Намойишкорона (демонстратив) тип – мулоқотга тез киришади, етакчиликка интилади, ҳокимият ва мақтовни ёқтиради, бошқаларни ўзига жалб қила олади, ноёб тафаккурга, хулқ- атворга эга.
Экзалтирлашган тип. Ўта мулокотга киришувчан, кўп гапиради, қизиқувчан, дўстлари ва яқинларга эътиборли, бошқаларга ёрдам беради, дид-фаросатли, самимий.
Экстровертлашган тип – мулоқотга киришувчан, дўстлари кўп, зиддиятлардан ўзини олиб қочади, бошқаларни диққат билан эшитиш мумкин. Топшириқларни вақтида бажаради.
Интровертлашган тип – мулоқотга киришишга қийналади, «ичимдагини топ», фалсафий фикр юритишни ёқтиради, қатъиятли, эътиқоди мустаҳкам, қайсар, тафаккури қотиб қолган.
Инсон характерининг барча типологиялари қуйидаги асосий ғояларга мувофиқ тарзда ташкил этилган.
1. Инсон характери унинг онтогенетик тараққиёти мобайнида намоён бўла бошлайди ва бутун ҳаёт давомида барқарор бўлиб боради.
2. Характер таркибига кирган хусусиятлар тасодифий уюшган эмас. Улар характер типологиясини тузиш имконини берувчи бир-биридан фарқ қилувчи типлардан иборат.
3. Мазкур типологияга кўра кўпчилик кишиларни маълум гуруҳларга бирлаштириш мумкин.
- Кречмер фикрича, унча катта бўлмаган гавда тузилишли, ўртача ёки ундан баландроқ бўйли, ориқ кишилардир. Астеникларнинг тана ва юз териси нозик, елкаси тор, ясси, мушаклари яхши ривожланмаган.
Астеник тип
- скелет ва мушаклар яхши ривожланган, ўртачадан юқори, баланд бўйли, кенг елкали, кучли кўкрак қафасли, бошини тик тутиб юрадиган кишилардир.
Атлетик тип
- бош, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи яхши ривожланган, семиришга мойил, таянч-ҳаракат аъзолари яхши ривожланмаган кишилардир.
Пикник тип
Э.Кречмер одам танасининг тузилиши ва конституциясига кўра, энг кўп учрайдиган учта типни ажратиб кўрсатган:
Do'stlaringiz bilan baham: |