Мавзу: Грунтли тўғонлардаги сув ташламалар


Қирғоқда жойлашган очиқ сув ташловчи иншоотлар


Download 0.79 Mb.
bet4/5
Sana05.05.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1428018
1   2   3   4   5
Bog'liq
Грунтли тўғонлардаги сув ташламалар

Қирғоқда жойлашган очиқ сув ташловчи иншоотлар

  • Қирғоқда жойлашган очиқ сув ташлаш трактини тўғоннинг ён томонидаги қирғоқларда ва водийнинг ёнбағирларида жойлаштирилади. Шу сабабли улар қирғоқда жойлашган сув ташлагичлар деб ном олган (2-расм, а). Сув ташлаш трактидан сув гидроузелнинг пастки бьефга ташланади, қулай топографик шароитларда эса қўшни очиқ сув ҳавзасига ёки жойнинг паст участкаларига чиқариш мумкин. Очиқ сув ташлагичларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларнинг кириш қисмлари баланд сатҳларда жойлашади.
  • Сув ташлаш тракти таркибига қуйидаги иншоотлар киради: келувчи канал, ростловчи иншоот, ташлама канал, туташтирувчи иншоот, кетувчи канал, муз ушловчи қурилмалар. Аммо сув ташлаш тракти таркибидаги юқорида келтирилган иншоотларнинг ҳаммаси ҳам бўлмаслиги мумкин. Кўпинча каналлардан бири бўлмаслиги мумкин, масалан келувчи ёки ташлама канал, иккаласининг ҳам бўлмаслиги эҳтимоли бор.

2-расм. Юза сув ташлаш трактининг трассаси:

  • 2-расм. Юза сув ташлаш трактининг трассаси:
  • а-тўғри чизиқли; б-бурилиш бурчаги билан; в-трассада эгри чизиқни планда белгилаш.

Одатда сув ташлаш тракти иншоотлари орқали сув омборидаги музни тўғоннинг пастки бьефга ташлаш кўзда тутилмайди. Муз қопламаси ҳаракатда бўлмайди ва турган жойида эрийди. Аммо келувчи каналда сув оқими ҳаракати бўлганлиги сабабли, унинг узунлиги бўйича муз ҳаракати бўлиш мумкин. Шамол таъсирида алоҳида муз парчалари сув ташлаш иншоотига яқинлашиши мумкин. Сув ташлаш трактига музларни ўтишига йўл қўймаслик учун келувчи канал бошида ёки шлюз ростлагич олдида муз ўлчовчи қурилмалар ўрнатилади, улар орқали сув эркин ўтади ва сувда оқиб келувчи жисмлар ушлаб қолинади.

  • Одатда сув ташлаш тракти иншоотлари орқали сув омборидаги музни тўғоннинг пастки бьефга ташлаш кўзда тутилмайди. Муз қопламаси ҳаракатда бўлмайди ва турган жойида эрийди. Аммо келувчи каналда сув оқими ҳаракати бўлганлиги сабабли, унинг узунлиги бўйича муз ҳаракати бўлиш мумкин. Шамол таъсирида алоҳида муз парчалари сув ташлаш иншоотига яқинлашиши мумкин. Сув ташлаш трактига музларни ўтишига йўл қўймаслик учун келувчи канал бошида ёки шлюз ростлагич олдида муз ўлчовчи қурилмалар ўрнатилади, улар орқали сув эркин ўтади ва сувда оқиб келувчи жисмлар ушлаб қолинади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling