Мавзу: Хавфсизлик сиёсати ва моделлари
Download 108.15 Kb.
|
Хавфсизлик сиёсати ва моделлари
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУ: Хавфсизлик сиёсати ва моделлари Бажарди: 019-18 гуруҳ талабаси Камилов Элёр Текширди: _________________ Тошкент - 2021 Режа Кириш 1. Ахборот хавфсизлигининг анъанавий тимсоллари 2. Ахборот хавфсизлиги сиёсати 3. Ахборотни ҳимоялаш усуллари Хулоса. Фойдаланилган адабиётлар. Кириш Умумжаҳон ахборот глобаллашуви жараёнлари ахборот-коммуникация технологияларини нафақат мамлакатлар иқтисодиёти ва бошқа соҳаларида жорий этиш, балки ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлашни ҳам тақозо этмоқда. Ахборот технологияларини ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб бориши, инсонларнинг ахборотга бўлган талабларини ортиши, ахборотни муҳимлик даражасини ортишига олиб келади. Бунинг натижасида эса, ахборотни қўлга киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар миқдори ортиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳар жабҳада ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарблигини билдиради. Компьютер тармоқларини ҳимоялаш уйда фойдаланувчи компьютер-ларни ҳимоялашдан фарқланади (гарчи индивидуал ишчи станцияларни ҳимоялаш-тармоқ ҳимоясининг ажралмас қисми). Чунки, аввало, бундай масала билан саводли мутахассислар шугулланадилар. Шу билан бирга корпоратив тармоқ хавфсизлиги тизимининг асосини четки фойдаланувчилар учун ишлаш қулайлиги ва техник мутахассисларга қўйиладиган талаблар ўртасида муросага етишиш ташкил этади. Компьютер тизимига икки нуқтаи назардан қараш мумкин: унда фақат ишчи станциялардан фойдаланувчиларни кўриш мумкин ёки фақат тармоқ операцион тизимининг ишлашини ҳисобга олиш мумкин. Download 108.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling