Мавзу: Хавфсизлик сиёсати ва моделлари
Ахборот хавфсизлигининг анъанавий тимсоллари
Download 108.15 Kb.
|
Хавфсизлик сиёсати ва моделлари
1. Ахборот хавфсизлигининг анъанавий тимсоллари
Ахборот хавфсизлиги маълумотларни ҳимоялаш усуллари билан шуғулланади. Хавфсизлик соҳалари. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш барча соҳаларда амалга оширилиб, улар асосан қуйидагиларга бўлинади: – Тармоқ хавфсизлиги; – Web да хавфсизликни таъминлаш – Илова ва операцион тизим хавфсизлиги. Ахборот хавфсизлиги муаммолари. Ахборот хавфсизлигида муаммолар тури кўп бўлиб, улар асосан қуйидаги сабабларга кўра келиб чиқади: – Кўп зарарли, хатоли дастурларни мавжудлиги; – Нияти бузуқ фойдаланувчиларни мавжудлиги; – Социал инжиниринг; – Физик ҳимоя заифликлари ва ҳ.к. Ахборот хавфсизлигида муаммоларни ортишига асосан қуйидагилар мотивация бўлиши мумкин: – Фойда; – Терроризим; – Ҳарбий соҳа ва ҳ.к. Ахборот хавфсизлигида мавжуд муаммолар хавфлилик даражасига кўра: заифлик, таҳдид ва ҳужумга олиб келувчиларга бўлиши мумкин. Заифлик – бу тизимда мавжуд бўлган хавфсизлик муаммоси бўлиб, улар асосан тизимнинг яхши шакллантирилмаганлиги ёки созланмаганлиги сабабли келиб чиқади. Заифликлар тизимларда катта ёки кичик тарзда мавжуд бўлади. Таҳдид – бу мавжуд бўлган заифлик натижасида бўлиши мумкин бўлган ҳужум тури бўлиб, улар асосан тизимни камчиликларини ўрганиш натижасида келиб чиқади. Ҳужум – бу мавжуд таҳдидни амалга оширилган кўриниши бўлиб, бунда кутилган таҳдид амалга оширилади. Ахборот ҳимояси Умумий ҳолда ахборот хавфсизлиги концепцияси учта ташкил этувчидан иборатлигини эътиборга олинса, ахборот хавфсизлигини таъминлаш деганда маълумотнинг қуйидаги учта хусусиятини таъминлаш тушуниш мумкин. Умумий ҳолда ахборот хавфсизлигини таъминлаш деганда ушбу учта хусусиятни таъминлаш тушунилиб, ҳар бир хусусият муҳимлиги ахборотнинг турига ва фойдаланилишига кўра ҳар хил бўлиши мумкин Масалан, оммавий турдаги маълумот учун биринчи навбатда, фойдаланувчанлик ва бутунлик хусусиятларини таъминлаш муҳим бўлса, давлат сири даражасидаги маълумот учун унинг конфиденциаллиги биринчи ўринда туради. Download 108.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling