Мавзу; Хаволи совуткични хисоблаш G


Иссиқлик алмашиниш ускуналари


Download 0.55 Mb.
bet2/7
Sana08.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1463499
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Хаволи совуткич (3)

2.Иссиқлик алмашиниш ускуналари.

Иссиқлик алмашиниш қурилмалари хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни иситиш ва совутишда ишлатилади. Нефт кимёси ва нефтни қайта ишлаш корхоналарида иссиқлик алмашиниш аппаратлари умумий қурилмаларнинг 50 % ини ташкил қилади.


Нефтни қайта ишлаш корхоналарида иссиқлик алмашиниш ускуналарига умумий металл сарфининг 30 % и тўғри келади.
Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ишлаш принципига кўра рекуператив, регенератив, аралаштирувчи турларга бўлинади.
Рекуператив (ёки сиртий) иссиқлик алмашиниш қурилмаларида иссиқлик ташувчилар девор билан ажратилган бўлиб, иссиқлик шу девор орқали ўтказилади.
Регенератив иссиқлик алмашиниш қурилмаларида қаттиқ жисмдан ташкил топган бирта юза навбат билан турли иссиқлик ташувчи агентлар билан контактда бўлади, натижада бу жисм бир иссиқлик ташувчидан олган иссиқлигини иккинчисига беради.
Аралаштирувчи иссиқлик алмашиниш қурилмаларида икки иссиқлик ташувчи агент бир-бири билан ўзаро контактда бўлади.
Сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари ўз навбатида қобиқ - қувурли, "қувур ичида қувур" типидаги, змеевикли, пластинали, ғилофли, спиралсимон, қовурғали ва бошқа турларга бўлинади.
Нефть кимёси ва нефтни қайта ишлаш саноатида асосан санаб ўтилган биринчи беш турдаги сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари кенг қўлланилади.


5.1.Қобиқ қувурли иссиқлик алмашиниш аппаратлари.

Бу турдаги иссиқлик алмашиниш қурилмалари қобиқ ичида жойлашган қувурлар тўпламидан ташкил топган бўлиб, умумий аппаратларнинг 80% ини шу турдаги қурилмалар ташкил қилади. Бунда қувурлар икки томондан қувур тўрига қотирилган бўлади, натижада қувурлар ташқи сирти, қобиқ ва қувур тўри билан чегараланган қувурлар орасидаги бўшлиқ ҳамда иссиқлик алмашиниш қувурларининг ички сирти ва иккита қопқоқ билан чегараланган қувурлар ички бўшлиғи юзага келади. Ушбу қурилмаларда иссиқлик қувурларнинг девори орқали узатилади. Қувурлар орасидаги бўшлиқдан асосан юзани ифлослантирмайдиган, чўкма ҳосил қилмайдиган иссиқлик ташувчилар юборилади. Қувурлар ички бўшлиғидан эса асосан иситилаётган ёки совитилаётган суюқлик юборилади. Иссиқлик ташувчиларнинг ҳаракат тезлигини ошириш ёки жараённи интенсивроқ олиб бориш мақсадида бу қурилмаларнинг иккала бўшлиғи ҳам кўп ҳолларда бир неча йўлли қилиб тайёрланади. Бир йўлли қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмаси, қобиқ 1, қувур тўрлари 2, қувурлар 3, қопқоқ 4, иссиқлик ташувчилар кирадиган ва чиқадиган патрубкалар 5, 6, болт 7 ва прокладка 8 дан иборат (1- расм).


Иссиқлик ташувчиларнинг тезлигини ошириш мақсадида кўп йўлли иситкичлар ишлатилади. Бу иситкичларда суюқликнинг сарфи кам бўлганда уларнинг қувурлардаги тезлиги кичик бўлиб, натижада иссиқлик алмашиниш коэффициенти ҳам кам бўлади.
Кўп йўлли иситкичларда қувурларни секцияларга бўлиш учун ёки муҳитнинг ҳаракат йўлининг сонига қараб, иситкичнинг қопқоғи билан қувур тўрининг орасига кўндаланг тўсиқлар ўрнатилади. Бунда ҳар бир секциядаги қувурларнинг сони бир хил бўлиши керак. Кўп йўлли иситкичларда бир йўлли иситкичларга нисбатан муҳитларнинг тезлиги йўлларнинг сонига қараб пропорционал ўзгаради.




Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling