ёткизилиши давомида, чукиндилар катталиклари, солиштирма огирлиги, кимёвий таркиби ва ухшашлигига караб турли кисмларга булинади.
  • Сув хавзаларида кимёвий дифференциация жараёнида сувдан туз бирикмалари сувда эрувчанлигига боглик равишда тартиб билан чукмага тушади.

Download 469 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling