Маълумки минтақа марказида жойлашган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари билан умумий чегарага эга. Унинг узунлиги 7000минг километрдан зиёд. Жумладан,
Қозоғистон билан – 2356,31,
Қирғизистон билан – 1476,12,
Тожикистон билан – 1296,
Туркманистон билан1831,49,
Афғонистон билан 143 километрни ташкил этади.
Кейинги йилларда Ўзбдекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги фаоллашиши баробарида, Марказий Осиё мамлакатлари билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масаллари бўйича музокоралар жараёни мунтазамлик касб этди.
2016 йил август ойидан 2018 йил август ойига қадар Ўзбекистон ҳукумати делегацияси қўшни мамлакатлар ҳукумат делегациялари билан жами 65, жумладан
Қозоғистон билан 18,
Қирғизистон билан – 28
Тожикистон билан – 9
Туркманистон билан-9
Афғонистон билан – 1
2016 йил 24-26 август кунлари мутахассислар Ўзбекистон Қирғисистон чегарасини кўздан кечиришди. Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демиркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала чегараларини текширивуни ўтказишди. Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг деярли чорак қисми делимитация бўлмаган, бу эса чегарада доимий низолар келиб чиқишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев топшириғига биноан, чегараларни учта асосий тамойил асосида делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўни мамлакатлар билан музокаралар ўтказишга қарор қилинди.
Биринчиси- ўзаро манфаатларни қатъий ҳисобга олиш
Иккинчиси – чуқур ўйланган оқилона муроса
Учинчиси – ер участкалари билан тенг алмашинув
Барча томонлар мазкур мазкур тамойилларга риоя қилмасдан туриб, чегараларни тартибга солишнинг имкони йўқ, деган фикрга келишди, чунки барча Марказий Осиё мамлакатларига аввалги тизимдан мазкур муаммо бўйича чалкашлик мерос бўлиб қолган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |